Украинага тегишли Sky Up Airlines авиакомпаниясининг 24 февраль куни тунда Тошкент—Киев йўналиши бўйича учган рейси захира аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур рейсни амалга оширган Boeing 737-800 самолёти Украина ҳаво ҳудуди барча авиакомпанияларнинг тижорат рейслари учун ёпилгани сабаб Кишинёв халқаро аэропортига (Молдова) қўнган.
Аввалроқ Uzbekistan Airways’нинг Намангандан Краснодарга учган HY-9825 рейси Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан вилоятга мажбурий қайтарилган эди. Кейинроқ самолёт ёнилғи етарли бўлмагани сабаб Урганчга қўнгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)