Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилоятида ташиш қоидаларига риоя қилинмаган гўшт маҳсулотлари билан боғлиқ бир қатор қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Қайд этилишича, «Сангзор-15» Йўл-патруль хизмати масканида Зомин йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Nexia автомашинаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатилган. Текширув чоғида автомашина юкхонасида 165 килограмм гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларига оид ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Шу боис маҳсулот ҳужжатлаштирилган. Маълум бўлишича, маҳсулотлар Даштобод шаҳар марказий деҳқон бозорида сотиш учун олиб кетилаётган бўлган.

Шунингдек, Жиззах шаҳрининг «Олмазор» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли Matiz автоуловида 184 килограмм гўшт маҳсулоти ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётгани аниқланган.

Гўшт маҳсулотлари вақтинча сақлаш учун музхонага жойлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)
Дунё
“Сталиндан кейинги иккинчи одам” — Маленковнинг ҳокимиятдан четлатилиши, боши танасидан жудо этилган Шотландия қироличаси ва Канадада тўқнашган икки поезд. Кун хро...
Маҳаллий
Туркманистон газ етказиб бермагани учун Ўзбекистон компенсация талаб қилгани рад этилди