• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб 3 йиллик IT-Visa жорий этилмоқда

    Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб инвесторлар, IТ компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун IT-Visa жорий этилади. Бу IT Park томонидан ишлаб чиқилаётган низомда кўзда тутилган, дея хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Низомга кўра, IT-Visa жисмоний шахсларга 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади. IT-Visa эгалари визанинг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистонга эркин кириб-чиқишлари, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида қайта рўйхатдан ўтиш мажбуриятисиз қолишлари, Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

    Шунингдек, виза эгалари Ўзбекистонда яшаш учун рухсатномани соддалаштирилган тартибда, исталган қийматдаги турар жой кўчмас мулкини сотиб олишлари мумкин. Таъкидланишича, президентнинг 2019 йилдаги қарорига кўра, хорижий фуқаролар камида 400 минг доллар эквивалентидаги кўчмас мулк сотиб харид қилиб, яшаш учун рухсат («вид на жителство») олишлари мумкин.

    IT-Visa IT Park тавсиясига биноан берилади. IT-Visa’ни олиш шартлари Ўзбекистонда бўлиш мақсадига қараб фарқланади. IТ Park тавсиясини олиш учун барча аризалар «Itvisa.uz» сайти орқали қабул қилинади.

    Потенциал инвесторлар шаклга мувофиқ режалаштирилган лойиҳалар бўйича маълумотларни тақдим этиши керак.

    IТ компаниялар таъсисчилари IT Park’да резидентлиги гувоҳномасини тақдим этиши зарур.

    Ахборот технологиялар соҳасидаги мутахассислар эса охирги 12 ой учун камида 30 минг доллар миқдоридаги солиқ чегирмаларигача бўлган умумий йиллик даромад ҳақида тасдиқланган маълумотни тақдим этишлари керак.

    IТ Park тақдим этилган аризани кўриб чиққач, аризачига IT-Visa талабларига мувофиқлиги бўйича тавсиянома берилади. Қабул қилинган тавсиянома анкета ва паспорт билан бирга белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг консуллик муассасаларига (агар ариза берувчи чет элда бўлса) ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойдаги ички ишлар органларига (агар мурожаат этувчи Ўзбекистон ҳудудида бўлса) тақдим этилади.

    IT-Visa учун аризани кўриб чиқиш топширилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кўп бўлмаган вақтни олади. IT-Visa эгаларининг оила аъзолари учун меҳмон визаси IT-Visa амал қилиш муддатига қадар берилади.

    Эслатиб ўтамиз, IT Park президентнинг 2018 йилда Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув асосида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистоннинг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги «Дастурий технологиялар парклари жамияти» ҳамкорлигида ташкил этилган. Технопаркда мутахассислар учун барча қулайликлар яратилган, истиқболли стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация ва акселерация дастурлари ташкил этилган

    Мавзуга доир: 

    • IT Park 27 та компаниянинг резидент мақомини бекор қилди
    • Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади

    15.03.2022, 07:38   Изоҳ (0)   18253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зангиотада 5,9 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган раҳбарлар аниқланди

    15.03.2022, 07:23

    Ўзбекистонда интернетдаги қонунга зид контентларга қарши курашишга мўлжалланган Telegram бот ишлаб чиқилди

    15.03.2022, 07:08

    Наврўз муносабат билан Тошкент—Самарқанд йўналишига қўшимча «Афросиёб» поезди қўйилади

    15.03.2022, 00:51

    Гуллаган шафтолизор, филларга аталган байрам, қоплар билан ўралган ҳайкал. 14 март суратлари

    15.03.2022, 00:39

    Андижонда хотинини уриб, тан жароҳати етказган ва унинг ўлимига сабаб бўлган эр 10 йилга қамалди

    14.03.2022, 23:55

    Ўзбекистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга оила қургани тўғрисида белги қўйиш бекор қилинади

    14.03.2022, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.