Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Судьялар олий кенгаши 4 нафар судьяни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича:

  • Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;
  • Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;
  • Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;
  • Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Аввалроқ январь бошларида ҳам мамлакатда масъулиятсизликка йўл қўйган 5 нафар судья интизомий жазога, Тошкентда масъулиятсизликка йўл қўйган 9 нафар судья эса жавобгарликка тортилганди. Шунингдек, бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига қўл урган беш нафар судьяга ҳам жазо тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда яна уч нафар судья лавозимидан озод этилгани, улардан бири судьялик қасамёдини бузгани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди