Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клубини тарк этиш арафасида.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

АS нашрининг хабар қилишича, ҳужумчи 28 майда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалига қадар «ПСЖ»дан кетаётганини маълум қилмоқчи.

21 май куни «ПСЖ» Франция чемпионатининг 38-турида «Мец» билан баҳс олиб боради. Бу француз учун парижликлар футболкасидаги сўнгги ўйин бўлиши мумкин.

Мбаппе «Реал»га ўтади, Мадрид жамоаси эса «Ливерпуль»га қарши бўладиган финалдан сўнг трансферни расман тасдиқлайди.

«ПСЖ» Килианни жамоада олиб қолиш учун ҳаракатларни тўхтатди, дея хабар беради ESPN. Парижликлар Мбаппенинг «Реал»га ўтганини эълон қилишини кутади.

Мадрид клуби Килианнинг юристи билан баъзи тафсилотларни ҳал қилмаган, аммо бу нарса ҳужумчининг «Реал»га текинга ўтишига тўсқинлик қилмайди.

Ўтган ҳафтада ҳам «ПСЖ» 23 ёшли футболчини жамоада қолишга кўндиришга ишончи комил эди ва бу учун ҳаракат қилди. Килианга катта маошли шартнома ва имиж ҳуқуқларининг 100 фоизини ваъда қилди. Ундан ташқари футболчига сардорлик боғичини ҳам топширмоқчи эди. Бироқ Мбаппе учун пул ҳеч қачон ҳал қилувчи омил бўлмаган. У ҳар доим «Реал»да ўйнашни орзу қилган.

23 ёшли Килиан жорий мавсум «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда иштирок этиб, 36 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди