Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия қўшинлари Киев вилоятини тарк этди. Улар қолдирган манзара — кули кўкка совурилган шаҳар-қишлоқлар ва йўлларда сочилиб ётган ўнлаб тинч аҳолининг жасадларини бутун дунё кўрди (жабрланганларнинг аниқ сони ҳали номаълум). Бучада айрим жасадлар қўллари боғланган ҳолда топилган. Шаҳар мери Буча «мурдалар билан қопланган»ини айтди. Унинг сўзларига кўра, одамларга бошининг орқа қисмидан ўқ узишган. Мотижин қишлоғида етакчи Олга Сухенко ва яқинларининг жасадлари оммавий қабрдан топилди. Киев вилоятидаги автотрассалардан бирининг четида фотомухбирлар яланғоч аёллар жасадини

Dead civilians are seen on the sidelines of highway 20km from Kyiv, Kyiv region, Ukraine April 2, 2022. Under the blanket 4 or 5 dead naked women whom tried to be burned on the roadside. pic.twitter.com/5kWVTh8avm

— Mikhail Palinchak (@mpalinchak) April 2, 2022

Фото: AP Photo

Киевдан 20 километр узоқликдаги трассада қурбонларнинг жасадлари

Киевдан 20 километр узоқликдаги трассада қурбонларнинг жасадлари
Фото: Reuters

Буча

Фото: AFP

Фото: AP Photo

«Дунё даҳшатга тушиши керак»

Украина президент девони раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович ўзининг видеомурожаатида Киев вилоятидаги шаҳарлар – Буча, Ирпен ва Гостомелда содир бўлган воқеалардан дунё даҳшатга тушиши кераклигини айтди. У ушбу шаҳарлардаги манзараларни қўрқинчли фильмлардаги кадрларга қиёслади ҳамда Россия қўшинларини уруш жиноятларида, жумладан, талончилик, зўрлаш ва тинч аҳолини ўлдиришда айблади.

Арестовичнинг сўзларига кўра, аксарият қурбонларнинг қўллари боғланган, баданларида қийноқ излари бор, кўпчилигининг бошига орқадан ўқ узилган.

«Дунё Буча, Ирпен ва Гостомелда содир бўлган воқеалардан даҳшатга тушиши керак. Афсуски, Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам аҳвол бундан яхшироқ эмас. Аммо Украина Қуролли кучлари, Украинанинг бошқа мудофаа кучлари ва махсус хизматлари жиноятчиларни топиш ва жазолаш учун ҳамма нарсани қилади», — деди Арестович ва «ҳеч қандай жиноят жазосиз қолмаслигини» қўшимча қилди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Буча аҳолиси Украина назоратидаги ҳудудга етиб бориш учун Бучанка дарёсидан ўтишга ҳаракат қилган. Аммо Россия кучлари уларни ўлдирган

Буча аҳолиси Украина назоратидаги ҳудудга етиб бориш учун Бучанка дарёсидан ўтишга ҳаракат қилган. Аммо Россия кучлари уларни ўлдирган
Фото: Sopa Images

«Қотиллар, талончилар, жаллодлар». Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Бучадан олинган суратларни жойлаштирди.

Украина президенти Владимир Зеленский суратлар остида қуйидаги сўзларни қолдирган: «Россиялик ҳарбийларнинг оналарига буни кўришни маслаҳат бераман. Қандай ҳаромиларни тарбиялаганингизни кўринг. Қотиллар, талончилар, жаллодлар».

Украина бош прокурори Ирина Венедиктованинг маълум қилишича, Россия ҳарбийларидан озод қилинган Киев вилояти ҳудудларида 410 нафар тинч аҳолининг жасадлари йиғиб олинган. Унинг сўзларига кўра, суд-тиббиёт экспертлари ҳозиргача 140 қурбоннинг жасадини кўздан кечирди.

Дмитровка

Фото: Reuters

Фото: AP Photo

Хусусий уйнинг боғидаги кийик. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, жонивор Дмитровканинг рус қўшинлари томонидан ўққа тутилиши вақтида яраланган.

Хусусий уйнинг боғидаги кийик. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, жонивор Дмитровканинг рус қўшинлари томонидан ўққа тутилиши вақтида яраланган.
Фото: Reuters

Ясногородка

Фото: AFP

Кўнгиллилар понини эвакуация қилмоқда

Кўнгиллилар понини эвакуация қилмоқда
Фото: AP Photo

Мотижин

Мотижиндаги тинч аҳолининг оммавий қабри. Баъзиларнинг қўллари боғланган

Мотижиндаги тинч аҳолининг оммавий қабри. Баъзиларнинг қўллари боғланган
Фото: UNIAN

Россия Киев вилоятидан олинган кадрларни фейк деб атамоқда

Россия Мудофаа вазирлигининг расмий Telegram каналида «Фейкка қарши уруш» каналидан репост пайдо бўлди, унда рус қўшинлари олиб кетилганидан кейин Буча шаҳридан ўнлаб жасадлар топилгани ҳақидаги хабарлар «режалаштирилган медиа кампанияси» деб аталмоқда.

«Буча ҳақидаги хабарлар бир вақтнинг ўзида бир нечта хорижий нашрларда пайдо бўлди — бу режалаштирилган медиа кампаниясига ўхшайди. 30 март куни қўшинлар шаҳарни тарк этганини ҳисобга олсак, бу кадрлар 4 кун давомида қаерда эди? Уларнинг бўлмагани фақат сохталикни тасдиқлайди», — дейилади хабарда.

«Фейкка қарши уруш» муаллифлари ҳам Бучадан олинган видео ва фотосуратларни саҳналаштирилган деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, Telegram канали оммавий қабрни Украина Қуролли кучлари ясаган деб даъво қилмоқда. Қайси қабр ҳақида гап кетаётгани аниқ айтилмаган. Аввалроқ Буча мери Анатолий Федорук қурбонлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Украина армияси шаҳар устидан назоратни қайта тиклаганидан сўнг, рус қўшинлари қолдирган «280 кишининг жасади оммавий қабрларга дафн этилгани»ни айтганди.

Ирпен

Фото: Reuters

Украина ҳарбийлари Ирпенда патруллик қилмоқда.

Украина ҳарбийлари Ирпенда патруллик қилмоқда.
Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кейинроқ «Звезда» телеканали Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотини эълон қилди. Вазирлик Буча шаҳрида тинч аҳоли вакилларининг жасадлари акс этган фотосуратлар ва видеоларни «навбатдаги провокация» ва «Ғарб оммавий ахборот воситалари учун Киев режимининг навбатдаги саҳнаси» деб атаган.

«Буча посёлкаси Россия Федерацияси Қуролли Кучлари назорати остида бўлган даврда бирорта ҳам маҳаллий аҳоли зўравонлик ҳаракатларидан жабр кўрмаган», — дейилади баёнотда.

Илгари Мариуполда болалар шифохонаси ва тинч аҳоли яширинган драма театри Россия кучлари томонидан бомбардимон қилингани ҳақидаги хабарларга ҳам Россия расмийлари шундай муносабат билдирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар