«Дарё» дунё ва ўзбек спорти юлдузларининг Instagram тармоғида обуначилари билан бўлишган энг сўнгги суратлари ва қизиқарли постларини тақдим этади.
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанг учун АҚШга йўл олган Баҳодир Жалоловга ғалаба тилади.
Дэвид ва Виктория Бекҳэм ўзига хос ўйинда мусобақалашмоқда.
Екатерина Фетисова обуначиларидан фильм тавсия қилишни сўрамоқда.
«Ош, кўтарма бош». Машҳур қўшиқ фонида палов тайёрлаётган Руслан Чагаев.
«Табассум қилинг, кулги умрни узайтиради». Оскана Чусовитина барчани табассум қилишга ундамоқда.
Лука Модрич ушбу суратни жойлаб, «Менинг энг муҳим совринларим», деб изоҳ қолдирди.
Ислом Махачев бўйсунмас отни жиловлашга уринмоқда.
Валентина Шевченко навбатдаги машғулот йиғинини Сингапурда ўтказмоқда.
Дани Карвахаль қайлиғи Дафни Каньисарес билан турмуш қураётганини маълум қилди. Тўй 24 июнь куни бўлиб ўтади.
Андрес Иньеста эса ўғлини 7 ёшга тўлгани билан қутлади.
«Манчестер Юнайтед»ни тарк этаётган Пол Погба қуйидаги ролик орқали мухлислар ва клубга миннатдорчилик билдирди.
Рафаэль Надаль Ролан Гаррос чорак финалида биринчи рақамли теннисчи Новак Жоковични мағлуб этди ва уни қуйидагича изоҳлади: «Жоковичга қарши ўйнаш доим жуда қийин. Унутилмас оқшом. Бу мухлислар билан Парижда ўйнаш доим ажойиб!».
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)