Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун фуқаролардан пул талаб қилган автомактаб масъули ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари Каттақўрғон туманидаги автомактаблардан бирида текширув ўтказган. Унда мактабдаги масъул шахс фуқароларнинг ишончига кириб, ўқув машғулотлари ва имтиҳонлардан қатнашмасдан, қисқа муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Унинг 2 нафар фуқарога (39 ва 47 ёшли) автомактабда ўқиганлик ҳақидаги ҳужжатларни тайёрлаб, гувоҳнома олиб бериш учун 3 миллион сўм пул сўрагани овоз ёзиш мосламасига ёзиб олинган.
Фуқаролардан бири ариза билан мурожаат қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Тезкор тадбирда масъул шахс фуқародан 3 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мавзуга доир:
- Қорақалпоғистонда тўрт нафар фуқарога «права»ни дарсларга қатнаштирмасдан олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди
- Бир ҳафтада «права» олиб беришини айтиб, фуқаролардан пул олган эркакка жазо тайинланди
- Хоразмда 600 доллар эвазига «права» имтиҳонларидан ўтказиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Изоҳ (0)