Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Португалия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келажаги борасида гапирди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Кўпчилигингиз бир хил савол бераётганингизни пайқаяпман. Келажагимни белгиловчи одам фақат ўзимман, бошқа ҳеч ким эмас. Агар кўпроқ ўйнашни хоҳлаётганимни ҳис қилсам, ўйнайман, агар хоҳламасам, ўйнамайман. Ўзимга ўзим хўжайинман, тамом.

Мен фақат бир куним билан яшайман, эртанги кунни фақат Худо билади. Менга футбол ёқади, ҳамон клуб ва терма жамоада ўзимни фойдали ҳис қиламан. Мухлислар, оилам ёки журналистлар айтган вақтда эмас, ўзим хоҳлаган пайтимда қарор қабул қиламан. Ҳаётим давомида қарорларни доим ўзим қабул қилганман ва бу давом этади.

Криштиану Роналду, «Манчестер Юнайтед» футболчиси

Маълумот учун, Криштиану «Манчестер Юнайтед»нинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. 37 ёшли ҳужумчи овоз бериш натижаларига кўра, жамоа вингери Жейдон Санчо ва ярим ҳимоячи Фредни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия Европа минтақасида ЖЧ—2022 саралаши плей-оффининг ярим финал баҳсида Туркияни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Португалияликлар 29 март куни мундиал йўлланмаси учун Шимолий Македония билан баҳс олиб боради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган