Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида 3—4 март кунлари бўлиб ўтган БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари конференциясида Тошкент декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент декларацияси БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида эътироф этилган. Ҳужжат ташкилотнинг олти расмий тилига — араб, инглиз, испан, француз, хитой ва рус тилларига таржима қилиниб, барча аъзо давлатлар, БМТ ихтисослашган муассасалари ўртасида тарқатилган.

Декларациясида Марказий Осиё мамлакатлари БМТ ва унинг низоми шафелигида кўп томонлама ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини ҳамда Глобал аксилтеррор стратегияси тамойиллари ва мақсадларига содиқ эканини тасдиқлаган.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган барча давлатлар томонидан тасдиқланган БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясининг терроризмга қарши кураш борасидаги кенг қамровли ва кўп томонлама ҳаракатлар режаси ҳамда мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан ноёб мазмунга эга бўлган биринчи ҳужжат экани ҳам таъкидланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)