Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган икки учрашув 22 февраль, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Челси» ўз майдонида «Лилл»ни меҳмон қилди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Кай Ҳаверц ҳисобни очди. 63-дақиқада Кристиан Пулишич лондонликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа «Челси» «Лилл»ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, жавоб баҳси олдидан имкониятларини ошириб олди.

«Ювентус» Испаниянинг «Вильярреал» клуби билан баҳс олиб борди. Ўйиннинг 1-дақиқасида Душан Влаҳович гол урган бўлса, 66-дақиқада Дани Парехо мувозанатни тиклади. Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Ҳар иккала қарама-қаршиликнинг жавоб баҳслари 16 март санасига белгиланган.

Европа Чемпионлар Лигаси

1/8 финал, дастлабки баҳслар

22 февраль, сешанба

«Челси» Англия – «Лилл» Франция 2:0

Голлар: 1:0 – 8 Ҳаверц, 2:0 – 63 Пулишич.

«Челси»: Менди, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо (Сарр, 80), Ковачич (Лофтус-Чик, 51), Канте, Зиёш (Сауль, 60), Пулишич (Вернер, 80), Ҳаверц.

«Лилл»: Лео Жардим, Челик, Фонте, Ботман, Тиагу Жало (Гудмундссон, 76), Андре, Шека, Саншеш (Бен-Арфа, 81), Онана (Йилмаз, 65), Бамба, Дэвид (Жегрова, 81).

Огоҳлантиришлар: Лофтус-Чик (83), Бен Арфа (87).

«Вильярреал» Испания – «Ювентус» Италия 1:1

Голлар: 0:1 – 1 Влаҳович, 1:1 – 66 Парехо.

«Вильярреал»: Рули, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено (Тригерос, 79), Педраса (Эступиньян, 79), Пино, Капу, Парехо, Диа, Ло Чельсо, Чуквуэзе (Ереми Сантос, 90), Данжума (Диа, 90).

«Ювентус»: Шенсни, Алекс Сандро (Бонуччи, 46), Данило, де Лигт, Де Шильо (Пеллегрини, 87), Куадрадо, Рабьо, Локателли (Артур, 71), Маккенни (Закария, 81), Мората, Влаҳович.

Огоҳлантиришлар: Рули (73), Рабьо (73).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар