• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фил аждарга қарши. Ҳиндистон—Хитой муносабатлари: ҳудудий даъволар, қонли тўқнашувлар, иқтисодий алоқалар ва туганмас баҳс

    Бугунги кунда дунё аҳолисининг умумий сони саккиз миллиардга яқинлашмоқда. Ҳозирда жаҳонда фақат икки давлат аҳолиси миллиардлик довондан ўтган: Хитой ва Ҳиндистон. Ҳар иккала давлат ривожланган иқтисодиёт ва улкан ҳудудга эга. Аммо бу икки йирик Осиё мамлакати яхши сиёсий муносабатлар ва қўшничилик тарихига эга эмас. «Дарё» колумнисти Муҳаммадқодир Собиров жаҳоннинг қудратли давлатлари бўлмиш Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги асосий зиддият, узоқ йиллар давом этган тўқнашувлар ҳақида сўз юритади.

    Ҳиндистон—Хитой зиддияти сабаблари

    Ҳиндистон XVII асрдаёқ Буюк Британия мустамлакасига айланишни бошлади. Инглизлар бу ўлкада икки асрдан ошиқроқ ҳукмронлик қилгач, 1947 йили мамлакатга мустақиллик беради. Бироқ озодлик ўзи билан бир қатор низоларни ҳам етаклаб келади. Жумладан, диний қарашлардаги фарқ сабаб иккига бўлинган Ҳиндистон ҳозирги кунгача қўшниси Покистон билан чегаравий низога эга. Бу қонли низо ҳақида барча эшитган.

    Бироқ Ҳиндистон чегара масаласида фақат Покистон билан жиддий кураш олиб бормайди. Ҳиндистоннинг яна бир геосиёсий рақиби — бу Хитойдир. Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршилик асосан чегарадаги икки ҳудуд устида боради.

    Фото: The Economic Times

    Биринчиси, Ҳиндистон, Покистон ва Хитой чегарасида жойлашган Оқсой Чин платоси. Ушбу ҳудуд Ҳимолайнинг 5 минг метр баландлигида жойлашган, доимий аҳолиси ва аҳоли пунктларига эга бўлмаган еридир. Плато асосан шўр даралардан иборат. Географик жиҳатдан бу плато Тибет платосининг бир қисми ҳисобланади. Хитой бу ҳудуд унинг тарихий мулки эканини даъво қилади, Ҳиндистон эса аксини.

    Ҳиндистондан фарқли равишда Хитой буюк давлатлар мустамлакасига айланмаганди. Буюк давлатлар Хитойни ўз таъсир доираларига бўлиб олишган ва уни тенг бўлмаган шартномалар тузишга мажбур қилган. Шундай шартномалардан бири Хитой ва Ҳиндистоннинг шарқий чегараларини белгиловчи Маккарти-МакДональд чизиғи ҳақидаги келишувдир.

    Чизиқ Британиянинг Қошғардаги элчиси Жорж Маккарти ҳамда Пекиндаги инглиз элчиси Клоуд МакДональд номи билан шундай номланган. Ушбу келишув шартномаси Хитой ҳукуматининг Ҳиндистон таркибига кирувчи Лaдaкҳ вилояти Тибетнинг бир қисми экани, Тибет эса Хитой ҳудуди экани ҳақидаги 1890 йилги даъвосидан сўнг қабул қилинади. Марказий Осиёда Россия билан рақобат олиб бораётган Британия Хитойга ён беради ҳамда Британия Ҳиндистони ва Хитой чегарасини Ҳинд ва Тарим дарёлари оралиғидан ўтувчи Қорақурум тизмаси билан белгилайди. Қорақурум тизмаси табиий чегара ҳисобланиб, ундан шимолдаги ерлар Хитой таркибига ўтказилади. Оқсой-Чиндаги чегара ҳақидаги ушбу шартнома лойиҳаси 1899 йили қабул қилинади. Пекин ҳам, маҳаллий Шинжон ўлкаси маъмурлари ҳам ушбу чизиқ қабул қилинишига эътироз билдирмайди. Бироқ 1950 йилларда Хитой раҳбарияти бунинг аксини таъкидлади ва чизиқ ўша пайтдаги Хитой ҳукумати томонидан қабул қилинмаганини айтди ҳамда уни юридик кучга эмас деб атади. Пекин бутун Оқсой-Чин платоси ва Лaдaкҳ Хитой ерлари эканини даъво қилди. Табиийки, Ҳиндистон Хитойнинг бу борадаги даъволарини рад қилади.

    Иккинчи низоли ҳудуд Ҳиндистон-Хитой чегарасининг шарқида жойлашган Аруначал Прадеш провинциясидир. Оқсой Чиндан фарқли равишда бу ҳудуд бир миллиондан ортиқ аҳоли ва унумдор ерларга эга.

    Ҳиндистонни қўлга киритган Британия, Хитой ҳамда ўша пайтда мустақил бўлган Тибет билан Ҳиндистон чегараларини белгиловчи Симла конвенциясини қабул қилади. Конвенция Тибет, Хитой ва Британия Ҳиндистонининг шарқий чегараларини белгиловчи Макмагон (Британия Ҳиндистони ташқи ишлари вазири) чизиғини ўрнатади. Унга кўра Аруначал Прадеш Британия Ҳиндистони таркибига киради. Конвенция 1914 йили Тибет ва Ҳиндистон томонидан ратификация қилинади, бироқ Хитой томони уни имзолашни рад этади.

    1959 йили Хитой бош вазири Чжоу Энлай Хитой Макмагон чизиғи ва Симла конвенциясини умуман тан олмаслигини билдиради. Хитой Макмагон чизиғи ўтган Ҳиндистоннинг Аруначал Прадеш штатини Оқсой Чин каби ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.

    Ҳиндистон томони эса Симла конвенциясининг қонунийлигини ҳамда Макмагон чизиғини Хитой билан халқаро тан олинган чегара деб ҳисоблашини айтиб келади. Шу боис, Аруначал Прадеш Ҳиндистоннинг бир қисми эканини таъкидлайди.

    Собиқ Тибет ерлари ҳамда низоли ҳудудлар: Оқсой Чин ва Аруначал Прадеш

    Собиқ Тибет ерлари ҳамда низоли ҳудудлар: Оқсой Чин ва Аруначал Прадеш
    Фото: India Today

    Урушга томон йўл

    Ҳиндистон мустақилликка эришганидан икки йил ўтиб, Хитойда ҳокимият тепасига Мао Цзэдун бошлиқ коммунистлар келади. Дастлаб бу икки давлат раҳбарияти алоқалари жуда яхши бошланади. Ҳиндистон бош вазири Жаваҳарлал Неру 1954 йили Пекинга ташриф буюриб, ХХР раиси Мао Цзэдун билан Панчшеел (беш тамойил) шартномасини имзолайди. Шартномага кўра, Хитой ва Ҳиндистон бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, тажовуз қилмаслик, ички ишларига аралашмасликка келишиб олади. Ҳиндистон янги қўшниси билан муносабатларга юқори баҳо беради. Мамлакатда Хитой билан илиқ алоқаларни ифодаловчи «Ҳинди-Чини бҳаи бҳаи» (ҳинд ва хитой халқи биродар) ибораси пайдо бўлади.

    1950 йили Хитой Тибетни қурол кучи билан ўзига қўшиб олади. Шундан сўнг Ҳиндистон ва Хитой тўғридан-тўғри кенг чегараларга чиқади. Ҳиндистон Тибетга хайрихоҳ эди, бироқ Хитой билан зиддиятга бормаслик учун бош вазир Жаваҳарлал Неру Тибетни Хитой ҳудуди деб тан олади. Бунинг эвазига Хитой Ҳиндистон ва Тибет ўртасидаги савдо алоқаларига таъсир кўрсатмасликка рози бўлади.

    Шундай бўлса-да, чегараларда секин-аста таранглик бошланади. Хитой Симли шартномасини ҳам, Макмагон чизиғини ҳам тан олмаслигини, бу ҳужжатлар Хитой марказий ҳокимияти томонидан имзоланмаганини айтади. Хитой мактаб дарсликларида Непал, Бутан, Аруначал Прадеш ва Оқсой Чин Хитой ерлари сифатида кўрсатилади.

    1955—1958 йилларда Хитой қўшинлари бир неча бор Маккарти-Макдоналд ва Макмагон чизиғини кесиб ўтади. Тез орада Хитой Оқсой Чин ҳудудида йўл қуришни бошлагач, вазият кескинлашади. Ҳиндистон Хитойга бир неча бор расмий нота топширади, аммо Пекин ўз позициясини ўзгартирмайди.

    Ҳиндистон бош вазири Жаваҳарлал Неру ва ХХР раиси Мао Цзэдун. 1954 йил

    Ҳиндистон бош вазири Жаваҳарлал Неру ва ХХР раиси Мао Цзэдун. 1954 йил
    Фото: Getty Images

    1959 йил тибетликлар диний раҳнамо Далайлама бошчилигида Хитойга қарши қўзғолон кўтаради. Қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилади, Далайлама ва олти мингга яқин тибетлик Ҳиндистонга қочиб ўтади. Ҳиндистон ҳукуматининг қочқинларни қабул қилиш ҳақидаги қарори Хитойнинг кескин норозилигига сабаб бўлади. Шу йили икки давлат ўртасида илк бор жиддий чегара тўқнашувлари бўлиб ўтади.

    Кейинги йили ХХР Давлат кенгаши раҳбари Чжоу Энлай Деҳлига келади. Энлай Ҳиндистон ҳукуматига ўзига хос айрибошлашни таклиф қилади. Унга кўра, Хитой шарқий чегаралардаги Макмагон чизиғини Ҳиндистон билан халқаро чегара сифатида тан олади, бунинг эвазига эса Ҳиндистон ҳукумати Оқсой Чинни Хитой ерлари сифатида тан олиши керак эди. Жаварҳарлал Неру бошлиқ ҳинд ҳукумати бу таклифни рад этади.

    Чегара уруши

    1959 йили Ғарбий чегарадаги Конгка довонида илк қонли тўқнашув содир бўлади. Хитой бу ерда патруль олиб бораётган ҳинд полициясига ҳужум қилади ва ўн нафар ҳинд полициячини ўлдиради. Яна шунча полициячи асирга олинади. Ҳиндистон урушдан қочишга ҳаракат қилади ҳамда баҳсли ҳудуддан патруль қисмларини чиқаради.

    1960 йили шарқий чегарада ҳам отишмалар юз беради. Ғарбий чегара, Оқсой Чинда Хитой янги қурилган йўл бўйлаб ҳарбий постлар ўрната бошлайди. Кейинги йилдан Ҳиндистон кучлари шарқий чегарада ҳарбий мавжудлигини оширади ва жанговар позицияларни эгаллайди.

    1962 йил 10 июль куни Хитой ҳарбий отряди Оқсой Чин платосидан жанубда жойлашган Чушулдаги ҳинд гарнизонини қуршаб олади.

    1962 йил 20 октябрда уруш бошланади. Хитой қўшини шу куни ғарбий чегарада Ҳиндистоннинг Лaдaкҳ штатига, шарқий чегарада эса Макмагон чизиғини кесиб ўтиб, Аруначал Прадеш штатига бостириб киради.

    Хитой позицияларига ўқ узаётган ҳинд артиллерияси. 1962 йил

    Хитой позицияларига ўқ узаётган ҳинд артиллерияси. 1962 йил
    Фото: India Cerrols

    Ҳиндистон гарчи тахмин қилса-да, уруш бошланмаслигига ишонган ва чегарага фақатгина иккита полк жойлаштирган эди. Хитой эса аксинча, урушга яхши тайёргарлик кўриб киради. Тез орада ҳинд позициялари бирин-кетин эгаллана бошланади. Ноябрь ойи охирига келганда Хитой ўзи даъво қилган барча ҳудудларни эгаллаб олганди. Ҳинд армияси қаршилик кўрсатиш борасида улкан қийинчиликлар ичида қолади, кўплаб позициялар бой берилади. Чин ҳарбийлари баъзи ҳудудларда ҳатто 80—100 километр ичкаригача кириб боради. Фақатгина 20 октябрдан 25 октябрга қадар икки ярим ҳинд аскари ҳалок бўлади. Хитой томони ўз йўқотишларини очиқламайди. Ҳиндистон бош вазири Жаварҳарлал Неру ҳинд халқига мурожаат қилиб, мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг энг жиддий хавф остида қолганини маълум қилади.

    Бироқ Хитойнинг бундай агрессив ҳаракатлари дунё давлатларининг кескин норозилигига сабаб бўлади. Ҳатто Хитойнинг иттифоқчиси бўлмиш СССР ҳам дарҳол ўт очишни тўхтатиш ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради. СССР бу урушда бетарафлигини эълон қилади ва Мао Цзэдуннинг СССРдан ёрдам олиш умиди чиппакка чиқади. Совет иттифоқининг ушбу позицияси Ҳиндистонда юқори баҳоланади ва тез орада Покистонга иттифоқчи бўлишига қарамай, АҚШ ва Буюк Британия Ҳиндистонга ҳарбий ёрдам беришни бошлайди. Жаҳоннинг ҳеч бир давлати Хитой томонида турмайди.

    Хитойнинг коалицияга қарши чиқишга журъати етмайди ва 21 ноябрь куни эртаси кундан бошлаб бир томонлама ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилади. Хитой қўшинлари 1959 йилги чегараларга қайтарилади. Шарқий чегарада ўз ҳарбийларини Макмагон чизиғидан 20 км узоқликда орқага қайтарган Хитой ғарбда Оқсой Чинни тарк этмайди.

    Ҳиндистон бош вазири Жаваҳарлал Нерунинг Лaдaкҳдаги фронт чизиғига ташрифи. 1962 йил

    Ҳиндистон бош вазири Жаваҳарлал Нерунинг Лaдaкҳдаги фронт чизиғига ташрифи. 1962 йил
    Фото: India Today

    Бир ой давом этган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Хитой Ҳиндистоннинг 14 минг квадрат километр ҳудудини, асосан Оқсой Чин платосини эгаллаб олади. Уруш ҳинд армияси учун ҳақиқий фожиага айланади. Ҳиндлар қаттиқ қаршилик кўрсатишига қарамай, чинликларга жуда кўплаб позицияларни бериб қўяди. Урушдаги бундай мағлубият армиядан ташқари ҳукуматнинг обрўсига ҳам таъсир қилади. Жаварҳарлал Неру ҳукумати шимоллик қўшниси билан муносабатларни қайта кўриб чиқади.

    Хитой ҳукумати Ҳиндистонга чинликлар ғарбда эгаллаган ҳудудлари: Оқсой Чинни Хитой ҳудуди деб тан олиши эвазига шарқий можаро ҳудуди бўлмиш Аруначал Прадешни Ҳиндистон ери эканини тан олишга тайёр эканини эълон қилади. Аммо Ҳиндистон ҳукумати бу таклифни яна бир бор рад этади.

    Кейинги тўқнашув — Сикким

    1962 йилги уруш икки давлат ўртасидаги охирги тўқнашув бўлиб қолмади. Орадан уч йил ўтиб, энди навбатдаги можароли ҳудуд — Сикким учун тўқнашувлар юз беради.

    Сикким қироллиги тарихан Ҳиндистон ва Хитой мулки бўлиб, 1850 йили инглизлар томонидан Британия Ҳиндистони вассалига айлантирилган. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, ўтказилган референдумда Сикким аҳолиси Ҳиндистон таркибига қўшилмасликка овоз беради. Натижада куч ишлатилувчи мустамлакачиликка қарши бўлган Ҳиндистон бош вазири Жаварҳарлал Неру Сикким устидан Ҳиндистон протекторатини ўрнатувчи шартномани имзолайди. Шартнома қиролликка ички ишларда мустақиллик беради, ташқи алоқалар ва мудофаа эса Ҳиндистон назоратида қолади.

    Фото: The Quint

    Бироқ Хитой Ҳиндистоннинг Сикким устидан ҳукмронлигини тан олгиси келмайди. 1965 йили Хитой кучлари Сикким ва Ҳиндистон чегарасида ҳарбий машғулотлар олиб боради. 1967 йил сентябрь ойида Хитой қўшинлари Ҳиндистоннинг Натҳу Ла чегара постига ҳужум бошлайди. Беш кунлик жанг давомида ҳинд қўшини Хитойнинг барча ҳужумларини қайтаради. Томонлар бир-бирига артиллерия зарбалари беради ва бу борада ҳам Ҳиндистон муваффақиятга эришади. Тўқнашув сабаб олтмиш икки нафар ҳинд аскари ҳалок бўлади, Хитой томони эса ҳар доимгидек йўқотишлари сонини маълум қилмайди.

    1—2 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Чо Ла чегара пунктига қилинган ҳужум ҳам ҳинд қўшинларининг тактик ғалабаси билан тугайди.

    1975 йили Ҳиндистон Сиккимнинг «иттифоқдош ҳудуд» мақомини тугатади ва уни ўз таркибига қўшиб олади. Бунинг натижасида Хитой-Ҳиндистон чегарасида яна бир қатор кичик отишмалар юз беради.

    Муносабатларнинг илиқлашуви

    1976 йили Хитойда ҳокимият алмашинуви юз беради. Мао Цзэдуннинг Хитойни ҳалокатга олиб келган «маданий инқилоб»ига қарши чиққани учун сургун қилинган Ден Сяопин Маонинг ўлимидан сўнг ҳокимиятга қайтади. Ден Сяопин Хитойнинг олдинги кекса авлод сиёсатчиларидан фарқли ўлароқ прагматик эди. Янги авлод сиёсатчилари даврини бошлаб берган Сяопин мамлакат иқтисоди ва халқаро обрўсини кўтариш учун яхши қўшничилик алоқалари ўрнатишга қарор қилади.

    Шу йили Ҳиндистон ва Хитойнинг элчилик алоқалари тикланади. 1980 йили Ҳиндистон бош вазири Индира Гандининг ХХР раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари ривожланади. Кейинги йили Хитой ташқи ишлар вазири Хуан Хуанинг Деҳлига ташрифи чоғида муҳим келишувга эришилади: Ҳиндистон Хитой билан чегара музокараларини 1962 йили босиб олинган ҳудудлар (Оқсой Чин) қайтарилмаган ҳолда ҳам бошлашга рози бўлади. Аммо 1987 йили илиқлашув жараёнини хавф остида қолдирган воқеа содир бўлади.

    1986 йили Ҳиндистон низоли ҳудуд ҳисобланувчи Аруначал Прадеш вилоятига штат мақомини беради ва у ерга ҳинд ҳарбий кучларини киритади. 1962 йилдаги каби мағлубиятга учрамаслик учун ҳинд қўшини штатдаги Таванг шаҳри яқинида ҳимоя позицияларини барпо қилишга киришади. Бироқ ҳинд разведкаси Макмагон чизиғидан жанубда, Ҳиндистон ҳудуди ҳисобланувчи Сумдоронг Чу водийсида Хитой қўшини жойлашганини аниқлайди. Ҳудудни тарк этиш ҳақидаги сўровга Хитой ҳарбийлари рад жавобини беради ва бу ерга қўшимча кучлар келтирилади. Ўз навбатида Ҳиндистон ҳам водий жанубидаги Лонгро Ла довонига ўз армиясини жойлаштиради. Икки томоннинг қўшинлар бир-бирига қарши яна юзма-юз келиши янги уруш бошланиши ҳақидаги қўрқувга сабаб бўлади.

    Чегара инқирози хавфини Ҳиндистон бош вазирининг шу йили Пекинга бориши тўхтатади. У Ҳиндистон вазиятини янада оғирлаштириш нияти йўқлигини маълум қилади. Таранглик юмшатилади.

    1988 йили Ҳиндистон бош вазири Ражив Ганди Хитойга ташриф буюради ва Ден Сяопин билан учрашади. Бу визит икки томонлама муносабатлар илиқлашувнинг давом этишига сабаб бўлади. Хитой ва Ҳиндистон чегара масаласининг ўзаро мақбул ечимини излаган ҳолда, икки томонлама муносабатларни бошқа соҳаларда фаол равишда ривожлантиришга келишиб олади.

    Ҳиндистон бош вазири Ражив Ганди ва ХХР раҳбари Ден Сяопин

    Ҳиндистон бош вазири Ражив Ганди ва ХХР раҳбари Ден Сяопин
    Фото: «dnews.com»

    «Совуқ уруш» тугагач, икки Осиё давлати ўртасидаги борди-келди кўпаяди. 1991 йили Хитой бош вазири Ли Пен Деҳлига, орадан икки йил ўтиб Ҳиндистон бош вазири Нарасимҳа Рао Пекинга келади. Ҳиндистон бош вазири ташрифи давомида экспертлар томонидан юқори баҳоланган, қуролларни назорат қилиш бўйича икки Осиё давлатининг биринчи муҳим келишуви — «Ҳақиқий назорат чизиғи бўйлаб тинчлик ва осойишталикни сақлаш тўғрисида»ги шартнома имзоланади.

    1996 йили Хитой раиси Сзян Сземин давлат раҳбари даражасида илк бор Ҳиндистонга ташриф буюради.

    Кейинги йилларда ҳам ташрифлар ва илиқ муносабатлар давом этади. Хитой Ҳиндистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бирига айланади. Аммо бу билан бир вақтда чегарадаги низолар ҳам тўхтамайди. 1998 йилга келиб, Ҳиндистон ўз ядро қуролига ошкора эга бўлгач (биринчи ядро қуроли синови 1975 йили махфий тарзда амалга оширилганди) Хитой—Ҳиндистон зиддияти янги босқичга чиқади.

    2010 йили Ҳиндистон Оқсой Чинни Хитой ҳудуди деб тан олмаслигини билдирди, Хитой эса Ҳиндистондан Аруначал Прадешни қайтаришни талаб қилди.

    2017 йили навбатдаги чегара можароси юз берди. Бунга Хитой ва Бутан ўртасида низоли ҳудуд ҳисобланувчи Докламга Ҳиндистон қўшинининг киритилиши сабаб бўлди.

    1949 йили Ҳиндистон ва Бутан ўртасида имзоланган шартномага кўра, Бутан ички ишларда мустақилликни сақлаб қолган ҳолда, ташқи сиёсат ва мудофаа соҳаларини Ҳиндистон назоратига топширади. Шу боис ҳам Ҳиндистон Бутан ҳудудини ҳимоя қилиш учун бу ерга аскарларни юборади. Чунки Хитой Бутан ҳудуди ҳисобланувчи Докламда автомагистрал қуришни бошлаган эди.

    Доклам платоси

    Доклам платоси
    Фото: World Аtlas

    Ҳинд қўшини 8 июнь куни Докламга киритилади. Хитой бу ҳаракатни «босқин» дея атайди. Томонлар жанговар шайлик ҳолатига ўтади. Бироқ августга келиб музокараларга эришилади ва ҳинд қўшини Докламнинг чегара ҳудудини тарк этади. Хитой эса автомагистрал қурилишини тўхтатади.

    2020 йилдаги тўқнашув

    Доклам можароси давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларига катта таъсир ўтказмади. Сиёсий ва иқтисодий келишувлар тузиш давом этаверди.

    Бироқ 2020 йил можароли Оқсой Чин ҳудудида яна бир тўқнашув юз берди. Ҳинд қўшини чегарани бузганини даъво қилган Хитой бўлинмаси 20 май куни Лaдaкҳ чегарасида патруллик қилаётган ҳинд бўлинмасига тўсатдан ҳужум қилди. Икки давлат ҳарбийлари Галван дарёси бўйлаб жанговар позицияларни эгаллади. Хитой ушбу ҳудудни ўз ери деб эълон қилди ва бу ерга Хитой Халқ озодлик армияси қисмларини жойлаштирди. Бунга жавобан Ҳиндистон ҳам Лaдaкҳга қўшимча кучларни жўнатди.

    15 июнь куни кечаси чегарадаги Галван водийсида қуролли тўқнашув юз берди. Натижада йигирма нафар ҳинд аскари ҳалок бўлди. Хитой томони доимгидек йўқотишларини маълум қилмади.

    2020 йилги тўқнашувда таслим бўлаётган ҳинд аскарлари

    2020 йилги тўқнашувда таслим бўлаётган ҳинд аскарлари
    Фото: BBC

    Тўқнашувдан сўнг Хитой ва Ҳиндистон қисман муросага келди ва қўшинларни чегарадан олиб чиқишни бошлади. Бироқ 30 август тунда чегарадаги Пангонг Со кўли қирғоғида яна бир тўқнашув бўлиб ўтди. Ҳиндистон ва Хитой бир-бирини провокацион ҳаракатларда айблади. Вазият қалтислигича қолди ва фақатгина 2021 йил январга келиб, икки давлат ҳарбий раҳбарияти қўшинларни чегарадан олиб кетиш бўйича якуний келишув тузишга муваффақ бўлди. Февраль ойида Пoнгонг Со бўйидан оғир техникаларни олиб чиқиш бошланди.

    Ушбу тўқнашув ҳинд жамиятида қаттиқ таассурот қолдирди. Мамлакатда кўплаб Хитой иловалари, жумладан TikTok блокланди. Ҳиндистон олий крикет лигаси Хитойнинг Vivo компанияси билан тузган шартномасини бекор қилди. Хитойнинг Ҳиндистон смартфон бозоридаги улуши 81 фоиздан 72 фоизга тушди.

    Ҳиндистон ва Хитой ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган ҳудудлар

    Ҳиндистон ва Хитой ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган ҳудудлар
    Фото: The Economist

    Ҳозирги вазият

    Шу йилнинг 25 март куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Нью-Деҳлига ташриф буюрди ва уч йиллик танаффусдан сўнг Ҳиндистонга келган илк юқори мартабали Хитой мулозими бўлди. Хитой Ташқи ишлар вазири Деҳлига охирги бор 2019 йили Галван можаросидан олдин келган эди.

    Ушбу ташрифдан мақсад Хитой—Ҳиндистон алоқаларини қайта яхшилаш ва Нью-Деҳлини шу йили бўлиб ўтувчи BRICS давлатлари саммитига боришга кўндириш дея тахмин қилинади. BRICS (Brazilia, Russia, India, Chinа, South Africa) давлатлари саммитига ташриф буюриш ва у ерда санкциялар остида қолган Россия раҳбари билан бир қаторда туриш Ҳиндистоннинг ҳам санкциялар остида қолишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис расмий Нью-Деҳли ҳозирча бу масалада иккиланаётгани айтилмоқда. Қолаверса, Хитой вазири Ҳиндистонга ўзаро савдода доллар ўрнига юандан фойдаланишни ҳам таклиф қилган. Нью-Деҳлининг бунга қандай жавоб бергани номаълум.

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И ва унинг ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманям Жайшанкар. 2022 йил 25 март

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И ва унинг ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманям Жайшанкар. 2022 йил 25 март
    Фото: Индиан Express

    Иқтисодий ва стратегик алоқалар кучайиб бораётганига қарамай, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиш учун бир қанча тўсиқлар мавжуд. Хусусан, икки томонлама савдо доимий равишда ўсиб бораётган бўлса-да, Ҳиндистон Хитой фойдасига катта савдо номутаносиблигига дуч келмоқда. Давлатлар етмиш йилдан ошиқроқ вақтдан бери чегара муаммоларига ечим топгани йўқ. Ҳар иккала тараф чегара ҳудудлари бўйлаб ҳарбий инфратузилмасини мустаҳкамламоқда.

    Бундан ташқари, Хитой Покистоннинг стратегик иттифоқчисидир. Бу эса Ҳиндистонни доимий ғазаблантиради. Ўз навбатида Хитой баҳсли Жанубий Хитой денгизида ҳинд ҳарбийларининг борлигидан норози. Ҳиндистон 1962 йилги уруш даврида Хитой унинг ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олган деб ҳисоблайди ва Хитой билан муносабатларда эҳтиёткорликни сақлайди.

    Фото: АМI

    Кўплаб экспертлар Хитой—Ҳиндистон алоқаларининг ижобий ривожи ҳақида гапирса ҳам юқоридаги омиллар туфайли бу икки Осиё давлатининг муносабатлари истиқболи ҳақида фикр билдириш қийинлиги таъкидланади. Ҳар иккала давлат ҳам қудратли армия ва ядро қуролига эга. Бу эса уларнинг «тийилиб туриш» концепциясига амал қилишини таъминлаши мумкин.

    03.04.2022, 20:08   Изоҳ (0)   72483
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.