Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида солиқ қарздорликларини ундириш учун хатлов тадбирлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Ҳозирга қадар ўтказилган тадбирлар натижасида 39 та тадбиркорлик субъекти 2,9 миллиард сўм миқдоридаги солиқ тўловларни амалга оширди.

Шунингдек, қарздорлиги катта бўлган 50 та субъектнинг қарийб 30 миллиард сўм қийматдаги мол-мулки хатловга олинди.

Мисол учун, Қўқон шаҳрида ўтказилган хатловда «Қўқон нефть-газ пармалаш ишлари» АЖнинг 4,2 миллиард сўм солиқ қарзи ҳисобига жамиятнинг Lacetti ва Nexia хизмат автомашиналари жарима майдонига олиб кирилиб хатланди (хатловнинг дастлабки кунида қарздорнинг «КамАЗ» ва яна бир Nexia русумли машинаси ҳам хатловга олинганди).

Фото: Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Шунингдек, тадбирларда «Қўқон пахта тозалаш» АЖнинг 592 миллион сўм солиқ қарздорлиги учун жамиятнинг маъмурий биноси ҳамда Damas транспорт воситаси хатланди.

Қўқон шаҳрида рўйхатдан ўтган яна бир корхона «Қўқон пойабзали» МЧЖнинг эса 184,3 миллион сўм солиқ қарзи эвазига тахминий қиймати 100 миллион сўм бўлган Lacetti автомашинаси хатланиб жарима майдонига қўйилди.

Бундан ташқари, Бағдод туманидаги «Бағдод ТЙФУК»нинг 977 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш жараёнида корхонага тегишли бино иншоотлар хатланди.

Фото: Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Фурқат тумани ўтказилган хатловларда эса «Сифат қурилиш бизнес» МЧЖнинг солиқлардан бўлган 240 миллион сўм қарздорлиги учун Howo русумли юк транспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)