Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ ҳар доим Россияга қарши янги санкциялар киритишга очиқ ва мазкур масала G7 саммитида ҳамкорлар билан муҳокама этилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Биз қўшимча санкциялар жорий қилишга ҳамиша очиқмиз», — деган Байден Оқ уйдаги чиқиши вақтида.

АҚШ президенти шу ҳафтада G7 аъзолари билан мазкур масала юзасидан маслаҳатлашувлар амалга оширилишини қайд этган.

Аввал Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ЕИ томонидан Россияга қарши қўлланадиган навбатдаги санкциялар пакети ҳақида маълумот берганди.

«Олтинчи санкциялар пакети бугун эълон қилинади. Рўйхатга Россиянинг юқори лавозимдаги амалдорлари, Бучадаги ҳарбий жиноятларга жавобгар шахслар киритилган. Шунингдек, «Сбербанк» SWIFT тизимидан узиб қўйилади ва ЕИ ҳудудида Россиянинг учта давлат телеканали трансляцияси тўхтатилади. Сўнгги қадам — Россия нефти харидини босқичма-босқич тақиқлаш бўлади», — деган Еврокомиссия раҳбари.

ЕИ Россия нефтидан босқича-босқич воз кечмоқда, фон дер Ляеннинг сўзларига кўра, ушбу масала ечими олти ой вақт талаб қилади ва 2022 йил охирида якунига етказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар