• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Закот нима? Унинг миқдори қанча ва нега фақат Рамазон ойида берилади? «Zakotim.uz» лойиҳаси асосчиси Музаффар Ҳусниддинов билан суҳбат

    Ҳар сафар Рамазон ойи кириб келиши билан одамлар орасида «Ҳамма мусулмонларга ҳам закот мажбурийми, унинг миқдори қанча, закот олишга кимлар ҳақли? Мен қанча маблағ беришим керак? Мол-мулкимнинг нисобини қандай чиқарсам бўлади?» каби саволлар ўртага чиқади. 

    «Дарё» юртдошларимизни қизиқтирган шу каби бир қанча саволларни жамлаб, «zakotim.uz» лойиҳаси асосчиси Музаффар Ҳусниддинов билан суҳбатлашди.

    Музаффар Ҳусниддинов — Ислом молияси соҳасида мутахассис. Жанубий Кореяда молия йўналишида МБА, Ислом молияси соҳасида Буюк Британия ва Туркияда таҳсил олган.

    Ислом молияси муассасалари учун Бухгалтерия ва аудиторлик ташкилотининг (ААОИФИ) шариат бўйича сертификатланган маслаҳатчиси ва аудитори (CСАА) саналади.

    «Закотим», «Ислом молияси» лойиҳаларининг асосчиларидан бири. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда «сукук» қимматбаҳо қоғозларини чиқаришда қонунчиликни яратиш бўйича БМТТД маслаҳатчиси, ИсБФ компанияси молия менежери.

    Фото: Музаффар Ҳусниддиновнинг шахсий архивидан

    — Келинг, дастлаб закотнинг мусулмон одамнинг ҳаётидаги ўрни хусусида гаплашсак. Закот ҳар бир мўмин-мусулмонга фарз қилинган амаллардан бири. Бироқ ҳар кимнинг ҳам бунга қурби етавермайди. Ислом динида кимларнинг закот бериши мажбурий ҳисобланади?

    — Дарҳақиқат, закот ислом динида мусулмонларга фарз қилинган амаллардан. У шахсий эҳсон ёки ихтиёрий саховат эмас, балки бойлар учун Аллоҳ томонидан белгиланган мажбурий молиявий ибодатдир.

    Ислом динида бой мусулмон деб биринчи даражадаги ҳожати тушадиган мулкларидан ташқари 85 грамм тилла қийматидаги бойлиги бўлган одамга айтилади. Ҳисоби юқоридаги маблағга етган киши бир йил ўтиб яна шу миқдордан ортиқ маблағи бўлса, закот бериши мажбурийдир.

    Закот бериш уни берувчисининг қалбини худбинлик ва бойликка ҳирс қўйиш иллатларидан тозалайди ҳамда ундаги марҳамат, камбағалларга бўлган хайрихоҳлик ҳиссини кучайтиради.

    Қолаверса, закот унинг олувчисининг қалбида берувчига нисбатан ҳасад ва ғаразни кеткизади, жамиятда ўзаро ҳурмат-эҳтиром ва биродарлик муносабатларини мустаҳкамлайди. Агар закот тизими тўғри йўлга қўйилса, жамиятда камбағалликка тўлиқ барҳам бериш мумкин.

    Инфографика: «Дарё»

    — Агар моли нисобга етган мусулмон закот бермаса, бунинг оқибати қандай бўлади?

    — Закотни адо этиш барча бой мусулмонларга вожиб эканини тушунтириш, буни билмаганларга етказиш керак. Оят ва ҳадисларда закот бермаганларга охиратда қаттиқ азоб ваъда қилинган. Ушбу ҳадисларни эслашнинг ўзи қалбида иймони бор одамни ларзага солади.

    Хусусан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Кимга Аллоҳ таоло мол-дунё берган бўлса-ю, у закот бермаган бўлса, жамғарган бойлиги қиёмат куни илон шаклига кириб, эгасининг танасига ўралиб олиб чақади, сўнг: «Мен мол-дунёингман, мен хазинангман» деб айтади»,— дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

    Закоти берилмаган бойликда барака бўлмайди. Устозларимизнинг айтишларича, барака фақатгина бойликларнинг қиймати ёки кўплигида эмас, балки хотиржамлик, кишининг яқинлари бедаво дардларга йўлиқмаслиги, турли кутилмаган балоларнинг бошга келмаслиги, Аллоҳнинг асраши ҳам барака белгиларидандир, яъни неъматлар фақат пул билан ўлчанмайди.

    Аксинча закотни бериш Қуръони каримнинг бир неча ўрнида ҳақиқий мусулмон инсонларнинг хос сифати эканлиги баён этилган (Тавба сураси, 18, 71–оятлар, Мўминум сураси, 4–оят). Закотни адо этиш Аллоҳнинг раҳмати ва унинг ёрдамига сабаб бўлувчи омил сифатида тилга олинган (Аъроф сураси, 156–оят, Ҳаж сураси, 40–41–оятлар).

    Қолаверса, юқорида айтиб ўтганимдек, закотнинг юртда адолатни таъминлашда, камбағаллик ва тиланчиликни йўқотишда беқиёс ўрни бор.

    — Ҳар йили Рамазон ойида оммавий ахборот воситаларида закот бериш борасида кўплаб кўрсатувлар эфирга узатилади, мақолалар чоп этилади. Шу ерда ўринли бир савол туғилади: закот фақат Рамазонда бериладими?

    — Киши бойликларининг ҳисобини қилиб бориши керак. Бойлиги нисобга етган кун қамарий тақвим бўйича белгилаб қўйилади ва ҳар йили ўша санада закот вожиб ҳисобланади. Бизнинг мамлакатда баъзилар закотни Рамазон ойида беришни урф қилганларининг сабаби Рамазоннинг файзи ва баракотидан умид қилишлари, бу ойда қилинган яхшиликка 70 баробар савоб берилиши бўлса керак.

    Закот беришда Рамазоннинг келишини кутиб ўтириш шарт эмас. Айниқса закотга ҳақдор, жуда зарур бўлиб турган ҳолат чиққанда фарзини адо этса, савоби улуғ, гўё ярага қўйилган малҳамдек бўлади, дейишади устозларимиз.

    Инфографика: «Дарё»

    — Юқоридаги саволнинг узвий давоми сифатида яна бир масалага аниқлик киритсак: ҳар йили Рамазон ойи бошида закот нисоби эълон қилинади. У нимага қараб белгиланади?

    — Асл нисоб миқдори 20 динор олтин ёки 200 дирҳам кумушдир. Бу тахминан 85 грамм тилла ёки 595 грамм кумушга тўғри келади. Ўзбекистонда ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинадиган нисоб миқдори тилланинг нархига қараб белгиланади. Тилла қийматининг ошиб-тушишига қараб нисоб миқдори ҳам ўзгариб туради.

    Мусулмонлар идораси эълон қилган нисоб миқдоридан фойдаланиш ёки чамалаб кўриш учун қуйидаги формуладан ҳам фойдаланиш мумкин:

    Нисоб = 1 гр тилла биржа нархи х 585/999 (проба) х Марказий банк курси

    Яъни интернет орқали соф тилланинг жаҳон бозоридаги қийматини билиб, ундан бизнинг юртларда тилла буюмларда кўпроқ фойдаланиладиган 585 сифатли тилланинг улушини ажратиб, уни Марказий банкдаги валюта курси бўйича сўмга ўгирилса, муайян санадаги тахминий нисоб қийматини билиш мумкин. Бундай ҳисоблаш усулига Ўзбекистондаги устоз уламоларимиз ҳам қаршилик қилишмайди.

    Лекин ҳар бир одам буни ўзи ҳисоблаб ўтирмаслиги, халқимизга енгиллик қилиш, шунингдек, кўпчилик Рамазонда закотини адо этишини назарда тутиб айнан шу ойда нисоб миқдори эълон қилинади.

    — Инсон қанча закот беришини қандай аниқлаши мумкин?

    — Закот бир йилда бир марта берилгани учун ҳисоблаш усулини ҳамма ҳам ўрганавермайди. Ислом молияси соҳасида фаолият юритаётганимиз учун тадбиркорлар, бизнесменлар закотимни қандай ҳисоблайман деб сўрайдилар.

    Закот ҳисоблашни осонлаштириш учун «zakotim.uz» веб-сайтини ишга туширдик. Веб-сайтнинг асосий мақсади нафақат оддий инсонларга, балки фаолияти анча мураккаб бўлган, бир нечта бизнеслари, турли инвестициялари бўлган тадбиркор ва сармоядорлар учун закот ҳисоблашни амалга оширишдир.

    «zakotim.uz» лойиҳаси тақдимотида.

    «zakotim.uz» лойиҳаси тақдимотида.
    Фото: Музаффар Ҳусниддиновнинг шахсий архивидан

    Закотини ҳисоблашни истаган фойдаланувчилар унда нафақат нақд пул ва тиллаларидан, шунингдек, тижорат моллари, киритган сармоялари, кўчмас мулк, қарзлар ҳамда ўзлари юргизаётган бизнесдан ҳам закотларини қадамма-қадам ҳисоблаб чиқишлари мумкин. Закот калкулятори Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси томонидан фойдаланишга тавсия этилган. Унинг Ҳанафий мазҳабига, закот фиқҳига мослиги юртимизда кўзга кўринган уламолар, Тошкент ислом институти ўқитувчилари томонидан текширилган. Закот калкуляторидан «zakotim.uz» веб-сайтида танишиш ва бепул фойдаланиш мумкин. Лойиҳанинг янгиликлари Telegram тармоғида эълон қилиб борилади.

    — Закот бериладиган ёки берилмайдиган бойликлар сирасига нималар киради?

    — Закотни ҳисоблаш учун аввало, закот бериладиган ёки берилмайдиган бойлик турларини ўрганиб олиш керак. Закот тўланадиган мол нисобга етган, эгасининг тасарруфидаги, ҳожати аслиясидан ташқари, шунингдек, ўсувчи мол бўлиши керак. Ўсувчи мол деганда, масалан, қўй-қўзилар, от ёки туя каби чорва моллари яйловда юрган бўлса, улар ўз-ўзидан кўпаяди. Нақд пул, тилла каби бойликлар ўз-ўзидан кўпаймаса ҳам, уларда ўсиш қобилияти бор, яъни улар сармоя қилинса, қиймати ортади.

    Шундай қилиб, закот бериладиган бойликлар сирасига кишининг нақд ва банкдаги пуллари, тилла ва кумушлари, бировларга берган қарзлари, сотиш ниятида олган тижорат моллари киради. Тадбиркор ва инвесторларда булардан ташқари бирор бизнес фаолияти, инвестициялари бўлса, ундан ҳам закот бериши керак.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Закот берилмайдиган бойликларга эса кишининг эҳтиёжи учун ишлатадиган ҳар қандай бойликлари, масалан, яшаб турган уйи, фарзандларига олиб қўйган ер, уй-жойлари, ўз эҳтиёжи учун минадиган автомобили, кийимлари ва ҳоказолар киради. Шунингдек, кўпчилик ижарага берилган уй ёки автомобилдан ҳам закот берилади деб ўйлайди. Ижарага берилган уй, бино-иншоот ва автомобиль кабилардан закот берилмайди. Балки улардан келган даромад умумий бойликка қўшилиб, закот тўлаш санасида пул ёки бошқа кўринишда сақлаб турилган бўлсагина улардан закот берилади.

    Ундан ташқари, закот бериладиган бойлик қарздан холи бўлиши керак. Яъни кишининг қарзлари бўлса, бу миқдор олдин чиқариб ташланади ва қолган бойлиги нисобдан ошса, закот беради.

    Шунингдек, ҳозирги кунда баъзиларнинг узоқ муддатли, яъни 5-10-15 йиллик қарзлари бор. Бу қарзлар тўлиқ чиқариб юборилса, закот киши бермайдиган ҳолатга келиб қолиши мумкин. Шу боис закот олувчиларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда бундай узоқ муддатли қарзларнинг фақат яқин бир йиллиги чиқариб юборилиши мумкин деган фатво берилган.

    — Закот учун фақат пул ажратилиши керакми? Чорвадорлар ёки ҳунармандлар ўз молларини закот қилиб тақдим этиши мумкинми?

    — Ҳанафий мазҳабимизга кўра ҳар қандай мулкнинг қийматидан пул кўринишида закот ажратиш керак ҳисобланади. Бунда закот олувчининг манфаатидан келиб чиқиб ўзида бор бўлган бирор маҳсулотни ҳам закот сифатида берса бўлади. Фақат бу маҳсулот олувчига зарур бўлган маҳсулот бўлиши керак. Масалан, бир кишининг тижорати кийим тикиб сотиш бўлса, закотим деб бир даста мато ёки ип бериши мумкин эмас – чунки олувчига бу нарсалар керак бўлмаслиги мумкин. Ёки полиэтилен пакет ишлаб чиқарувчи одам закот бермоқчи бўлса полиэтилен хом ашёсини бериши мантиққа ҳам тўғри келмайди.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Закотга ҳақдорларга турли озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиб берса бўладими деб кўп сўрашади. Бўлади, фақат, бу олувчида (мулк қилиб бериш шартига тўғри келиши учун) бирор муддат сақлаб қўйиш мумкин бўлган маҳсулотлар берилиши керак. Масалан, қулупнай ёки қаймоқ каби тез айниб қоладиган маҳсулотларни бериб бўлмайди.

    Чорвадорларга келадиган бўлсак, агар киши сотиш ниятида қўй ёки қорамол боқаётган бўлса, уларнинг қиймати пул, тилла ва бошқа мулкларга қўшиб закот берилади. Уйида боқиш, сут олиш ниятида боқаётган бир жуфт қўй ёки сигирларидан закот берилмайди. Агар яйловда, далаларда боқиладиган чорва ҳайвонлари бўлса, улар нисобга етгандан сўнг закот берилади. Масалан, қўй ва эчкилар сони 40 тага етса, улардан биттаси берилади, унгача закот йўқ. Шу каби қорамоллар 30 га, етганда, туялар сони бештага етганда закот бериш вожиб бўлади.

    Ҳунармандлар ўзининг сотишга мўлжалланган тижорат мулкидан закот беради. Айтилганидек, олувчининг манфаатига тўғри келса, ўз маҳсулотидан бериши мумкин, акс ҳолда пул кўринишида берилгани афзал.

    — Ислом динимизда закот олишга кимлар ҳақли ҳисобланади?

    — Закот олишга ҳақли одамлар Аллоҳ томонидан белгилаб берилган. Қуръони каримнинг Тавба сураси 60-оятида Аллоҳ закотга ҳақдорларни баён қилган. Булар: фақирлар, мискинлар, закот йиғувчи омиллар, ислом динига қалблари ошно қилиниши керак бўлганлар, Аллоҳ йўлидагилар, қарзини тўлай олмаган кишилар, мусофирлардир.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Келинг, барига тушунтириш бериб ўтаман.

    Фақирлар – бойлиги аслий эҳтиёждан ортиқ, лекин нисоб миқдоридан паст бўлганлар, мискинлар – ҳеч қандай бойликка эга бўлмаган ўта камбағал одамлар ҳисобланади.

    Закот йиғувчилар авваллари марказлашган закот йиғиш идоралари бўлган вақтда ҳокимлар томонидан тайинланган миқдорда ҳақ олганлар. Ҳозирда закотни етказиб қўйишга бирор киши вакил бўлса, улар ўзларига бу пулдан олиб қолишлари мумкин эмас, тўлиқ ҳақдорларга етказишлари керак.

    Ислом динига қалблари ошно қилиниши керак бўлганлар тоифасига закот бериш Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврларида тўхтатилган, яъни ислом азиз бўлди, ҳар тарафга ислом ҳақида хабарлар етиб борди, закот бериб исломга чорлашга муҳтожлигимиз йўқ деган важдан тўхтатилган.

    Аллоҳ йўлидагилар деганда дин хизматида юрганлар, толиби илмлар, ислом даъвати билан шуғулланувчилар тушунилади. Қарздорлар ҳам закот олишга ҳақлидир. Албатта, қарздорлар қарздан қутилишга жидду-жаҳд қилишлари, ортиқча исрофгарчиликларга берилмай ҳаёт кечиришлари керак. Мусофирлар олдинги даврларда ўз юртида бой бўлса ҳам, баъзан йўлда маблағи тугаб қолган. Чунки у даврда пул ўтказмалари, банклар, коммуникация ҳозирдагидек бўлмаган ва мусофирлар уйларига етиб олиши учун закот олиши мумкин бўлган.

    Фото: «Дарё» / Инфографика

    — Закот маблағларини бирор шифохона қурилиши ёки ёрдам муҳтож талабаларнинг контракт тўловлари учун ҳам бериш мумкинми? Бу моддий ёрдам закот ҳисобига ўтадими?

    — Бирламчи эҳтиёжларини қондира олмаётган кишилар чинданам закотга энг ҳақли кишилардир. исломда ҳожати аслия деган тушунча бор, яъни энг зарур нарсалар – таом, бошпана, кийим каби нарсалар билан жамиятнинг барча аъзолари таъминланиши керак.

    Шифохона қуриш масаласида катта миқдорда закот йиғиладиган мамлакатларда закот маблағларидан қуришга рухсат беришган. Аммо шарти бундай шифохона хизматидан фақат закотга ҳақдорлар (фақирлар, мискинлар, толиби илмлар, қарздорлар ва мусофирлар) фойдалана оладилар. Бошқа тоифадагиларга мумкин эмас. Агар фойдаланса, фойдалангани учун ҳақ тўлайди. Бу маблағ эса закотга ҳақдорларга бериб юборилади.

    Қисқа қилиб айтилса, закотни бундай усулда тасарруф қилиш учун мусулмонлар идорасининг хулосаси (бундай муассаса қуриш шартлари баён қилинади) ва фатвосини олиш керак бўлади. Чунки закот маблағи ҳақдорларга мулк қилиб берилиши керак.

    Талабалар агар закот олишга ҳақдорлар сифатига эга бўлсалар закотдан берилиши жоиз.

    — Агар закот берувчи муҳтож одамларни топа олмаса, уни кимга тақдим қилса бўлади? Ўзбекистонда бу борада шуғулланадиган ишончли ташкилотлар борми?

    Закот – камбағал ва бойлар орасида кўприк вазифасини бажаради. Закотга муҳтож одамни қидириш жараёнида киши жамиятга аралашади, камбағалларнинг уйларига боради, муҳтожлар билан бевосита алоқа ўрнатади. Шу жиҳатдан киши муҳтож одамларни қидиришида ҳам кўп ҳикматлар бор. Аммо топа олмаса закот тарқатиш билан шуғулланадиган ташкилотга берса бўлади. Бу ташкилот ишончли, тартибли, ҳақдорларни аниқлаш сиёсатига эга ва назорат қилинадиган ташкилот бўлиши лозим. Ўзбекистонда мусулмонлар идораси ва «Вақф» хайрия-саховат фонди бундай вазифани бажариши мумкин. Ундан ташқари, халқимиз хизматидаги имом-домлаларимиздан ҳам бу бўйича маслаҳат олиш мумкин.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    27.04.2022, 20:23   Изоҳ (0)   58108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.