• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Энди ер текинга берилмайди». Адлия вазири ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар аукционда ер сотиб олса, унинг харажатлари давлат томонидан қопланишини айтди

    Янги қонунда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар аукционда ер сотиб олса, унинг харажатлари давлат томонидан қопланиши белгиланмоқда. Бу ҳақда 28 май куни бўлиб ўтган Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Русланбек Давлетов

    Русланбек Давлетов
    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Сенатда «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахслар онлайн аукционда ер участкаларини сотиб олса, унинг харажатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан қоплаб берилиши белгилангани юзасидан берилган саволга Адлия вазири Русланбек Давлетов жавоб қайтарди.

    Бугунги кунгача ногиронлиги бўлган шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги қарор маҳаллий даражада ишлаб келган. Яъни катта бюрократия ва қийинчиликлардан ўтиб, ногиронлиги бўлган шахсларга ерлар ажратилиши кам юз берган. Ер ислоҳоти бўлиб, ер ажратиш ҳокимликлар зиммасидан олингач, бу жараён тўхтаб қолди. Фуқаролар келиб: «Мана қонунда норма турибди, бизнинг ҳуқуқимиз бор – ер олишимиз керак», дейди. Кўп ҳолатларда ҳоким қарори учун ҳамма ҳужжатлар тайёрланиб, 2-3 йил орадан ўтиб, охирида ҳокимга имзо учун кирганда ҳам тўхтаб қолган ҳолатлар бўлди. Чунки фармон чиққандан кейин ҳокимликлардан рўйхатдан ўтказадиган журналлар ҳам олиб қўйилди. Шунинг учун бу имтиёз тўғри қўлланилмади. Қабул қилинган мазкур қонунга киритдикки, энди ер текинга берилмайди. У фақат сотилади. Бу қонунда агар давлат қайсидир ижтимоий эҳтиёжи бор бўлган қатламга ёрдам бермоқчи бўлса, пулини берсин, сотиб олиб берсин, аукционда иштирок этган пулини компенсация қилиб берсин, деган ғоя мажассам.

    Ногиронлиги бор шахслар бизда адашмасам, 2-3 миллион нафардан кўп бўлса керак. Шунинг учун мана шу қатламнинг ичидаги алоҳида эҳтиёж ва яшаш шароитларини эътиборга олиб, биз объектив ва шаффоф бўладиган янги низомни Вазирлар Маҳкамаси даражасида тайёрлаймиз. Лекин олдиндан айтиш керак, ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс келиб: «Мана шу мақомимга кўра, ер ёки ерга компенсация беришинг керакЛ, дея олмайди. Чунки бунинг имкони бўлмайди. Алоҳида ўйлаб, буни керак бўлса Сенатга ҳам киритиб, очиқ тизим қиламиз.

    Русланбек Давлетов, адлия вазири.

    Баҳодир Тожиев

    Баҳодир Тожиев
    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Мажлисда Сенатнинг Аграр ва сув масаллари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев нуқт сўзлаб, қонунда кўзда тутилган янгиликларни айтди.

    Эндиликда мазкур ҳужжат билан қишлоқ хўжалигига қарашли ерлар фақатгина ижара ҳуқуқи асосида ажратилади. Ижара бериш Вазирлар Маҳкамаси томонидан очиқ электрон танлов ва аукцион воситасида амалга оширилиши Ер кодексида қатъий белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, қонунда жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари очиқ электрон танлов ва ижара ҳуқуқи асосида берилиши белгиланмоқда.

    Қонун билан киритилаётган муҳим янгиликлардан бири, олдинги тартибдан фарқли ўлароқ, эндиликда вилоят ҳокимлари очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаши талаб этилмайда. Яъни Ер кодексидан ҳокимларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлашига доир норма чиқариб ташланмоқда.

     Баҳодир Тожиев, сенатор

    Маълум қилинишича, қонунда фуқаролар йиғинининг ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқиш, туман, шаҳар комиссиясига ўз вакилини юбориш ваколатлари бекор қилинмоқда. Ер кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра, Кадастр агентлиги органлари ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланилаётганини аниқлаган тақдирда ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ваколатига эга бўлади. Мажлисда сенаторлар мазкур қонунни маъқуллади.

    29.05.2022, 22:40   Изоҳ (0)   41983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда икки кишига имтиҳонларсиз «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб масъул ходими ушланди (видео)

    29.05.2022, 21:11

    Жиззахда такси ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

    29.05.2022, 19:01

    «Ўзбекистондаги таълим муассасаларида экологик дарсликлар ва дарс соатларини кўпайтириш керак» — Глобал яшил ўсиш институти вакили

    29.05.2022, 17:15

    Тошкентдаги Чорсу бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди

    29.05.2022, 16:48

    Жиззахда фуқарони жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 доллар сўраган ўқитувчи ушланди

    29.05.2022, 15:57

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди

    29.05.2022, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50

    Британияда 140 йил аввал чўккан кема топилди

    Дунё | 8 июн, 20:20

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.