Lifehacker нашри тақдим этган ушбу рецепт жуда фойдали бўлиб, егуликни тайёрлаш учун атиги 15 дақиқа кетади.
Керакли маҳсулотлар:
- қаттиқ пишлоқ — 140 грамм;
- колбаса — 70 грамм;
- лаваш хамири — 1 дона;
- тухум — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
- туз.
- Колбаса юпқа, пишлоқ бироз қалинроқ қилиб кесиб олинади.
- Лаваш хамири ҳам бир неча тўртбурчакка бўлиб, кесиб олинади.
- Ҳар бир лаваш бўлагига пишлоқ устидан колбаса ва яна пишлоқ қўйиб чиқилади.
- Лаваш хамирининг бир учи иккинчи учига қарата ёпилади. Егуликларда худди конверт шакли ҳосил бўлиши керак.
- Тухум туз билан аралаштирилади.
- Сўнгра ҳар бир лавашли егулик тухумга ботирилиб, ёғда икки томони қизаргунга қадар қовуриб олинади.
Изоҳ (0)