Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Нидерландия терма жамоаси устози Луи ван Гал саратон касаллигига чалинганини тан олди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Футболчилар бу ҳақида билмайди. Улар ёноқларим қизариб турганини кўриб: «ҳамон тетик», деган фикрга боради. Албатта, бундай эмас.

Простата саратонининг ўзи 90% ҳолларда одамни ўлдирмайди. У пайдо бўлгандан сўнг, одамда олдиндан бўлган касалликлар туфайли аҳвол оғирлашиши мумкин. Мендаги саратоннинг тажовузкор формаси эди. 25 марта нур терапиясини бошдан кечирдим.

Бу ҳаётимнинг бир қисми. Касаллик нималигини биламан, чунки оиламда буни бошдан кечирганман. Рафиқам саратон туфайли оламдан кўз юмди. Бу шунчаки ҳаётнинг бир қисми. Ушбу тажриба туфайли, эҳтимол, инсон сифатида бойидим», — дейди 70 ёшли мутахассис.

Қайд этилишича, мутахассисга 2021 йилда саратон ташхиси қўйилган. Бу ҳақда оила аъзолари ва яқин дўстларидан бошқалар билмаган.

Аввалроқ ван Гал «Манчестер Юнайтед»ни тижорий клуб деб атаб, «Аякс» мураббийи Эрик тен Ҳагга у ерга ўтмасликни маслаҳат берган эди. Манкунианликлар устози Ралф Рангник эса ушбу танқидга жавоб қайтарганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар