Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Португалия терма жамоаси кетма-кет олтинчи марта Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Сўнгги марта жамоа 1998 йилги мундиални ўтказиб юборган эди. Жамоа ЖЧ—2006 да ярим финалга қадар, 2010 ва 2018 йилларда 1/8 финалгача борган. 2002 ва 2014 йилги мусобақаларда эса гуруҳдан чиқа олмаганди.

Криштиану Роналду эса кетма-кет бешинчи марта Жаҳон Чемпионатида иштирок этади. Роналду 2003 йилдан буён терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади.

Умумий ҳисобда Криштиану учун бу ўнинчи йирик халқаро мусобақа (ЖЧ ва Евро) бўлади. Португалиялик ҳужумчи 2004 йилдан бери бирорта Европа Чемпионати ва Жаҳон Чемпионатларини ўтказиб юборгани йўқ.

Португалия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши плей-офф финал баҳсида Шимолий Македония устидан ғалаба қозониб, Жаҳон биринчилиги йўлланмасига эга чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди