Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.
Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.
Сабаби кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.
Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.
Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.
Масъулларга 1 августга қадар «декрет» пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)