Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида 170 миллион доллар маблағ сарфланиб, қайта таъмирланган халқаро аэропорт фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.

Фото: Алишер Исроилов

Фото: Алишер Исроилов

2,5 йил муддатда қайта таъмирланган мазкур иншоот Туркия компанияси томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, очиқ китоб қиёфасини акс эттирган.

2019 йил июль ойида президент Шавкат Мирзиёев тамал тошини қўйган иншоот очилишида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Фото: Алишер Исроилов

Фото: Алишер Исроилов

«Самарқанд халқаро аэропорти жуда катта аэропортга айланди. Эндиликда бу ерда бир вақтнинг ўзида 26 та катта самолётни сақлаш имконияти бор. Бир кунда 70 та катта самолётга хизмат қилиш имконига эга бўлган аэропортда аввалига ҳафтасига 120 та самолёт учади», — деди Очилбой Раматов.

Очилиш маросимида таъкидланишича, замонавий технологиялар ёрдамида барпо этилган халқаро аэропорт 19 мартдан бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Фото: Алишер Исроилов

Фото: Алишер Исроилов

«Аэропортнинг юқоридан кўриниши Мирзо Улуғбекнинг ‘Зижи Кўрагоний’ китобининг очиқ ҳолдаги қиёфасини эслатади. Эндиликда йўловчи-сайёҳлар аэропорт олдигача шахсий ва жамоат транспортида келиш имкониятига эга бўлди. Йўловчиларнинг энг кўп эътирозларига сабаб бўлган ҳолат — ҳужжатларни расмийлаштиришдаги узундан узун навбатлар ва юкларни назоратдан ўтказишдаги соатлаб кутишларга барҳам берилди. Янги аэропортда замонавий радиоалоқа ва ёритиш тизими қурилган. Тўртта янги трап тайёрланган. Ҳудудда 70 та самолёт, 700 та енгил автомобиль учун махсус бекатлар қурилган», — дейди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди