Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» Андижон ҳудудий бўлимининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда савдо мажмуаси электр энергиядан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Маълум бўлишича, «Б.М.М.» МЧЖ масъул шахслари томонидан МЧЖга қарашли «Н.М.» савдо мажмуасига ўрнатилган онлайн электрон ҳисоблагичнинг ҳимоя муҳрларини бузган ҳолда олиб ташлаб, ўрнига техник талабларга жавоб бермайдиган электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан ўрнатган. Натижада давлат ва жамият манфаатларига 1,5 миллиард сўм зарар етказган.

Бундан ташқари, Андижон шаҳар ЭТК масъул шахслари «Н.М.» савдо мажмуасига етказиб берилган 1 кВт. соат электр энергияси учун 1-тариф бўйича тўлов ундирилиши лозим бўлса-да, электрон ҳисоб дастурига 2-тариф бўйича тўлов амалга оширилиши ҳақида маълумот киритиб, давлат ва жамият манфаатларига 491,4 миллион сўм зарар етказилишига сабабчи бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди