• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Афғонистонга уруш очилармиш» деган ваҳима, Ўзбекистонни «чақалоқ» деб атаган Каримов, пойтахт аэропортини Чинозга кўчириш қарори. Ўзбек матбуоти 29 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 29 апрель, жума

    1937 йилгача ҳали беш йил бор, аммо шафқатсизликда 1932 йил 1937 йилдан ҳеч қолишмайди. Қуйидаги болалар суратига эътибор беринг — бу сурат 1932 йил 29 апрель куни Ўзбекистон комсомолининг «Ёш ленинчи» газетасида эълон қилинган. Кўринишидан, яхши, одобли, камсуқумгина болаларга ўхшайди, модомики, сурати газетада чиққан бўлса, бирор намунали иш қилгандир, деб ўйлаш мумкин. Сурат тагида эса шундай деб ёзилган: «Шокарим Шоқосимов, Сирож Раҳматуллаевлар 1-босмахона фабрика-завод мактаби (ФЗУ)нинг энг прогулчиларидан. Булар бошқаларнинг ишларига, ўқишларига ‘зарба’ берадилар». Республика газетасида болаларнинг суратини «мактабнинг энг кўп дарс қолдирадиган ўқувчилари» деб чиқариш шафқатсизликдан бошқа нарса эмас (гарчи, бу фикрга айрим ҳокимлар қўшилмаслиги ҳам мумкин).

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Албатта, «Ёш ленинчи» фақат прогулчиларнинг расмини чиқармайди. Қуйидаги суратда чап томонда кўрсатилган йигитнинг исми — Ҳамид Холмирзаев, Норин туманидаги «Қизил тўлқин» колхозининг комсомол колхозчиси. «Бригаданинг фаоли. Битта ҳам прогул қилмайди», — деб мақтайди газета. Қўшни суратда — Карим Бобоев, у ҳам норинлик, унинг қаҳрамонлиги — «яширинган 38 муштумзўрни топган». У даврда кимлар муштумзўр ҳисоблангани ҳақида аввал кўп ва хўб ёзилган эди.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Асосий мавзу — 1 майга тайёргарлик. «Қизил Ўзбекистон»нинг кечаги, 29 апрель сонида Компартия бутун Иттифоқ учун ўйлаб топган 1 май шиорлари эълон қилинганди. Бугунги сонда эса Компартиянинг Ўрта Осиё бюроси таклиф қилган 23 та шиор босилган. Иттифоқ учун мўлжалланган шиорлардан фарқли ўлароқ, Ўрта Осиё бюроси шиорларида халқаро мавзу четлаб ўтилагн. Аммо барибир эътиборга моликлари бор. Мана, масалан: «Пахта терар машиналарни ишловчи заводларнинг ишчилари, пахта терар машиналарни зарбдор суръатлар билан ишлаб чиқарингиз!» (эътибор беринг, 1932 йил — 90 йил аввал — ва пахта териш машиналари). Ёки бўлмаса, мана буниси: «Чирчиқ учун! Ўрта Осиёни электрлаш учун! Кимё учун! Азот заводлари учун, пахта ўғити учун! Шўро миср пахтаси учун!».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Марказий газеталарда Тошкентдаги 1 май маршлари қандай тартибда бўлишига доир батафсил маълумот берилган. Яъни, у туман аҳолиси қаердан йўлга чиқади, бунисининг фаоллари қаерга келиб туриши керак, улар қайси кўчалар орқали Қизил (ҳозирги Мустақиллик) майдонига кириб боради, кўчалар соат нечада ёпилади ва қачон очилади, автомобилларни қаерга қўйиб туриш мумкин (парковка қаерда?), трамвайлар соат нечагача юрмайди — ва ҳоказо, ва ҳоказо — 1 май куни шаҳар аҳолисига ноқулайлик туғдириши бўлган деярли барча чекловлар ва ҳолатлар ҳақида батафсил ахборот берилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Бундай тушунтиришлар, эҳтимол, ҳозир ҳам йўқ...

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    29 апрель газеталаридаги энг асосий мавзу, бу мавзу муқовага чиқарилмаган бўлса-да, Эски шаҳарда тарқалган бир миш-мишга бағишланган. «Тошкентда бўлажак ҳаво машқлари муносабати билан баъзи бир нотўғри ва ваҳимали овозалар тарқалмоқда», — деб бошланади «Ёш ленинчи»даги хабар. «Ҳаводан оғир ва заҳарли газлар сочар эмишлар, булар ҳамма нарсани бўғар эмиш, меваларни заҳарлар эмиш, сувларни ичиб бўлмас эмиш, бу ишлар ҳаммаси 1 майга тўғриланган эмиш... Мана шундай эмиш-эмиш ва ваҳим овозалар», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»даги материалда. «Ҳатто шундай ҳоллар бўлгандирким, ўзбек ишчи хотинларидан бири ‘заҳарланишъдан қўрқиб, ишга чиқмаган», — дейилади унда. «Шундай овоза тарқатилдиким, гўё бўлажак ҳаво машқлари Афғонистон билан уруш бошланиши муносабати билан ўтказилар эмиш ва ҳоказо сафсаталар», — деб қўшимча қилади «Ёш ленинчи».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг тушунтиришича, «бўлажак ҳаво машқидан мақсад — ҳаво ҳужумига қарши корхоналарнинг тайёрликларини, кимё командаларининг, ўт ўчирувчиларнинг, милиция ва бошқаларнинг ҳозирликларини текширувдан ўтказишдирки, булар доим тайёр туришлари ва ҳар вақт ‘тайёр’ деб жавоб бера турган бўлишлари керак... Уруш ва мамлакат мудофааси деган тушунча қуруқ ва юзаки эмас, балки аниқ бир нарсадир... Бўлажак ҳаво машқидан мақсад — халқни заҳарлаш эмас, балки меҳнаткашларни ўз ҳаётларини қутқаришга ўргатиш, ҳарбий билимни таълим беришдир». «Ёш ленинчи»нинг қайд этишича, яна шундай ваҳималар бўлмаслиги учун ҳаммаёқда «юзлаб ҳарбий тўгараклар очиш керакдир. Бундай қилиб, биз синфий душманларимизнинг иғво ва туҳматларига дарҳол меҳнаткашларнинг раддиясини уюштириб, гражданларни келажакда бўлиши мумкин бўлган урушга тайёрлаган бўлармиз» (Афғонистонга ҳужум бўлмаса-да, 1932 йилдаёқ бўлажак катта уруш кўланкаси мунтазам халқ устида тургани шу сатрлардан аён).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 29 апрель, якшанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг 1962 йил 29 апрель сони олтинчи чақириқ СССР Олий Совети биринчи сессияси тафсилотлари ва, энг асосийси, СССР етакчиси Никита Хрушчёвнинг америкалик ношир Коулсга берган интервьюсидан иборат — суҳбат 4 саҳифалик газетанинг салкам 2,5 саҳифасини эгаллаган. Хрушчёв суҳбат давомида уни 1957 йили ҳокимиятдан четлатишга уринган гуруҳ ҳақида гапирган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Ленин Сталин ҳақида нима деганини эслатиб ўтган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Берлинни девор билан ажратиш қанчалик зарур эди, деган саволга жавоб беришга уринган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    СССР Ойга қачон учиши-ю, бу парвозни АҚШ билан бирга амалга ошириш имкониятлари қандай эканини баҳолаган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Ва, АҚШдаги матбуот анжуманида: «Биз сизларни дафн этамиз», деган гапни айтганида, аслида нимани назарда тутганини тушунтирган (қуйида ўша тушунтиришнинг боши, аслида у жуда катта ва асосий мазмуни шундан иборатки, «феодализм ўрнини табиий равишда капитализм эгаллаганидек, бир кун келиб, капитализм ўз ўрнини коммунизмга табиий бир равишда бўшатиб беради»):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Олий Совет сессиясида Хрушчёв СССРнинг янги Конституциясини тайёрлашга киришиш ҳақида маъруза қилганди. Ўша чиқишга Қозоғистон етакчиси Динмуҳаммад Кунаев муносабат билдирган, «Қизил Ўзбекистон» ўша муносабатнинг таржимасини эълон қилган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 29 апрель, чоршанба

    Газеталарнинг бош мавзуси — Туркия бош вазири Сулаймон Демирелнинг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Сулаймон Демирел Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси очилишида қатнашди:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Сулаймон Демирел Тошкент шаҳри фахрий фуқароси (ватандоши):

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Сулаймон Демирел бошчилигидаги турк ишбилармонлари президент Ислом Каримов билан учрашди:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Сулаймон Демирел Ўзбекистон парламентида бўлди:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Парламентдаги учрашувда Демирел ҳам, президент Ислом Каримов ҳам сўзга чиққан. Каримовнинг нутқи ҳиссиётларга бой: «Бизнинг асрий орзуларимиз амалга ошганида Ўзбекистон истиқлолини худди ўз истиқлоли каби қабул қилган ким? Туркия! Ким бизнинг эндигина оёққа тураётган чақалоқ давлатимизни биринчи бўлиб расман тан олди? Туркия! Ким биз оғир иқтисодий аҳволдан чиқаётган пайтимизда биринчи бўлиб мадад қўлини чўзди? Туркия! Биз, ўзбеклар, буни ҳеч қачон унутмаймиз. Мустақиллик йўлига ўтиб, биз кимга ва қайси давлатга умид боғладик? Туркияга!».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Тошкентда 2021 йил февралида Олимпия шаҳарчаси қурилиши эълон қилинди. Бу шаҳарча 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун бунёд этилади. 30 йил аввал эса Тошкент оз эмас, кўп эмас, нақ Олимпиадани, ҳақиқий, энг катта — ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун даъвогар эди. Ҳатто энг юксак минбарлардан ҳар икки гапнинг бирида «Ўзбекистон чуқур иқтисодий инқирозда» каби таъкидлар такрорланиб турган бир вақтда (бунинг учун узоқ мисол қидириш шарт эмас, бундан аввалги хатбошига қаранг) мамлакат ҳали ҳам Олимпиадани қабул қилиш фикридан қайтмагани ҳозир қизиқ кўринади. «Тошкент вакиллари Лозаннага боришади» хабари айнан шу мавзуда:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «2000 йилда Олимпиада ўйинларини ўтказишга даъвогар шаҳарларнинг вакиллари Лозаннада тўпланадилар. Халқаро Олимпиада комитетининг қароргоҳи шу шаҳарда жойлашган. Бошқа даъвогар шаҳарлар — Белград, Берлин, Бразилиа, Манчестер, Милан, Пекин, Сидней, Истанбул вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон пойтахти вакиллари ҳам Лозаннага йўл оладилар. МОК бош директори Франкос Каррард Тошкентга таклифнома юборди. ‘Биз Лозаннага Тошкент шаҳрининг, спортнинг турли хиллари бўйича мусобақалар ўтказилиши мумкин бўлган бошқа шаҳарларнинг муфассал спорт харитасини олиб кетяпмиз, — деди Ўзбекистон Миллий олимпиада комитети вице-президенти Собир Рўзиев. — Бўлажак олимпиада қишлоғининг макети ва унинг жойлаштирилишини кўрсатувчи фотосуратлар, теле- ва матбуот маркази, аэропорт ҳамда сайёрамиздаги ушбу спорт байрамини муваффақиятли ўтказиш учун зарур бўлган бошқа иншоотларнинг макетлари ва фотосуратларини ҳам олиб борамиз’».

    2017 йили Тошкент шаҳар маъмурияти вакилларидан бири ўша вақтда — 2017 йили шаҳарда «тўққиз қаватли уйлар кранлар йўқлиги сабаб қурилмагани»ни очиқ тан олган эди. Ваҳоланки, бундан 30 йил аввал Тошкентда нафақат тўққиз қаватли, балки 12 ва 16 қаватли уйларни қуриш одатий ҳолга айланиб улгурган эди. «Тошкент оқшоми» муштарийлари билан мулоқот қилган Тошкент шаҳар ҳокими — шаҳар қурилиш-инвестиция мажмуаси раҳбари Бурҳон Қосимовнинг сўзлари ҳам бунга далил бўла олади:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Муштарийлардан бири Тошкент метросининг қурилиш истиқболларига қизиққан. «Ҳозирги пайтда ‘Ташметропроект’ ва ТашНИИиПИгенплан илмгоҳлари бўлажак йўловчилар миқдорини ўрганиб, метронинг Юнусобод йўналиши қурилишини Қорақамиш, Сергели ва Қўйлиқ даҳаларигача давом эттириш юзасидан лойиҳани ишлаб чиқмоқдалар. Бу ишлар тугаллангач, метро қурилишининг кейинги навбатлари аниқланади», — деб жавоб берган Бурҳон Қосимов (орадан 30 йил ўтиб, метро Қўйлиқ ва Сергелигача етиб борди, уни Қорақамишгача етказиш режаси эса кун тартибида).

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Тошкент аэропортини шаҳардан ташқарига кўчириш мавзуси ҳам нисбатан кўҳна, камида 30 йиллик мавзу. Аэропортни шаҳар ташқарисига кўчириш бўйича ҳукумат комиссияси 1985 йилдаёқ ташкил этилган, унинг тавсиялари билан тегишли ташкилотлар 1990 йилда янги аэропортни танлаш ва унинг учун майдон ажратишни асослаб берадиган ҳужжатларни тайёрлаган. Бурҳон Қосимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукуматининг 1990 йил 31 июлдаги фармойиши билан комиссиянинг аэропортни шаҳардан 30—45 километр узоқликка кўчириш учун Чиноз тумани атрофида ер танлаш тўғрисидаги қарори маъқулланган. «Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент вилояти ҳокимлигига бу ҳудудни ана шу мақсад учун сақлаб туриш топширилган. 1995—1996 йилларда ‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ буюртмаси бўйича ‘Казаэропроект’ илмгоҳи тайёрагоҳни қуриш ва ишга тушириш муддатларини асослаб берадиган ҳужжатларни тайёрлаши керак», — деган Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Геология ва минералогия фанлари доктори Х.Раҳматуллаев ва геология ва минералогия фанлари номзоди О.Розиқовнинг «Ўзбекистон овози» газетасида эълон қилинган «Тилла ‘занглаб’ ётмасин» сарлавҳали мақоласида президент Ислом Каримовдан бир қизиқ иқтибос келтирилган: «Мана, олтин ёмбиларимиз борган сари кўпайиб бормоқда. Аммо бебаҳо олтин захирамизни фақатгина олтин тиш қилиб ялтиратиб юриш эмас ҳамда Бухоро хонидек хазинага солиб қўйиб, унинг ялтиллашига маҳлиё бўлиб ўлтирмаслигимиз керак. Унинг жозибадор ярқирашини АҚШ, Англия ва бўлак бой давлатлар банкирларига кўз-кўз қила билишимиз ва шунинг кафолатига улардан катта-катта кредитлар олишимиз керак» (таъкидлаш жоиз, бугунги кунда бу иш вазифа ортиғи билан уддаланмоқда).

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси 1992 йил 29 апрель сонида «Сиз кутган, кутмаган хабарлар» рукни (!) остида Наманган вилоятида юз берган айрим ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида қисқа хабарлар берилган. Албатта ўқиб кўринг — ИИВ газетаси бундай услубда хабарлар берилишини, ҳақиқатан ҳам, кўпчилик кутмайди:

    «Постда» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Постда» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга ички ишлар органларига келиб тўхтаган экан, «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган муаммоли бир мақоланинг натижасига (унга Тошкент вилояти ИИБ жавоб қайтариб, масъулиятсиз ходимларга ҳайфсан берилганини маълум қилган) газета билдирган муносабатни кўрсатиб ўтиш ўринли. Нашрнинг заҳарханда муносабати шундай сўзлар билан бошланади: «Яшасин ҳайфсан! Ҳайфсан ҳамон яшаётган экан, жамиятимизнинг қусурлари ҳали-бери тугатилмайди!..».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 29 апрель сонидан лавҳа

    Дарвоқе, ҳайфсан ҳамон тирик. Ҳали-бери ўлмаса ҳам керак.

    Мавзуга доир:

    • Шароф Рашидов АҚШ ва НАТОга қарши, номусга текканлик учун ўлим жазоси, Тошкентнинг «ўлик суви». Ўзбек матбуоти 28 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Амударёда тошқин, уй олиш учун навбатда турган 70 минг тошкентлик, Кобулни жангсиз эгаллаган Аҳмад Шоҳ Масъуд. Ўзбек матбуоти 27 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Қуролсизланиш конференциясидаги «ракета-пайров», «кўклам ишлари баҳона мактаблар ёпилмасин», Тошкентга Андижондаги каби парклар керак! Ўзбек матбуоти 26 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    29.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   73294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.