Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон иқтисодиёти 1970 йиллардаги оғир синовларини эслатувчи стагфляция таҳдидига тобора кўпроқ яқинлашмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Хитой иқтисодиёти кескин секинлашаётгани ва Федерал резерв инфляцияни йўқ қилишга қаратилган ваъдаси кенг хавотирларни кучаймоқда.

18 май куни Германияда йиғилган G-7 давлатлари молия вазирлари ва марказий банк раҳбарлари стагфляцияни энди тўхтатиб бўлмаслигидан бевосита хавотирда.

Стагфляция — секин иқтисодий ўсиш ва нисбатан юқори ишсизлик ёки иқтисодий турғунлик билан тавсифланувчи ҳолат. Бу эса бир вақтнинг ўзида инфляция билан бирга келади. Стагфляцияни муқобил равишда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши билан аниқлаш мумкин.

Украинадаги уруш иқтисодиёт учун қўшимча таъсир кўрсатди. Бу пандемиядан кейинги тикланиш суръатининг йўқолиши билан бирга инфляциянинг ўсишини англатади, — деди Германия молия вазири Кристиан Линднер.
АҚШда Fed раиси Жером Пауелл инфляция пастлаётгани ҳақида аниқ ва ишончли далиллар мавжуд бўлмагунча ставкаларни оширишда давом этишини айтди.

Шу билан бирга, Буюк Британияда нархларнинг ўсиши 40 йиллик энг юқори даражага етди ва Англия банки губернатори Эндрю Бэйли озиқ-овқат нархининг ошиши глобал миқёсда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Энг катта зарба Хитойдан келади, у ерда таҳлилчилар ўз ривожланиш кўрсаткичларини пасайтиришда давом этмоқда.

Метюс менежери Тереза Конгнинг таъкидлашича, Хитойнинг ишлаб чиқаришидаги пасайиш аниқ огоҳлантиришдир.

Бу дунё ялпи ички маҳсулотининг қолган қисми учун яхши натижа бермайди, — деди у.
Жорий маълумотлар йилнинг иккинчи ярмида инфляция секинлашиши ва Хитой иқтисодиёти барқарорлашиши кераклиги сабабли глобал паст даражани кўрсатиши мумкин, деди Кеио университети профессори Саюри Шираи.
Иқтисодий ўсиш аниқ секинлашмоқда. Аммо менимча, ҳозирги босқичда бутун дунёнинг стагфляцияга тушиши унчалик юқори эҳтимолликда эмас, — деди у.
Европа Марказий банки президенти Кристин Лагард шу ой бошида Европа учун худди шундай таҳлилни таклиф қилди.

У Словения газетасига берган интервьюсида «стагфляция бизнинг асосий сценарийимиз эмас» ва «ҳозирги вазиятни 1970 йиллар билан таққослаб бўлмайди» деб таъкидлади.

Бошқалар бу натижани олдини олиш учун жуда кеч деб ҳисоблашади.

Муқаррар бўлган нарса — бу стагфляция. Биз ўсиш пасайганини ва инфляция юқорилигича қолаётганини кўрмоқдамиз, — деди Gramercy Fund Management раиси Муҳаммад ал-Эран.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?