Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ювиш ва қуритишдан кейин кийим кичрайиши, яъни ҳажми камайиши жуда кам учрайди. Аммо зарурий ювиш режимининг бузилиши (жуда иссиқ сув, мос бўлмаган ювиш воситаларидан фойдаланиш) туфайли ушбу ҳолат юзага келади. Бундай кийимнинг омадсиз эгалари ёрлиқдаги керакли маълумотларни ўқимаганидан афсусда бўлиши мумкин. Лекин Wday нашри уларни аввалги ҳолга келтиришга ёрдам берадиган лайфхаклар билан бўлишди.

Фото: Wday

Фото: Wday

Бундай вақтда совуқ сув ёрдам беради!

Сизга керак бўлади:

  • тоғора;
  • совуқ сув;
  • катта тоза сочиқ;
  • дока;
  • дазмол;
  • водород перекис.
Ҳажми сезиларли даражада кичрайган трикотаж буюмни қандай ўз ҳолига қайтариш мумкин? Кийим совуқ сувли тўлдирилган тоғорага солинади, кейин бироз сиқиб олинади. Жуда қаттиқ сиқиш шарт эмас. Суви томчилаб тугагандан сўнг катта, тоза сочиқ билан қопланган текис, горизонтал юзага қўйилади ва қуритилади.

Қоида тариқасида, бундай оддий, аммо самарали техника кўп ҳолларда ёрдам беради. Шунинг учун рухсат этилган ювиш режимларига қатъий риоя қилишни унутмаслик керак.

Агар кийим бироз кичрайган бўлса, уни асл шаклига қайтариш осон. Катта дока бўлаги ҳўлланади, у озгина сиқиб олинади ва дазмол тахтасига қўйилади. Кичрайган кийим дока устига ёйилиб, иссиқ дазмол билан яхшилаб дазмолланади. Буғ кўтарилиб, матодан ўтади ва унинг толаларини бироз кенгайтиради. Қисқарган кийим яна ўзининг асл ўлчамига қайтади.

Агар джинси кичрайган бўлса, нима қилиш керак?

Кир ювиш кукуни билан ювилгандан сўнг ҳар қандай джинси кичраяди. Шунинг учун уни минималлаштириш ва осонгина тузатиш учун ушбу қоидаларга амал қилиш лозим. Биринчидан, джинсилар илиқ сувда ювилади.

Унинг ҳарорати 40 даражадан ошмаслиги мақсадга мувофиқдир. Иккинчидан, уларни узоқ вақт ювмаслик керак. Агар улар қаттиқ ифлосланган бўлса ҳам, 30 дақиқалик ювиш етарли. Кейин уларни кенгайтириш анча осон бўлади. Кир ювиш машинасида уларни ювиш мумкин, лекин буни тўғри бажариш керак, яъни ҳарорат режимига риоя қилиш керак.

Ювиб, сиқилгандан сўнг нам джинси дазмол тахтасига қўйилади ва иссиқ дазмол билан яхшилаб буғлаб дазмол қилинади. Вақти-вақти билан уларни узунлиги ва кенглиги бўйича чўзилади ва дазмоллашда давом этилади.

Джинсилар деярли асл шаклига қайтганда дазмоллашни тўхтатиб, бутунлай қуригунча кутилади. Кийилгач эса узоғи билан ярим соат ичида ўз ҳолига қайтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?