Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 36-туридан ўрин олган ўйинда «Ювентус» 6 май, жума «Женоа» билан баҳс юритди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Генуяликлар мезбонлик қилган баҳсда «Ювентус» кутилмаганда мағлубиятга учради. Дастлабки 45 дақиқаликда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим аввалида Пауло Дибала жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. Бироқ учрашувнинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқди. 90+6-дақиқада эса «кекса синьора» дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Доменико Кришито муваффақиятли амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа Турин клуби сафарда кечган баҳсда сўнгги дақиқалардаги голлар туфайли мағлубиятни қабул қилиб олди. Жамоа ҳисобидаги 69 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни банд этган. «Женоа» (28) эса 18-поғонага кўтарилди.

А Серия

36-тур баҳси

6 май, жума

«Женоа» – «Ювентус» 2:1

Голлар: 0:1 – 48 Дибала, 1:1 – 87 Гудмундссон, 2:1 – 90+6, пенальти Кришито.

«Женоа»: Сиригу, Ҳефти, Бани, Эстигор, Кришито, Бадель, Галдамес (Френдруп, 46), Amiri, Мелегони (Экубан, 59), Портанова (Ебоа, 58), Дестро (Гудмундссон, 68).

«Ювентус»: Шченсни, Бонуччи, Ругани, Де Шилё, Рабьо, Артур (Закария, 60), Миретти (Бернардески, 74), Куадрадо (Алекс Сандро, 60), Дибала (Аке, 80), Кин, Влаҳович (Мората, 74).

Огоҳлантиришлар: Дибала (29), Ругани (34), Мелегони (43), Артур (44), Бадель (78).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда