Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

90 йил аввал. 1932 йил 3 июнь, жума

«Янгийўл раён Зангиота қишлоқ пионерлар отряди... оталиқдаги колхозни оғиздагина оталиққа олиб, амалда ҳеч қандай ёрдам бераётгани йўқ», — бу «Ёш ленинчи» газетасидаги «Нимага колхозга ёрдам бермайсиз?» сарлавҳали хабардан иқтибос (муддао шуки, қишлоқ хўжалиги ишларига ўқувчилар ёрдам берсин).

«Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Чуст янги шаҳридаги бир яслида уч киши ортиқча ойлик олиб, иш қилмай ётирлар. Бундаги болалар бўлса, бўлмағур ўйинлар билан машғул бўлмоқдалар», — бу «Тарбияга муҳтож тарбиячилар» хабаридан иқтибос эди.

«Ўрта Чирчиқ раёнининг МЦ (машина-трактор станцияси) идорасида лотинлаштириш ва аппаратни ўзбеклаштириш ҳақида юқори партия ва ҳукуматнинг чиқарган қатор қарор ва директивлари қўпол равишда бузилаётир», — буниси «Ўрта Чирчиқ МЦ идораси ўзбеклаштиришдан четда» хабаридан иқтибос.

«Америка Олий суди 7 негр ёшларининг ишини қайтадан қарашга ҳукм қилди. 24 июнга тайинланган ўлим жазосининг кечиктирувини кутадилар», — бу скотцборолик йигитлар устидан олиб борилган суд жараёнига дахлдор бир хабар; бу йигитлар тақдирини СССР диққат билан кузатиб борган, ҳатто уларга нисбатан чиқарилган ўлим жазосини бекор қилишни сўраб, Тошкентда митинглар ўтказилган.

«Герман фашистлари муссолинилашмоқда» хабарида Германияда вазирлар маҳкамаси истеъфо бергани ва ҳукумат тепасига Гитлер бошлиқ фашистлар келиши ойдинлашиб қолгани ҳақида:

60 йил аввал. 1962 йил 3 июнь, якшанба

«Қизил Ўзбекистон»нинг шу кунги сонидаги бош мақолада 1962 йилги Ўзбекистонга берилган таъриф — шу жойи қизиқ: «Ўзбекистон ҳозир саноати, қишлоқ хўжалиги ва маданият юксак даражада ривожланган илғор республикага... айланди ва эндиликда Ғарбнинг энг тараққий этган капиталистик мамлакатлари билан мусобақалаша олади».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Қоракўл раёнида катта тантана. Қизилқумда катта магистрал — Аму-Қоракўл каналининг биринчи навбати ишга туширилди»:

Чехословакиянинг «Обрана Лиду» газетаси СССР етакчиси Никита Хрушчёвнинг Мали делегацияси билан учрашувда сўзлаган нутқи ҳақида хабар бериб, шундай деб ёзмоқда: «СССР мустамлакачиликни батамом тугатиш учун кураша беради». Бу 1962 йилги, СССР таркибида амалда мустамлака даражасида бўлган Ўзбекистоннинг бош газетасида берилган хабардан иқтибос эди.

30 йил аввал. 1992 йил 3 июнь, чоршанба

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россияга ташрифи давомида «Правда» газетаси мухбирига интервью берган. Президент ўз интервьюси давомида шундай деган: «Авваламбор, Россия диёрида тинчлик ва иноқлик бўлсин. Шу қийин кунларда россияликларга сабр-тоқат ва мардлик тилайман».

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажонов ЎзА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон ўз миллий валютасини чиқаришга мажбур бўлиб қолаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонда бунинг учун иқтисодий шарт-шароитлар борлигини, «биз бунга тайёрлигимиз»ни айтиб ўтган.

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 13-мактабнинг 3-синф ўқувчилари «бўйинларига алвон галстук таққан», «Ленин боболари номига қасам қилиб, унинг ўқишга, ишлашга, Ватанни севишга сўз берганлар». Бу 1992 йилги Ўзбекистонда бўлаётган воқеа.

Профессор Малик Муроднинг «Тошкент оқшоми» газетасида эълон қилинган «Арши яздоним менинг» мақоласидан иқтибос: «Агар Тошкентни қадимий ва бетакрор ҳолда сақлашни ўйлаганимизда, осмонўпар биноларни ёмғирдан кейин бирин-кетин потиллаб отилиб чиққан қўзиқориндек, кўринган жойга қуриб ташлайвермасдан, унинг табиатига, экологиясига эркинроқ нафас олишига йўл қўйган, имконият яратган бўлардик. Ҳозир шаҳримиз биқиқ ҳолатда, кундан-кунга оғир нафас олмоқда».

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Ипак йўли» банкининг «Халқ сўзи» газетасида берилган рекламаси. Ундан қизиқ бир фактни билиб олиш мумкин — банк аксионерлари орасида Мовароуннаҳр мусулмонлари диний бошқармаси ва Тошкент метрополитени ҳам бўлган. Маълумот учун, бу банкка Рустам Азимов

Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

90 йил аввал. 1932 йил 3 июнь, жума

«Янгийўл раён Зангиота қишлоқ пионерлар отряди... оталиқдаги колхозни оғиздагина оталиққа олиб, амалда ҳеч қандай ёрдам бераётгани йўқ», — бу «Ёш ленинчи» газетасидаги «Нимага колхозга ёрдам бермайсиз?» сарлавҳали хабардан иқтибос (муддао шуки, қишлоқ хўжалиги ишларига ўқувчилар ёрдам берсин).

«Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Чуст янги шаҳридаги бир яслида уч киши ортиқча ойлик олиб, иш қилмай ётирлар. Бундаги болалар бўлса, бўлмағур ўйинлар билан машғул бўлмоқдалар», — бу «Тарбияга муҳтож тарбиячилар» хабаридан иқтибос эди.

«Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Ўрта Чирчиқ раёнининг МЦ (машина-трактор станцияси) идорасида лотинлаштириш ва аппаратни ўзбеклаштириш ҳақида юқори партия ва ҳукуматнинг чиқарган қатор қарор ва директивлари қўпол равишда бузилаётир», — буниси «Ўрта Чирчиқ МЦ идораси ўзбеклаштиришдан четда» хабаридан иқтибос.

«Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Америка Олий суди 7 негр ёшларининг ишини қайтадан қарашга ҳукм қилди. 24 июнга тайинланган ўлим жазосининг кечиктирувини кутадилар», — бу 
скотцборолик йигитлар устидан олиб борилган суд жараёнига дахлдор бир хабар; бу йигитлар тақдирини СССР диққат билан кузатиб борган, ҳатто уларга нисбатан чиқарилган ўлим жазосини бекор қилишни сўраб, Тошкентда митинглар ўтказилган.

«Герман фашистлари муссолинилашмоқда» хабарида Германияда вазирлар маҳкамаси истеъфо бергани ва ҳукумат тепасига Гитлер бошлиқ фашистлар келиши ойдинлашиб қолгани ҳақида:

60 йил аввал. 1962 йил 3 июнь, якшанба

«Қизил Ўзбекистон»нинг шу кунги сонидаги бош мақолада 1962 йилги Ўзбекистонга берилган таъриф — шу жойи қизиқ: «Ўзбекистон ҳозир саноати, қишлоқ хўжалиги ва маданият юксак даражада ривожланган илғор республикага... айланди ва эндиликда Ғарбнинг энг тараққий этган капиталистик мамлакатлари билан мусобақалаша олади».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 3 июнь сонидан лавҳа
«Қоракўл раёнида катта тантана. Қизилқумда катта магистрал — Аму-Қоракўл каналининг биринчи навбати ишга туширилди»:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 3 июнь сонидан лавҳа

Чехословакиянинг «Обрана Лиду» газетаси СССР етакчиси Никита Хрушчёвнинг Мали делегацияси билан учрашувда сўзлаган нутқи ҳақида хабар бериб, шундай деб ёзмоқда: «СССР мустамлакачиликни батамом тугатиш учун кураша беради». Бу 1962 йилги, СССР таркибида амалда мустамлака даражасида бўлган Ўзбекистоннинг бош газетасида берилган хабардан иқтибос эди.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 3 июнь сонидан лавҳа

30 йил аввал. 1992 йил 3 июнь, чоршанба

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россияга ташрифи давомида «Правда» газетаси мухбирига интервью берган. Президент ўз интервьюси давомида шундай деган: «Авваламбор, Россия диёрида тинчлик ва иноқлик бўлсин. Шу қийин кунларда россияликларга сабр-тоқат ва мардлик тилайман».

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажонов ЎзА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон ўз миллий валютасини чиқаришга мажбур бўлиб қолаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонда бунинг учун иқтисодий шарт-шароитлар борлигини, «биз бунга тайёрлигимиз»ни айтиб ўтган.

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 13-мактабнинг 3-синф ўқувчилари «бўйинларига алвон галстук таққан», «Ленин боболари номига қасам қилиб, унинг ўқишга, ишлашга, Ватанни севишга сўз берганлар». Бу 1992 йилги Ўзбекистонда бўлаётган воқеа.

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

Профессор Малик Муроднинг «Тошкент оқшоми» газетасида эълон қилинган «Арши яздоним менинг» мақоласидан иқтибос: «Агар Тошкентни қадимий ва бетакрор ҳолда сақлашни ўйлаганимизда, осмонўпар биноларни ёмғирдан кейин бирин-кетин потиллаб отилиб чиққан қўзиқориндек, кўринган жойга қуриб ташлайвермасдан, унинг табиатига, экологиясига эркинроқ нафас олишига йўл қўйган, имконият яратган бўлардик. Ҳозир шаҳримиз биқиқ ҳолатда, кундан-кунга оғир нафас олмоқда».

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Ипак йўли» банкининг «Халқ сўзи» газетасида берилган рекламаси. Ундан қизиқ бир фактни билиб олиш мумкин — банк аксионерлари орасида Мовароуннаҳр мусулмонлари диний бошқармаси ва Тошкент метрополитени ҳам бўлган. Маълумот учун, бу банкка Рустам Азимов

КПСС аъзоси, 1990 йил августидан «Ипак йўли» ўзбек ИННОВАЦИЯ-тижорат банки бошқарувининг раиси pic.twitter.com/02Hbkb3wva

— Бақироқ Бамбр (@baqiroq) October 22, 2021

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

Дунёда нима гап? Украина 1992 йили Қрим масаласини тинч йўл билан ҳал қилишга муваффақ бўлган.

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 3 июнь сонидан лавҳа

Нафақат Ўзбекистон, балки бутун собиқ Иттифоқ ҳудудидаги асосий масала — бу валюта етишмовчилиги эмас, иқтисодий инқироз эмас, нотинчликлар эмас. Энг асосий масала — Мексика киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Бойлар ҳам йиғлайди» сериалидаги Марианнага зиён-заҳмат етмайдими, Эстер қачонгача асабларни эговлайди? Ўзбекистон Олий Кенгаши ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг газетаси ҳисобланган «Халқ сўзи» ўз муштарийларига ваъда бермоқда: «Ҳозир ‘Бойлар...‘нинг юздан ортиқ серияси намойиш этилди. Хуллас, улар йил охиригача йиғлашса ажабмас. Биз сизларни турли рўзнома ва оммавий ахборот воситалари орқали маълум бўлажак янги сирлардан воқиф этиб туриш ниятидамиз».

Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар