Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баскетболчи Леброн Жеймс 2022 йилнинг энг кўп даромадга эга спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Коллаж: «Дарё»

Коллаж: «Дарё»

Sportico’нинг маълумотларига кўра, «Лос-Анжелес Лейкерс» ҳужумчисининг даромади 126,9 миллион долларни ташкил этади. Уларнинг 90 миллиони реклама шартномаларига тўғри келса, яна 36,9 миллиони маош ҳисобланади.

«ПСЖ» футболчиси Лионель Месси 122 миллион даромад билан иккинчи, «Манчестер Юнайтед» юлдузи Криштиану Роналду эса 115 миллион доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

Рўйхатдаги энг кучли юзталигига NBA баскетболчиларидан 36 нафари, NFL хоккейчиларидан 25 нафари, 13 футболчи, 12 бейсболчи ва бошқа спорт тури вакиллари киритилди.

Топ-10 лик қуйидаги кўринишни олди:

1. Леброн Жеймс (баскетбол) — 126,9 миллион доллар (маош — 36,9 миллион, реклама — 90 миллион доллар);

2. Лионель Месси (футбол) — 122 миллион (72+50);

3. Криштиану Роналду (футбол) — 115 миллион (60+55);

4. Неймар (футбол) — 103 миллион (65+38);

5. Сауль «Канело» Альварес (бокс)— 89 миллион (84+5);

6. Стефан Карри (баскетбол) — 86,2 миллион (41,2+45);

7. Кевин Дюрант (баскетбол) — 85,9 миллион (37,9+48);

8. Рожер Федерер (теннис)— 85,7 миллион (724 минг + 85 миллион);

9. Жеймс Ҳарден (баскетбол) — 76 миллион (40+36);

10. Тайгер Вудс (голф)— 73,5 миллион (8,5+65).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times
Маданият
Мусиқий чартларни «портлатган» альбом, 4-фарзандини кутаётган оила ва 3 марта турмушга чиққан Бритни Спирс: 2022 йилда Голливуд юлдузлари ҳаётида содир бўлган қуво...
Дунё
Глобал электрон тижорат бозори 2022 йилда 5,8 трлн долларга етиши кутилмоқда