Футбол бўйича Франция чемпионатининг 30-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 3 апрель, якшанба куни бўлиб ўтди.
«ПСЖ» ўз уйида «Лорян»ни қабул қилди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Неймар парижликларнинг дастлабки голига муаллиф бўлди. 28-дақиқада Килиан Мбаппе жамоасининг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар ҳисобни қисқартирди.
67-дақиқада Мбаппе дублни расмийлаштирган ҳолда, яна орадаги фарқни оширди. Орадан кўп ўтмай Лионель Месси ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин якунланиши арафасида Неймар ҳам иккинчи голини урди. Килиан ўзи дубль қайд этишдан ташқари Париж клубининг қолган учта голига ассистентлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «ПСЖ» очколарини 68 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади.
Лига 1
30-тур баҳслари
3 апрель, якшанба
«ПСЖ» – «Лорян» 5:1
Голлар: 1:0 – 12 Неймар, 2:0 – 28 Мбаппе, 2:1 – 56 Моффи, 3:1 – 67 Мбаппе, 4:1 – 73 Месси, 5:1 – 90 Неймар.«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос (Рамос, 72), Кимпембе, Мендеш, Данилу Перейра (Керер, 80), Гуйе, Паредес (Вейналдум, 43), Месси, Мбаппе, Неймар.
«Лорян»: Дреер, Мендес, Лапорт, Петро, Ле Гофф, Уаттара (Лорянте, 77), Ле Фе (Лемуан, 89), Монкондюи (Игорь Сильва, 89), Абержел, Моффи (Буагар, 77), Коне (Сумано, 68).
Огоҳлантиришлар: Коне (38), Гуйе (53), Кимпембе (57).