Италия терма жамоаси Жаҳон Чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлганидан сўнг Роберто Манчини «Олтин тапир» антимукофотини қўлга киритди.
Италия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши плей-оффининг ярим финал баҳсида Шимолий Македонияга мағлуб бўлиб, мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлганди.
«Олтин тапир» — итальян телевидениеси ходимлари томонидан футболдаги жарангдор муваффақиятсизликлар учун бериладиган ҳазиломуз мукофот ҳисобланади.
57 ёшли мутахассис фаолияти давомида саккизинчи марта «Олтин тапир»га лойиқ кўрилди. Мутахассис свринни шахсан ўзи қабул қилиб олган.
Шу билан бирга совриннинг улкан ҳажмдаги нусхаси илк бор, Манчини учун махсус тайёрланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)