Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатига йўл олган 27 та жамоа номи маълум бўлиб улгурди.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Мусобақа йўлланмасига эга чиққан терма жамоалар билан танишинг:

Қатар (мезбон), Хорватия, Германия, Дания, Бразилия, Аргентина, Эквадор, Уругвай, Бельгия, Франция, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Нидерландия, Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Канада, Португалия, Польша, Гана, Сенегал, Марокаш, Тунис, Камерун.

Тошкент вақти билан 31 март тонгида Шимолий Америка минтақасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шундан кейин мундиал йўлланмасига тўғридан-тўғри эга бўлган яна икки терма жамоа номи маълум бўлади.

Яна бир йўлланма учун Уэльс терма жамоаси ва Украина — Шотландия учрашуви ғолиби кураш олиб боради. Австралия — БАА ўйини ғолиби эса ўтиш ўйинларида Перу билан баҳс юритади. Шимолий Американинг тўртинчи жамоаси Океания минтақаси ғолиби билан куч синашади.

Қатардаги Жаҳон Чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 19 декабрига қадар давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди