Тошкент шаҳари Яшнобод туманида 18 март куни Латвия—Ўзбекистон қўшма корхонасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 20:45 да Фарғона йўли кўчасида жойлашган қўшма корхонанинг «Ориал сентер» ҳудудида жойлашган матор мой маҳсулотлари (бочкалар)да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техника зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, соат 21:49 да ёнғин қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Ёнғин оқибатида, тахминан, омборнинг 2000 метр/квадрат майдони зарарланган.
Изоҳ (0)