• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Серқирра Жим Керри: Актёрнинг 8 та энг яхши фантастик образи фото)

    Голливуднинг машҳур комик актёри Жим Керри кинодаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Шу муносабат билан минглаб киноихлосмандлар қалбидан муносиб жой эгаллаган актёр иштирокидаги энг яхши фильмларни ёдга оламиз.

    Стенли Ипкисс / Локи, «Ниқоб»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Чак Расселлнинг ушбу фильми Жим Керрига катта шон-шуҳрат келтирди. Қизиғи шундаки, дастлаб машҳур комиксга асосланган картинани даҳшатли фильм сифатида суратга олиш режалаштирилган. Аммо бирданига ҳаммаси ўзгарди: бош қаҳрамон Стенлининг қиёфаси — бесўнақай, фантастик ва кулгили — бу жанрга тўғри келмаслиги аён бўлди. Фильмда Жимми нафақат актёрлик истеъдодини, балки бажараётган ишига ўзига хос ёндашувини ҳам кўрсата олди. Масалан, Керри қаҳрамони – Локк руҳига кутилмаган ва фантастик кўриниш бериш учун «кўндаланг тиш»дан фойдаланган. Актёрнинг илтимосига кўра, у ёрқин сариқ костюм кийган. Жиммининг юз ифодалари шу қадар ифодали эдики, режиссёрлар резина ниқобдан воз кечиб, фақат гримдан фойдаланган. Чиройли рақсга тушадиган, эпчиллик билан ўқлардан қочиб, турли мультфильм қаҳрамонларининг қиёфасига кира оладиган, хушчақчақ, кулгили ва ғайриоддий қаҳрамоннинг ҳаракатларини шунчаки томоша қилиб бўлмайди.

    Ллойд Крисмас, «Аҳмоқ ва анқов»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ака-ука Фаррелли томонидан суартга олинган мазкур комедияда Жим Керри омадсиз Ллойд Крисмас ролини ўйнайди. У ҳайратланарли даражада кулгили қаҳрамон ва у кадрда пайдо бўлганидан фильм охиригача томошабин ўзини кулгидан тўхтата олмайди. Дўсти билан бирга кулгили ва аҳмоқона вазиятларга тушиб қолган гўл одамнинг образи табассум ва бироз ҳамдардлик туйғусини ҳам уйғотади.

    Аввалига Ллойд ролига Мартин Шорт ва Стив Мартин таклиф қилинган. Бу актёрларни омадсиз қаҳрамон ролида тасаввур қилиш қийин. Айтганча, бу фильмда ҳам актёр ўзининг ижодий ёндашувига содиқ қолади: образига ўзига хос жиҳатларни беришни унутмади. Айнан шу фильмда Жим девордаги эски газетани ўқиркан «Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Биз, Ойга қўнибмиз!» дея ҳазил қилади.

    «Эйс Вентура: Уй ҳайвонлари детективи»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Том Шедяк режиссёр бўлган ушбу фильмда Жим Керри ўзининг экстравагант чиқишлари ва ҳазиллари билан бошқаларнинг сабр-тоқатини тўлдирадиган ноодатий хусусий детектив ролини ўйнайди. Вентура, айниқса, жиноятчиларни жонидан тўйдириб юборади. Зукко ва синчков детектив ҳатто ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Футбол жамоаси тимсоли — Қорпарча исмли дельфинни ўғирлаган ёвуз одамларнинг барча интригаларига Жим Керрининг қаҳрамони ақл бовар қилмайдиган зукколик билан жавоб беради. Адолат ғалаба қозонганда эса у фильмдаги доимий дўсти — маймунга ўхшаб қолади. Айтишларича, мазкур ролидан кейин Жим Керри маймуннинг барча қилиқларини ўрганиб олган ва бошқа комедияларда ҳам муваффақиятли фойдаланган.

    Граф Олаф, «Лемони Сникет: 33 бахтсизлик»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бред Силберлинг режиссёрлик қилган фильмда аввалги Жим Керри — кулгили ва эксцентрик одамни кўрмаймиз. Ушбу картинада унинг қаҳрамони Граф Олаф — маъюс ва даҳшатли тип сифатида тасвирланади, унинг характерида кулгидан асар ҳам йўқ. Фильмда одам қиёфасидаги йиртқич ҳайвон бечора етимларни қувиб, уларга тегишли меросни тортиб олишга уринади. Граф Олафнинг бой бўлиш истаги жирканч ва қабиҳ. Ҳеч кимга шафқат қилмайдиган бу ёвуз одам образини Жим Керри жуда ёрқин ва таъсирли тарзда ижро этган.

    «Гринч — Рождество ўғриси»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рон Ховард режиссёрлигида суратга олинган ушбу комедик фильмида ҳам актёр бошқа қиёфага кириш санъати билан томошабинларни ҳайратда қолдиришдан тўхтамайди. Яшил кўзли ярим маймунсимон жонзот — Жим Керрининг янги ҳаёлий образи. Айтганча, Гринч роли учун Эдди Мерфи ва Жек Николсон ҳам таклиф қилинган, аммо бу актёрларни бундай ғаройиб жонзот қиёфасида кўриш томошабинларнинг тасаввурига сиғмайди. Чунки фақат Жим Керригина шундай беқиёс роллар учун туғилган. Унинг Гринчи кулгили ва ачинарли. У бутун умри давомида унинг устидан кулганликлари учун шаҳар аҳолисидан қасос олиш учун уларнинг байрами — Рождествони ўғирлашга қарор қилади. Аммо Гринчни фақатгина одамлар кайфиятини бузишга тайёр ёвуз одам сифатида кўрмаймиз. Аслида Гринч — кулгили ва меҳрибон махлуқ бўлиб, у инсонлардан илиқлик ва ҳамдардликни қидиради.

    Офицер Чарли Бэйлгейц / Хенк, «Мен, яна мен ва Ирен»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ака-ука Фарреллилар фильмида Жим Керри ўйнаган бош қаҳрамон — полициячи Чарли табиатан жуда меҳрибон одам бўлиб, ҳайртада қолган қўшниларининг кўз ўнгида безорига айланади. Қаҳрамон шахсиятида бўлиниш бошланади ва кураш жараёнида ўзини қандай тутишни билмайдиган қўпол ва такаббур — Хенк тез-тез устунлик қила бошлайди. Чарлини хафа қилганлар иккинчи «мен»нинг ғайриоддийлигидан ва раҳмдил полициячи қаёққа ғойиб бўлганидан ҳайрон. Фильм қаҳрамони таъқиблар, отишмалар, ақл бовар қилмайдиган воқеаларга дуч келади. Ҳар сонияда бир образдан иккинчисига ўтаётган Жим Керрини томоша қилиш жуда кулгили манзара. Фильмни томош қилиш асносида Голливудда ундан яхши комик йўқлигига яна бир бор амин бўласиз.

    Стив Грэй, «Ақл бовар қилмайдиган Берт Андерстоун»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дон Скардино режиссёрлик қилган мазкур комедик фильм Голливуднинг яна бир эътиборга лойиқ асари бўлиб, Жим Керри яна бир бор Стив Карелл билан бирга рол ўйнайди. Бу сафар Жим Керрига антипод ва бош қаҳрамонинг рақиби роли берилади. Кўча кўзбойлоғичи — Стив Грэй образи жуда кулгили. Жим Керрининг гипноз қилишдаги ҳаракатлари бироз беўхшов кўринса-да, аммо ҳар доимгидек томошабин кулгисига сабаб бўлади.

    Эбенезер Скруж, «Рождество ҳикояси»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Режиссёр (бир вақтнинг ўзида сценарий муаллифи) Роберт Земекис, афтидан, актёрларни бироз «тежаш»га қарор қилган кўринади. Чунки бу фильмда Жим Керри бир вақтнинг ўзида бир нечта ролларни ижро этган. Дастлаб у бош қаҳрамон Эбенезер Скруж образига киради — ўзининг зиқналиги билан машҳур бўлган қари одамови, бундайлар ҳақида қишда улардан қор сўраб бўлмайди, дейишади. Кейин унинг болалиги, ўсмирлиги ва ёшлигини ҳам Жим Керри ўйнайди. Шунингдек, Скружга кўринган учта арвоҳни ҳам қўшсак, Жим Керри ушбу фильмда ижро этган ролларининг бутун арсеналига эга бўламиз. Албатта, барча образлар бир-бирига ўхшамайди. Аммо уларнинг ҳар бирида Жим Керрининг кулгили харизмасини тахмин қилиш мумкин ва у ҳар қандай томошабинни қандай кулдира олишни билади.

    Мавзуга доир:

    • Брюс Уиллис афазия туфайли кинодаги фаолиятини якунлади. Яна қайси машҳурларга шундай ташхис қўйилган?
    • Голливуд актрисаси Сандра Буллок кинодаги фаолиятини якунлади
    • Кинодаги карьерасини якунлаб, янги фаолият билан шуғулланишга қарор қилган Голливуд юлдузлари (фото)

    05.04.2022, 14:42   Изоҳ (0)   16530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк актрисаси Неслиҳан Атагул 9 йилдан кейин турмуш ўртоғи Кадир Доғулу билан битта сериалда суратга тушмоқда

    04.04.2022, 16:55

    Кинодаги карьерасини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган роллардан воз кечган актёр ва актрисалар (фото)

    02.04.2022, 18:35

    «Етарлича ишладим»: Жим Керри актёрлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

    02.04.2022, 14:31

    «Ислом дини ва чин мусулмонларга қаршилигим йўқ». Ҳилол Насимов жанозасига келмайдиган ҳамкасби ҳамда фильмлари қаҳрамонларининг прототиплари ҳақида (видео)

    01.04.2022, 14:40

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон 4 йиллик танаффусдан сўнг янги фильмда суратга тушмоқда

    31.03.2022, 10:45

    «Оскар» ҳакамлар ҳайъатининг кино ишқибозларининг муҳокамаларига сабаб бўлган қарорлари

    30.03.2022, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.