Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизимида камчиликка йўл қўйган ҳоким ёрдамчилари ҳақида гапирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

«Жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари кредит, субсидия, ер олиб бераман, деб тамагирлик қилаётгани жуда ачинарли ҳолатдир», — деган президент.

Қайд этилишича, Тўрақўрғон тумани «Шарқ» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун пора олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам содир бўлган.

«Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди», — дейди давлат раҳбари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар