Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Унга кўра, рубль сўмга нисбатан 157,52 сўмга баҳоланмоқда. Бу эса тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Охирги марта рубль 2020 йилнинг январида ҳозирги қийматига энг яқин келган эди. Ўшанда рублнинг сўмга нисбатан қиймати 156,59 сўмгача кўтарилган. 

Рубльнинг сўмга нисбатан 29 апрелдаги қиймати 2022 йил учун энг юқориси бўлди.

Рубль нега ошиб бормоқда

«Дарё» суҳбатлашган экспертлар бунинг учта асосий сабабини айтиб ўтишди.

Биринчидан, Россиядан пул чиқиб кетиши сезиларли даражада камайди, натижада хорижий валютага бўлган талаб пасайди.

Бунга бошқа давлатларга ойига 10 000 доллардан ортиқ пул ўтказмаларининг тақиқланиши, валюта айирбошлаш учун брокерларнинг мажбурий комиссиялари 12 фоиз миқдорда белгиланиши, фуқароларга нақд валюта сотиш чекланиши сабаб бўлди.

Иккинчидан, Россия экспортчиларни валюта тушумининг 80 фоизини сотишга мажбур қилди, бу эса валютанинг кириб келишига ёрдам берди. Россия товарлари экспорти анча юқори даражада сақланиб қолди.

Учинчидан, компанияларга қўйилган чекловлар ва таъминот занжирларининг бузилиши Россияда импортни кескин камайтирди — чет эл валютасига камроқ товарлар сотиб олинаётганлиги сабабли бу унга талабни камайтирди.

Худди шундай ҳолат 2020 йилнинг иккинчи чорагида пандемия даврида ҳам кузатилган, ўшанда импортнинг пасайиши рубль курсини барқарорлаштирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар