• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Юқори ёки паст: Қон босимини ўлчаш ва тонометр танлашдан нималарга эътибор бериш керак?

    Қон босими — назорат қилиш учун зарур бўлган параметрлардан биридир. Шифокорлар 40 ёшдан кейин босимни мунтазам равишда ўлчашни ва бир неча кун давомида кўрсаткич 130/90 дан ошса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия қилади. «Новий очаг» нашри тонометр ёрдамида босимни қандай ўлчаш, шунингдек, қурилма танлашда нималарга эътибор бериш кераклигини маълум қилди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Қандай тонометрни танлаш керак?

    Бугунги кунга келиб, уч турдаги тонометрлар кенг тарқалган: симоб (манжет ва стетоскоп билан), автоматик ва ярим автоматик.

    Симоб тонометрлари ҳанузгача энг ишончли ва аниқ деб ҳисобланади. Биринчидан унинг ёрдами билан босимни ўлчаш учун яна бир одам керак. Иккинчидан, кундан-кунга ишончсиз қурилмалар тобора кўпайиб бормоқда. Шунинг учун аксарият шифохонларда автоматик қурилмадан фойдаланилади.

    Беморнинг аралашувисиз кўрсаткичларни қайд этадиган босимни ўлчаш учун автоматик қурилмалар уйда фойдаланиш учун энг мақбул танлов ҳисобланади: уларда мавжуд хато одатда нормал диапазонда бўлади.

    Ниҳоят, ярим автоматик қон босими тонометри ҳам ишончсиз ҳисобланади: ўлчаш хатоси 5-10 ммҲг га етиши мумкин, бу ҳақиқатан ҳам хавфли.

    Тонометрни танлашда нималарга эътибор бериш керак?

    Биринчи ва энг муҳими манжет тўпламига қараш керак. Айнан унинг қўлланилиши натижани кўрсатди. Аммо автоматик қурилмалар кўпинча хато натижани намоён қилади

    Иккинчидан, сотиб олишдан олдин манжетни текшириб кўриш лозим, унинг қўлга қанчалик маҳкам ўрнашганлиги жуда муҳим. Мукаммал ҳолда, у билакни шунчалик қаттиқ ўраши керакки, унинг остига фақат иккита бармоқ сиғиши керак. Агар манжет кичик ёки каттароқ бўлса, ўлчаш хатоси 50 ммҲг гача бўлиши мумкин!

    Қандай қилиб босимни тўғри ўлчаш мумкин?

    Энг тўғри натижага эришиш учун нафақат тўғри тонометрни танлаш ва фойдаланиш бўйича кўрсатмаларнинг барчасига риоя қилиш ва бир нечта қоидага амал қилиш керак.

    Ўзингизни бўш қўйинг

    Жисмоний фаоллик, стресс ва ҳаяжон муқаррар равишда натижанинг аниқлигига таъсир қилади, эҳтимол, якуний кўрсаткич ҳақиқий босимдан юқори бўлар. Шунинг учун ўлчашдан олдин бир неча дақиқа дам олиб ўтиришни, 5-10 марта чуқур нафас олиш ва чиқариш тавсия қилинади.

    Хонадаги ҳароратни кузатиб боринг

    Optimaл муҳит ҳарорати ўн саккиздан йигирма беш даражагача. Ҳарорат қанчалик паст бўлса, хато шунчалик юқори бўлади.

    Овқат еманг ва қаҳва ичманг

    Шунингдек, чекиш ҳам мумкин эмас, камида икки соат.

    Тўғри ҳолатда бўлинг

    Оёқларни бўшатиб, текис ўтиринг, оёқларни кесиб ўтманг ёки тиззаларни юқорига кўтарманг.

    Манжетни тўғри кийинг

    Қўл текис қаттиқ юзада ётиши керак, билакнинг манжет қўйилган қисми юрак даражасида, унинг пастки чети тирсагидан 2-2,5 см баландликда бўлиши керак. Манжет қўлни маҳкам ўраши лозим, шунда унинг остига иккита бармоқ киритилиб, текширилади. Симлар қўлнинг ички қисмига жойлаштирилиши керак ва ҳеч қандай ҳолатда буралиб кетмаслиги керак.

    Мавзуга доир:

    • Қон босими нима? У ҳақда билиш керак бўлган асосий фактлар
    • Қон босими бироз юқори бўлса-да, шифокорга мурожаат қилишнинг 5 сабаби
    • Қон босими паст эканлигидан дарак берувчи ҳамда эътибор қаратиш талаб этиладиган симптомлар

    10.06.2022, 13:55   Изоҳ (0)   26002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шунчаки ҳуснбузар эмас: Теридаги муаммолар яна қандай касалликларнинг аломати бўлиши мумкин?

    10.06.2022, 11:55

    Нима учун эрталаб иштаҳа бўлмай, кечки пайт овқатланиш истаги ортади?

    09.06.2022, 20:36

    Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигидан дарак берувчи 5 белги

    09.06.2022, 17:44

    Нима учун бола уйқусида тишларини ғичирлатади? Муаммонинг 6 та энг кенг тарқалган сабаби

    08.06.2022, 19:59

    Болаларнинг тишларини соғлом сақлаш учун нималарга эътибор бериш керак?

    08.06.2022, 13:45

    Мавсум меваси: Гилоснинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

    07.06.2022, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.