Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиядан Тошкентга юборилган 7 вагон цистернадаги Аи-95 бензинини ўғирлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Маълум қилинишича, 30 январь куни фуқаролар Б.С, Ш.Д. ва Д.И. бошқа шахслар билан жиноий тил бириктириб, Россиянинг Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкентдаги Carpe Diem Energy МЧЖ хорижий корхонасига юборилган 7 та цистерна вагонларга юкланган Аи-95 маркали бензин ўғирлаган.

Улар вагонларнинг тепа қисмидаги «люк»ка ўрнатилган тамғаларни кесган ва уларни очиб, ўз бошқарувларида бўлган нефть маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.С. ва бошқаларга нисбатан Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ангренда беш киши ҳаракатланаётган вагондан кўмир ўғирламоқчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)