• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тарих такрорланади — қудратли СССР армияси ҳақидаги афсоналарни йўққа чиқарган совет-фин уруши

    Ҳарбий соҳадан мутлақо бехабар ёки бунга қизиқмайдиган одам ҳам жаҳоннинг энг қудратли армияси деганда хаёлига АҚШ ва Россия армиясини келтиради. Бу икки суперқудратга эга давлат бошқалардан бир неча баробар кўп техникага эга.

    Бироқ ҳалиям давом этаётган Украинадаги уруш Россия армиясининг бу борадаги мавқейига жиддий путур етказди. Қудратли ва енгилмас дея айтилган рус армияси Украинада жиддий муваффақиятсизликка учради. Жанговар ҳаракатлар ҳали давом этаётган бўлса-да, рус армиясининг ўзидан бир неча ўн баробар кучсиз бўлган украин армияси қаршилигини синдира олмаётгани тарихдаги яна бир шундай урушни эслатади. Бу 1939 йилги Совет-фин уруши эди.

    Уруш сабаблари

    1932 йили СССР ва Финляндия ўртасида ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзоланади. Унга кўра мамлакатлар бир-бирига ҳужум қилмаслик ва улардан бири учинчи томон ҳужумига учраганда бетараф қолиш мажбуриятини олади.

    Бироқ Сталин бошлиқ совет раҳбарияти Финляндияни Германия иттифоқчиси ва душман сифатида кўрар эди. Советлар мамлакатнинг иккинчи даражали шаҳри, «инқилоб бешиги» бўлмиш Ленинграднинг Финляндия чегарасига жуда яқин жойлашганидан безовта эди. Чегара ва шаҳар орасидаги масофа 32 километрни ташкил этиб, Сталин Карелия бўйни (икки қитъани ёки материкни ярим орол билан боғлайдиган, иккита сув ҳавзаси орасида жойлашган қуруқлик)даги ушбу чегара чизиғини орқага суриш ҳақида ўйлай бошлайди. Унинг фикрича, Ленинград ва Финляндия чегараси орасида буфер ҳудуд бўлиши керак эди (худди ҳозирги Россия ва НАТО орасида Украина нейтрал ҳудуд бўлиши керак бўлгани каби).

    Карелия бўйнидаги Совет-фин чегараси урушдан олдин ва кейин

    Карелия бўйнидаги Совет-фин чегараси урушдан олдин ва кейин
    Фото: Wikipedia

    Бундан ташқари, бу даврда СССРда «қизил империализм» мафкураси пайдо бўлиб, мамлакат раҳбарлари энг аввало собиқ чор Россияси чегараларини тиклашни мақсад қилади. Бу йўлда қўйилган катта қадамлардан бири Гитлер Германияси билан тузилган «ўзаро ҳужум қилмаслик» тўғрисидаги шартнома эди. Совет давлати Германия билан тузилган шартноманинг махфий бандларига биноан 1939 йили Польшага бостириб киради ва унинг ҳудудини Германия билан бўлиб олади.

    Молотов—Риббентроп (СССР ва Германия ташқи ишлар вазирлари) битимининг бошқа махфий шартларига кўра, Германия СССРнинг Ғарбий Украина, Бессарабия, Болтиқбўйи давлатлари (Литва, Латвия, Эстония) ва Финляндияга нисбатан ҳуқуқларини тан олади. Яъни бу ҳудудларнинг СССР таркибига киришига розилик беради. Бунинг эвазига эса СССР Германиянинг ғарбдаги урушига ва Болқондаги ҳаракатларига аралашмаслик, ғалла экспортини тўхтатмаслик мажбуриятини зиммасига олади.

    Германиянинг уруш бошлаши ҳамда Буюк Британия ва Франциянинг унга қарши урушга кириши СССРга ўз босқинчилик режаларини амалга ошириш учун қулай вазият яратади.

    Музокаралар ва ультиматум

    1939 йили Москвада СССР—Финляндия тинчлик музокаралари бошланади. Дастлаб СССР Финляндияга унинг ҳудудига 50 минг совет аскари жойлаштиришни кўзда тутувчи «хавфсизлик шартномаси» тузишни таклиф қилади. Бундай шартнома Болтиқбўйи давлатлари билан ҳам тузилган эди. Бироқ расмий Хелсинки бунга рад жавобини беради. Шундан сўнг совет томони Финляндияга янги «тинчлик шартномаси»ни таклиф қилади. Унга кўра, Финляндия Карелия бўйнини СССРга топшириши, Ленинград билан чегарани тахминан 70 километр орқага суриши, ҳарбий базалар барпо қилиш учун Ҳанко яримороли ва Аланд оролларини СССРга ижарага бериши керак эди. Буларнинг эвазига эса СССР Финляндияга шимолий Карелиядан катта ерлар беришини маълум қилади.

    Финлар шартнома шартларини нотенг ва адолатсиз деб топади. Чунки СССР бир неча юз минг инсон яшайдиган, стратегик муҳим ҳудудлар эвазига Финляндияга одам яшамайдиган, ўтиб бўлмас ботқоқ ва ўрмонлардан ташкил топган ҳудудни таклиф қилаётганди. Қолаверса, Карелия бўйнида Финляндиянинг мустаҳкам Маннергейм (Финляндия қуролли кучлари бош қўмондони, кейинчалик президенти) мудофаа чизиғи мавжуд бўлиб, уни советларга топшириш мамлакатни шарқий томондан бутунлай ҳимоясиз қилиб қўяр эди. Ҳанко порти берилиши эса пойтахт Хелсинкининг кучли артиллерия қуроллари нишонига айланишига замин яратарди. Финляндия ушбу шартномани имзолашдан бош тортади.

    «Қишки уруш»даги фин аскарлари

    «Қишки уруш»даги фин аскарлари
    Фото: Regnum

    Тинчлик музокаралари муваффақиятсиз тугагач, 31 октябрь куни СССР ташқи ишлар вазири Вячеслав Молотов Финляндия дипломатларига «Биз фуқаролик вакиллари ҳеч қандай натижага эришмадик, энди сўз аскарларга берилади» дея таҳдид қилади ва ультиматум топширади.

    Уруш учун тайёр баҳона

    Эндиликда урушни бошлаш учун бирон баҳона керак эди ва бу тез орада ўртага қалқиб чиқади. 1939 йил 26 ноябрь куни СССР—Финляндия чегарасида жойлашган СССРга қарашли Майнил қишлоғи артиллерия тўпларидан ўққа тутилади. Натижада уч совет аскари ва бир командир ҳалок бўлади. СССР бу ҳужумда дарҳол Финляндияни айблайди. Бироқ Хелсинки айбловни рад этади ва 1928 йили қабул қилинган Чегара комиссарлари конвенциясига мувофиқ воқеа юзасидан биргаликда тергов ўтказишни таклиф этади.

    Аммо мақсади уруш бошлаш бўлган СССР бу таклифни эътиборсиз қолдиради. Бунинг ўрнига 28 ноябрь куни Финляндияни ўзининг ҳудудига ўт очишда айблайди ва 1932 йил имзоланган ўзаро ҳужум қилмаслик шартномаси мажбуриятларидан озод бўлганини эълон қилади.

    30 ноябрь куни тонгда уруш бошланади. Совет авиацияси Хелсинки, Виипур (ҳозирги Виборг), Котка каби Финляндиянинг йирик шаҳарларини бомбардимон қилади. Совет қўшинлари Карелия бўйнидаги Финляндиянинг Маннергейм чизиғига танклар ва артиллерия қуроллари билан ҳужумга ўтади. Ушбу уруш деярли қиш фаслида бошлангани боис «Қишки уруш» дея номланади.

    1 декабрь куни Финляндиядан тортиб олинган Териёки (ҳозирги Зеленогорск) шаҳрида бир неча йилдан бери Москвада яшовчи, Коминтерн аъзоси Отто Кусинен бошчилигида Финляндия Демократик Республикаси тузилади (ФДР). Шу куннинг ўзидаёқ Кусинен СССР Олий Совети Президиумидан ФДРни тан олишни сўрайди ва унинг бу илтимоси дарҳол қондирилади. 2 декабрь куни эса Москвада Сталин, Молотов ва Кусинен музокара ўтказади ҳамда «СССРнинг урушдан олдинги барча талаблари»ни бажаришга рози бўлади.

    «Янги Финляндия» ва СССР ҳукумати ўртасида тинчлик шартномасининг имзоланиши. Чапдан ўнгга: Вячеслав Молотов, Ленинград вилояти губернатори Андрей Жданов, Совет Иттифоқи мудофааси халқ комиссари Климент Ворошилов, Иосиф Сталин ва Отто Кусинен (ўтирган)

    «Янги Финляндия» ва СССР ҳукумати ўртасида тинчлик шартномасининг имзоланиши. Чапдан ўнгга: Вячеслав Молотов, Ленинград вилояти губернатори Андрей Жданов, Совет Иттифоқи мудофааси халқ комиссари Климент Ворошилов, Иосиф Сталин ва Отто Кусинен (ўтирган)
    Фото: Pinterest

    Шу кундан эътиборан совет раҳбарияти Финляндияда «ҳеч қандай уруш олиб бормаётганини, балки ФДРга Финляндия қонуний ҳокимиятини эгаллаб олган Маннергейм бошлиқ террорчиларни йўқ қилишда ёрдам бераётганини» (худди ҳозирги «махсус операция»га ўхшаш) даъво қилади.

    Доҳийнинг туғилган кунига нохуш совға

    Совет ҳарбий раҳбарияти Финляндия қаттиқ қаршилик кўрсатмаслигига ишонади. Чунки биргина Ленинград шаҳри аҳолиси бутун Финляндия аҳолисидан кўпроқ эди. Шундай бўлса-да ушбу урушга катта қўшин ташланади. Қизил армия фин қўшинидан ҳар томонлама жуда катта устунликка эга эди. Хусусан, СССР Финляндияга қарши урушга 400 мингдан кўпроқ аскар юборган бўлса (бу сон кейинчалик 700 мингдан ҳам ошиб кетган), финларда бу сон 265 мингни ташкил қилган. 2289 танкка қарши 26 танк, 2876 артиллерия қуролига қарши 534 дона шундай қурол, 2446 самолётга қарши эса бор-йўғи 270 самолёт қарши чиқади.

    Совет қўшинининг тез ва осон ғалаба қозонишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Биронта мустақил ОАВ бўлмаган совет матбуоти эса «Қизил армия биродар фин халқини террорчилардан озод қилиш»дек шарафли вазифани бажараётганини таъкидлаб, «қудратли, ялтироқ совет қуроллари билан қуролланган қизил аскарлар ўз вазифасини бир неча кун ичида бажариши» ҳақида гапиради. СССР раҳбарияти Финляндия устидан қозонилажак ғалабани доҳий Сталиннинг туғилган кунига (18 декабрь) совға қилмоқчи эди. Бироқ барчаси кутилганидан бошқача бўлди.

    «Қишки уруш» давридаги совет пропагандаси плакати

    «Қишки уруш» давридаги совет пропагандаси плакати
    Фото: Правда

    Карелия бўйни бўйлаб 20-50 километр ичкарига кирган совет қўшини 9 декабрь куни Маннергейм чизиғида тўхтаб қолади ва катта йўқотишларга учрайди. 13—15 декабрь кунлари уюштирилган ҳужумлар ҳам муваффақиятсиз тугайди. Қизил армиянинг катта талафотлар билан муваффақиятсизликка учраши мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам урушга нисбатан муносабатнинг ўзгаришига олиб келади.

    Совет пропагандаси энди «қудратли ва мустаҳкам Маннергейм чизиғи» ҳақида гапира бошлайди. Финляндиянинг муносиб қаршилик кўрсата олишига амин бўлган Европа давлатлари, жумладан, Швеция, Франция, Буюк Британия, Дания ва ҳатто Италия ҳам Финляндияга қурол-яроғ жўнатади. Чет элдан ўнг мингга яқин кўнгиллилар «Қишки уруш»да қатнашиш учун Финляндияга келади. Бироқ бу ёрдамни ҳозирги Украинага кўрсатилаётган ёрдам билан таққослаб бўлмайди. Чунки совет-фин уруши даврида кўплаб Европа давлатлари асосий эътиборни Германия билан урушга қаратганди. Шу боис ҳам улар Финляндияга керакли ёрдамни кўрсатолмайди.

    Совет қўшинларининг шимолдан қилган юриши ҳақиқий ҳалокатга айланади. Финляндия шимолидаги Суомуссалми жангида финлар генерал Алексей Виноградов бошлиқ совет қўшинини ўраб олади ва қаттиқ зарба беради. Ушбу жангда 30 мингдан ортиқ совет аскари ҳалок бўлади, эликка яқин совет танклари ва артиллерия қуроллари финлар қўлига ўтади. Энг қизиғи, ушбу жангдаги Финляндия йўқотишлари сони мингга ҳам бормайди.

    Суомуссалми жангидаги шармандали мағлубият сабаб генерал Алексей Виноградов ва бошқа ҳарбий раҳбарлар омма олдида отиб ташланади.

    Совет қўшинларининг бундай катта муваффақиятсизликлари доҳийнинг таваллуд айёми учун «ажойиб» совға бўлади.

    Суомуссалми жангида ҳалок бўлган совет аскарлари ва йўқ қилинган ҳарбий техникалар

    Суомуссалми жангида ҳалок бўлган совет аскарлари ва йўқ қилинган ҳарбий техникалар
    Фото: Russian

    Келишув

    Қизил армия муваффақиятсизликларининг биринчи сабаби урушга пухта тайёргарлик кўрмаганида эди. Украинага қарши босқинда рус қўшини уч кунлик блицкригга ишонгани ва кутилмаганда қаттиқ қаршиликка учраб, таъминотсиз қолиб кетгани каби совет қўшини ҳам Финляндияни бир неча кунда енгишига ишонган эди. Аскарлар кузги шинелларда урушга кирган бўлиб, улар қалин кийимлар билан таъминланмаган, чунки режага кўра, уруш декабрнинг ўрталарига қолмай якунланиши лозим эди. Қалин кийимлари бўлмаган совет аскарлари шимолнинг декабрь январь ойидаги 40 даража совуғида музлаб қола бошлайди.

    Бундан ташқари, Қизил армияда алоқа ёмон ташкил этилган, қуруқликдаги кучлар, авиация ва денгиз флоти ўртасида ўзаро алоқа йўқ эди. Ватанини ҳимоя қилаётган фин армияси эса ажойиб маҳорат ва ғайрат билан курашади. Финларнинг дарахтларда ўтириб олиб, совет офицерларини нишонга олувчи «кукушка» — снайперлари советлар учун ҳақиқий бошоғриққа айланади. «Кукушка»ни йўқ қилган совет жангчиларига дарҳол Қизил Юлдуз ордени берила бошланади. Қолаверса, оқ форма кийган финлар ажойиб чанғичи бўлиб, қорли тепаликларда совет аскарларига нисбатан жуда тез ҳаракатланади ва қорда деярли кўринмас эди.

    Йўқ қилинган СССР ҳарбий техникалари ва ҳалок бўлган қизил аскарлар

    Йўқ қилинган СССР ҳарбий техникалари ва ҳалок бўлган қизил аскарлар
    Фото: War оn the Rocks

    Декабрь ва январь ойидаги хатолардан сўнг СССР раҳбарияти энди урушга яхши тайёрланади. Финляндия билан фронтга яна уч юз мингдан ортиқ аскар жалб қилиниб, қўшин қўмондонлигига Симён Тимошенко тайинланади. Аскарларга ниҳоят иссиқ кийимлар етказилади ва Қизил армия тарихида илк бор «Халқ комиссарлиги 100 грамми» амалиёти жорий қилинади. «Халқ комиссарлиги 100 грамми» доирасида 1939 йил 10 январидан мартига қадар вақт давомида совет армияси 10 тоннадан кўпроқ ароқ ва деярли тўққиз тонна коняк истеъмол қилади.

    Бу сафар анча яхши тайёргарлик кўрган совет қўшини 11 февраль куни катта куч билан ҳужумга ўтади. Ўн етти кун давом этган жанглардан сўнг Қизил армия Виборг шаҳри яқинида Меннергейм чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлади. Шундан сўнг Ғарбдан ёрдам ололмаган Финляндия тинчлик сулҳи сўрашга қарор қилади.

    11 март куни Финляндия делегацияси Москвага келади. 12 март куни тузилган тинчлик шартномасига кўра, Карелия бўйни, Онега ва Ладога кўли соҳиллари бутунлай СССР таркибига ўтади. Бундан ташқари Финляндия шимолдаги Ўрта ва Балиқчи яримороллари ҳамда Фин кўрфази оролларини СССР ҳудуди дея тан олади. Ҳанко яримороли эса ҳарбий-денгиз базаси яратиш учун СССРга ўттиз йил муддатга ижарага берилади. Умумий ҳисобда Финляндия ўзининг 11 фоиз ҳудудидан айрилади. Бироқ мамлакат суверенитетини сақлаб қолади ва қўғирчоқ Отто Кусенин ҳукумати тарқатиб юборилади.

    СССР таркибига ўтган ерлардан 450 мингга яқин фин кўчишга мажбур бўлади. Деярли ҳеч қайси Финляндия фуқароси совет давлати таркибида қолишни хоҳламаган.

    Фин аскарлари йўқ қилинган совет ҳарбий техникалари ёнида. 1939 йил

    Фин аскарлари йўқ қилинган совет ҳарбий техникалари ёнида. 1939 йил
    Фото: Реальное время

    13 март кунидан ҳарбий ҳаракатлар тўхталиши ҳақидаги келишувга қарамай, шу куни совет ҳарбийлари Финляндиянинг Виборг шаҳрига кириб келади ва уни эгаллаб олади. Совет томони буни ҳарбийларга тинчлик шартномаси ҳақидаги хабар етиб бормагани билан изоҳлайди, аммо қўшинлар шаҳардан олиб чиқилмайди ва бу шаҳар ҳам СССР таркибида қолиб кетади.

    Такрорланган тарих 

    «Қишки уруш» натижасида СССР 126 минг аскаридан айрилган бўлса, Финляндия атиги 22 минг жангчисини йўқотади. Кўпгина мутахассисларнинг фикрига кўра, айнан Финляндия билан урушдаги муваффақиятсизлик Қизил армия обрўсига путур етказган ва бу Гитлернинг бир йилдан сўнг СССРга ҳужум уюштириш ҳақида қарор қилишида муҳим рол ўйнаган.

    Украина ва Финляндиядаги урушнинг илк ўхшаш жиҳати, ҳар иккала босқиннинг ўз номи билан аталмагани. «ФДРга Маннергейм бошлиқ террорчиларни йўқ қилишда берилган ёрдам» ва Украинадаги ДХР ва ЛХРни озод қилиш ҳамда Украинанинг нацист ҳукуматини қулатиш учун бошланган «махсус операция» аслида қўшни давлатнинг халқаро тан олинган суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш эди. Бундан ташқари ҳар иккала уруш ҳудудий даъволар ва нейтрал зоналар ҳақидаги важ-корсонлар билан бошланган.

    Ҳар иккала урушда ҳужум қилувчи кучли томон блицкриг (тезкор ғалаба)ни режа қилганди. Финляндиядаги урушдан фарқли ўлароқ, Украина улкан ҳарбий ёрдам орқали Россиянинг тезкор ғалаба ҳақидаги режаларини чиппакка чиқарди. Финлар эса ўта мустаҳкам ҳимоя ва матонат эвазига буни уддалаган эди. Бироқ ҳарбий қуроллардан ташқари украин армиясининг юқори жанговар иштиёқи ҳам рақибни тўхтатиб қолишда муҳим ўрин тутди.

    Украиналик аскар ишдан чиқарилган рус танки ёнида расмга тушмоқда. 2022 йил

    Украиналик аскар ишдан чиқарилган рус танки ёнида расмга тушмоқда. 2022 йил
    Фото: Central Asia News

    Блицкриг режасининг муваффақиятсиз тугаши эса совет армиясига ҳам, рус армиясига ҳам катта қийинчиликлар туғдирди.

    Хусусан, СССР ҳам, Россия ҳам урушда таъминот муаммоларига дуч келди. Иккала давлат ҳам урушнинг бир неча кунда тугашини режалаштириб, узоқ муддатли таъминот занжири яратмаганди. Хусусан, Киев яқинида қўлга олинган рус асирлари уларга уруш уч кунда тугаши, украинлар уларни ўқ ва бомбалар билан эмас, гул билан кутиб олиши айтилгани ҳамда уларга уч кунлик озиқ-овқат ва ёнилғи берилганини маълум қилди. Демак, рус генераллари урушнинг узоғи билан уч-тўрт кунда тугашини тахмин қилган. Финляндия урушида ҳам тезкор ғалабага ишонган СССР раҳбарияти аскарлар учун иссиқ кийим ва озиқ-овқатнинг катта захирасини тайёрламаган эди.

    Таъминотдаги муаммолар армияларнинг муваффақиятсиз ҳужумларига ва катта йўқотишларига олиб келди (албатта СССР ва Россия йўқотишлари орасидан жуда катта фарқ бор). СССР армияси Финляндия шимолида анча ичкарига кириб бориб, Суомуссалми жангидан сўнг ортга қайтган бўлса, рус армияси урушнинг дастлабки кунларида эгалланган Киев, Сумск ва Чернигов вилоятларидан чиқиб кетди.

    Украинадаги урушнинг якуни қандай бўлиши номаълум. Бироқ ҳозирги Украина 1939 йилги Финляндия вазиятидан анча яхшироқ позицияда. «Қишки уруш» даврида СССР аҳолиси Финляндия аҳолисидан ўттиз беш баравар кўп бўлган бўлса, Россия аҳолиси Украинаникидан атиги уч баробар кўп, холос. Бундан ташқари ҳозирда Европа ҳамда жаҳон ҳамжамияти Украина борасида деярли якдил фикрга эга ва Киевга катта ёрдам кўрсатмоқда. Финляндия эса қудратли рақиб қаршида деярли ёлғиз қолган эди.

    Украинадаги йўқ қилинган рус танклари

    Украинадаги йўқ қилинган рус танклари
    Фото: Reuters

    Шундай қилиб, орасидаги фарқ 83 йилни ташкил этувчи икки уруш воқеалари жуда ўхшаш ва бу машҳур «тарих такрорланади» иборасини эсга солади. Демак, тарихнинг анча олдинроқ юз берган бошқа воқеаларни такрорлаб қолиши мумкинлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Зеро, тарих унутмайди.

    15.04.2022, 19:17   Изоҳ (0)   79779
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.