Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Эркаклар кўпинча ўзлари билан калит, ҳамён ва мобил телефондан бошқа деярли ҳеч нарса олиб юрмайди. Аёллар эса унга керак бўлган ҳамма нарса ёнида эканига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди.

Ахлат учун пакетлар

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Машинада доим ахлат топилади: конфетлар, банан пўчоқлари, шоколад қоғозлари, сув идишлари. Машинани тартибли сақлаш учун доимо бир нечта ахлат пакетлари бўлиши керак. Уларни суратдаги каби салфетка қутисида сақлаш қулай.

Smartфон зарядкаси

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Деярли барча аёллар нотаниш жойга навигатор ёрдамида боради, агар телефонингиздаги дастурдан фойдалансангиз, навигатор ишлаётган пайтда телефон қанчалик тез ўтиришини биласиз. Ноқулай дақиқаларда алоқасиз қолмаслик учун зарядка олиб юринг ва машина учун қўшимча шнур сотиб олинг.

Резина тозалагич

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу нафақат деразалардаги ифлос доғларни тозалаш учун, балки кабинадаги ўриндиқлар учун ҳам керак. Мисол учун, бу буюм ёрдамида уй ҳайвонлари жунларини ўриндиқлардан тезда олиб ташлаш мумкин.

Пилка

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу нафақат тинчланиш учун, балки тирбандлик пайтидан унумли фойдаланиш учун ҳам керак бўлади. Агар машинанинг тозалагичлари кир, муз ва қор ёпишганлиги сабабли ойнани ёмон тозалаётган бўлса, уларни эгиб, резина тасма остида тиқилиб қолган нарсаларни тозалаш учун пилканинг ўткир қирраси билан бутун узунлиги бўйлаб юринг. Натижани дарров сезасиз. Тозалагичларни ҳам алмаштириш кераклигини унутманг, эскирса ойнани чизиб юбориши мумкин.

Антисептик восита

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аксарият антисептиклар таркибида спирт бўлади, шунинг учун уни музлаб қолган қулф ва эшик тутқичларини муздан тозалашда фойдаланиш мумкин. Фақат бу ҳолатда антисептикни машинада қолдирмаслик керак — аёзли кунда уни ўзингиз билан олиб юринг. Айниқса, кечқурун ёмғир ёғиб, эрталаб музлаб қолса. Антисептик машинада эмас ёнингизда бўлса, ишингиз тез битади.

Тиш пастаси

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ҳатто профессионал усталар ҳам хиралашган фараларни тиш пастаси билан ярақлатишни зарарли деб ҳисобламайди. Агар фаралар йўлни ёмон ёритаётганини сезсангиз, фараларга паста суртинг ва латта билан яхшилаб ишқаланг. Аммо кейин ювишни унутманг.

Ишга тушириш сими

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ишга тушириш симлари (тимсоҳчалар) йилнинг исталган вақтида керак бўлади, айниқса қишда, қаттиқ совуқ туфайли аккумулятор бир кечада ўтириб қолиши мумкин.

Қўшимча пайпоқлар

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Пайпоқлар бир неча сабабларга кўра машинада сақланиши керак: биринчи навбатда, улардан тозалагичлар ойналарга ёпишиб қолмаслиги ва музлашдан ҳимоя қилиш учун ишлатилиши мумкин. Иккинчидан, улар фавқулодда вазиятларда керак бўлади. Мисол учун, машина баллонлари музга ёпишиб чиқа олмай қолганда, уни итариш керак. Пайпоқларни пойабзал устидан кийинг — шунда сирпаниб кетмайсиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар