• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳудудларга бириктирилган вилоят ҳокимлари, кичик туманларга бериладиган катта маблағлар, қиймати 108 миллион доллар бўлган шамол электр станцияси — президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифидан кейинги хулосалар

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23—24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтди. Давлат раҳбарининг бу галги ташрифи бошқаларидан анчагина фарқли бўлди, дейиш мумкин. Вилоят ҳокимларининг Қорақалпоғистон ҳудудларига бириктирилиши, кичкина, узоқ йиллар мобайнида эътибордан четда қолиб келаётган туманларга берилаётган катта маблағлар, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлар — давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифидан кейинги хулосалар.

    Орол денгизига эътибор ва «тузли» Қорақалпоғистон ҳақида

    Биз журналистлар гуруҳи давлат раҳбари ташрифидан бир кун аввал Нукусга етиб борган эдик. Кун давомида президент ўтган йилларда бориб кўрган, бугунги кунда эса амалда бажарилган лойиҳаларнинг айримлари билан танишдик. Йўлда юрар эканмиз четроқда турган қорга ўхшаш оппоқ тузларни кўрдик. Аввал «Қорақалпоғистонда туз йиғилиб қолган» деган гапларни эшитганимизда ўзимизча тасаввур қилар эдик. Ҳолатни кўзимиз билан кўргач ҳақиқий аҳвол тасаввур қилиб юрганимиз кўрганимиз олдида ҳеч нарса эмаслигини тушундик.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ташрифнинг илк куни Нукус шаҳридан Мўйноққача самолётда етиб олдик. Парвоз давомида учоқ ойнасидан пастга қарасак эътиборимизни тортган энг катта нарса — Орол денгизи ва унинг қуриб бораётган қисми бўлди. Бу жуда аянчли, афсусланарли ҳолат. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 ва 2020 йилларда БМТнинг сессияларида Орол ҳақида гапирган эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент Орол денгизининг қуриган жойига бориб кўрди. Бу ерга 2022 йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қоплама» барпо қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда шундан 26 минг гектарида иш бошланган, 562 тонна уруғлар тайёрланган. Шунингдек, 100 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинмоқда экан.

    Мўйноқ туманига бириктирилган Тошкент вилояти ҳокимлиги — Зоир Мирзаев президентга тақдимот ўтказди

    Ташрифдаги энг яхши янгиликлардан бири — Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Ташрифнинг илк кунида Шавкат Мирзиёев Мўйноқ тумани фаоллари билан учрашув ўтказди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Икки соатдан ошиқ вақт давомида бўлган мазкур йиғилишда Мўйноқ туманига масъул бўлган Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тақдимот қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шу ўринда Мўйноқдаги айни вақтдаги ҳолатга эътибор қаратамиз. 1931 йилнинг 19-сентябр куни ташкил топган ушбу туманда бугунги кунда 33 минг киши истиқомат қилади. Шундан 12,2 минг нафари иш билан таъминланган бўлса, 1,2 минг киши вақтинча ишсиз. 293 киши айни вақтда чет элда ишлайди. «Темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»да бугунги кунда 172 киши бор. Тумандаги 18 та мактабинг 7 таси таъмирталаб, яна 10 тасида жиҳозлар етишмайди. 50 нафар ўқитувчининг маълумоти ўрта-махсус. Бундан ташқари, туманда жами 28 та боғча бор, бироқ Қизилжар ва Бўзатов ОФЙларда боғча мавжуд эмас.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эндиликда ҳудудда 20 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилади, бир неча минг иш ўрни яратилади. Бунда инфратузилма янада яхшиланиб, истироҳат боғлари, мактаб, кутубхона, санаторий ва болалар оромгоҳи қурилади. Шунингдек, президент Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақи тўланишини айтди. Тиббиёт ходимлари Мўйноққа келиб ишласа, уларнинг устама ҳақи икки баравар бўлади. Тошкент вилояти мазкур йўналишда 32 миллиард сўм ажратиши маълум қилинди.

    Давлат раҳбари Мўйноқ аэропорти ҳақида гапириб, «энди ҳафтада икки марта Тошкент—Мўйноқ—Нукус йўналишида парвозлар бўлишини» айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кичик бир туманга қаратилаётган эътиборни кўриб ҳайрон қоласан киши. Шу ўринда савол туғилади, Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан сўнг бу каби ишлар бўлганмиди? Президент кўп бор таъкидлаганидек, «қилса бўлар экан». Давлат раҳбари аввалги йилларда ҳам, бу галги ташрифда ҳам бир нарсани айтган — «Маданият Мўйноқдан бошланиши керак». Ўзбекистоннинг биринчи рақамли борти Мўйноқ аэропортига қўнганининг ўзи бир ажойиб янгилик бўлди, эндиликда амалга ошириладиган ишлар эса эътирофга лойиқ.

    Қорақалпоғистонда қурилишига тамал тоши қўйилган шамол электр станцияси ва ҳамкорларнинг эътирофи

    24 февраль куни эрта тонгдан Беруний тумани томон йўл олдик. Бу ерда президент туман фаоллари ва ҳамкорлар билан учрашиши режалаштирилган эди. Йиғилиш аввалида давлат раҳбари қуввати 100 МВт бўлган Қораўзак шамол электр станцияси қурилишини бошлаш учун тамал тошини қўйди. Давлат раҳбари мазкур лойиҳага Қорақалпоғистоннинг ҳавоси ҳам фойда бериши аниқлигини айтди.

    Коллаж: «Дарё»

    «Неча йиллар давомида бу ер энергетика танқислигини бошдан кечиряпти. Нега биз бунга кўп эътибор беряпмиз? Агар биз катта корхоналар қурмоқчи бўлсак, келадиган инвестор ҳам инфратузилманг борми, газинг, сувинг, йўлинг, темир йўлинг, аэропортинг борми, деб сўрайди. Коррупция бўлмайдими, деб савол беради», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Учрашувда ҳамкорлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Саудия Арабистонининг Acwa Power компанияси директори, ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакили сўзга чиқди ва улар Ўзбекистонга ишончи юксак эканини қайд этишди.

    Acwa Power компанияси директори Муҳаммад Абунаяннинг таъкидлашича, Ўзбекистон электр тармоғидаги ўзгаришлар, трансформацияни олиб кириш бўйича ишлар нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун Ўрта Осиёда энергетика тизимига ўзгариш олиб кирадиган лойиҳа ҳисобланади.

    «ACWA POWER» компанияси директори Муҳаммад Абунаян

    «ACWA POWER» компанияси директори Муҳаммад Абунаян
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Биз Acwa Power компанияси дунёнинг 13 та мамлакатида фаолият юритар эканмиз, лекин фақат Ўзбекистонда давлат хусусий шерикчилиги асосидаги лойиҳанинг тез, унумли суратда, ҳаққоний равишда шаффофликка асосланган ёндашув асосида амалга оширилаётганини кўришга муваффақ бўлдик. Шунинг учун ҳам биз 2,9 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган инвестициямиз билан кириб келмоқдамиз. Биз сизнинг олиб бораётган ишларингизга ишонамиз», — деди у.

    Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос бугунги кунда банкнинг Ўзбекистонда 60 дан зиёд лойиҳалар борлиги, уларнинг умумий қиймати 2 миллиард евродан ошишини таъкидлади.

    Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос

    Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тан олиш лозим, бу лойиҳа ҳар томонлама хавфсиз, экологик тоза ва фойдали бўлади. Ушбу лойиҳанинг айнан Қорақалпоғистонда амалга оширилаётгани ҳам эътиборга молик жиҳат.

    «Чимбой гузари» маҳалласида оқсоқоллар билан самимий суҳбатлашган президент, Нукусга бириктирилган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тақдимоти ва ҳудудларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар

    Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни турли ҳудудларга ташриф буюрди. Хусусан, президентнинг эътиборга молик ташрифидан бири Нукус шаҳридаги «Чимбой гузари» маҳалласидаги Кўктепа кўчасида яшовчи Габит Жусупов хонадонида оқсоқоллар билан самимий суҳбати бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram каналида шу ҳолатдаги суратни эълон қилганида беихтиёр бизнинг юзимизга ҳам табассум югурди (аввалроқ таъкидлаганимиздек, манзиллар кўплиги боис бизнинг гуруҳимиз бошқа жойда эдик). Давлат раҳбарининг фуқаролар билан суҳбатлари ҳамиша қизиқарли кечган.

    «Сизларнинг маҳаллаларингизда бўлган ишларни ўзим кўрдим. Нукуснинг атрофида яна шундай еттита маҳалла бор экан. Маҳаллаларининг трансформаторини, йўлини, сувини тўғрилаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб беришди, уларга пул бердим. Президент бу ерга келди, энди натижа бўлсин, деб масъулларга топшириқ бердим. Ишга жойлашган қизларимиз билан кўришиб, суҳбатлашдим. Уларнинг кайфиятини кўриб, ўзим ҳам хурсанд бўлдим», — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.

    Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини ҳам бориб кўрди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шу ернинг ўзида давлат раҳбарига Нукус шаҳрини 2022 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тақдимоти ҳам ўтказилди. Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Нукус шаҳрига бириктирилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида берилган маълумотларга кўра, ҳудуднинг драйвери — озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати, туризм. Шу асосда Нукус шаҳрини 2022 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, умумий қиймати 1 триллион 361 миллиард сўмлик 10 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча 3 мингта иш ўрни яратилади. Хусусан, логистика хизмати, қизилмия илдизини қайта ишлаш, меҳмонхона тармоқлари, замонавий технологиялар асосида мебель ишлаб чиқариш ва пахта тўқимачилик кластерлари каби лойиҳалар амалга ошириш мақсад қилинган.

    Бундан ташқари, Нукус шаҳрида сайилгоҳлар, 39 та кўп қаватли уйларнинг 45 минг 877 квадрат метр қисми таъмирланади. Олтита болалар майдончаси, саккизта «street work out» майдончаси, 7070 квадрат метр велосипед йўлаклари қурилиб, 6000 квадрат метр рангли брусчаткалар ўрнатилади.

    «Ахборот» кўрсатувида берилган маълумотларга кўра, 2022 йилда Қорақалпоғистоннинг тўртта туманида Янги Ўзбекистонда массивлари қурилиши бошланади. Қораўзак, Кегейли, Қонликўл ва Қўнғирот туманларида замонавий яшаш мажмуалари қат кўтаради, 5 қаватли 30 хонадонли уйлар барпо этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 24 февралнинг ўзида Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди. Шу ернинг ўзида президентга Андижон, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилояти ҳокимлари ўзларига бириктирилган туманларга тадбиқ этиш учун ишлаб чиққан лойиҳаларни тақдим қилишган.

    Шундай қилиб Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи ўз якунига етди.

    Мавзуга доир: 

    «Президент билан бир кун»: Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги дастлабки куни қандай ўтди?

    26.02.2022, 10:34   Изоҳ (0)   20777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси Устюрт регионидаги табиий газ қазиб чиқарилиши, бурғилаш ишлари ва газ қувури лойиҳалари ҳолатини ўрганди

    26.02.2022, 10:30

    Коронавирусга қарши ишлаб чиқилган сут Қорақалпоғистон фермер хўжалигидаги сигирлардан олингани маълум бўлди

    26.02.2022, 09:12

    Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев 89 ёшида вафот этди. Шавкат Мирзиёев таниқли агроном вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    26.02.2022, 08:53

    ДХХ Самарқандда иккита уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди (видео)

    26.02.2022, 08:32

    Uzbekistan Airways Латвияга киришда янги тартиб жорий этилганини маълум қилди

    26.02.2022, 08:11

    Ўққа тутилган аҳоли, мода ҳафталигида робот чиқиши, ҳаммасидан чарчаган мушук. 25 февраль суратлари

    26.02.2022, 00:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.