«Амирсой» тоғ-чанғи курортида 7 март куни илк маротаба пара-тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуд Болтабоев, «Амирсой» тоғ-чанғи курорти бош директори Саидвали Саидхўжаев сўзга чиқди.
Мусобақа якунларига кўра, пара-тоғ чанғиси бўйича аёллар ўртасида Асел Турдимуродова ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Юлдуз Маҳмудовага насиб этди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Фирдавс Худоётов ғолиб деб топилди. Кумуш медални эса Камрон Абдувоҳидов ўзиники қилди.
Бундан ташқари, пара-сноуборд ҳамда аравачада кёрлинг бўйича саралаш тадбирлари ўтказилиб, иқтидорлилар танлаб олинди.
Изоҳ (0)