• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Афғонистон халқи учун муносиб яшаш шарт-шароитлари яратилишини талаб қилишимиз зарур» — Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс билан учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига берган жавоб берди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

    Матбуот анжумани давомида Абдулазиз Комилов Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, бу давлатга гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги муносабатларнинг истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтган.

    Бугун минтақадаги мавжуд воқеликни ҳисобга олган ҳолда ҳамма Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилмоқда.

    Дарҳақиқат, биз Латвия ташқи ишлар вазири билан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдик. Албатта, Латвия НАТО ва Европа Иттифоқи доирасида Афғонистон билан боғлиқ муайян мажбуриятларга эга. Бироқ ўтган йиллар шуни кўрсатдики, ҳатто ушбу мажбуриятлар доирасида ҳам Латвия ҳар доим оқилона, амалий, пухта ўйланган, турли мафкуралардан холи ёндашувни намоён этиб келмоқда. Шу боис латвиялик дўстларимиз билан бу масалада мулоқот қилиш биз учун доим ёқимли ва фойдали бўлиб келган. Бўлиб ўтган музокаралар чоғида ҳам биз Латвия делегациясига Афғонистон масаласида Ўзбекистон позицияси ва ёндашувлари ҳақида маълумот бердик.

    Бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик шакллангани ҳақиқат. Албатта, ушбу давлат муваққат ҳукуматини тан олиш ёки тан олмаслик борасида турлича ёндашувлар мавжуд. Ҳукуматни тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин. Яъни олдинга силжиш керак: муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт (ва улар жуда кўп). Булар халқаро ҳамжамият қўяётган деярли ўша шарт ва талаблардир.

    Бошқа томондан эса халқаро ҳамжамият Афғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши керак. Бу ҳукумат билан ишлаш, мулоқот қилиш, таъсир ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг ёндашувлари ва шартлари ҳақида маълумот бериш керак. Шу тариқа қарашларни яқинлаштириш, ўзгаришларни яхши томонга буриш мумкин.

    Ўзбекистон энг оғир даврларда ҳам Афғонистон вакиллари билан алоқаларни тўхтатмади. Бугун эса савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Гап энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳам жиддий лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида бормоқда.

    Ташқи ишлар вазири тимсолида Латвия томони ҳам, Европа Иттифоқи раҳбарияти, жумладан, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел ҳам якдил фикр билдирмоқда, яъни бугунги кундаги асосий вазифа — Афғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олишдир. Вазиятнинг кескинлашиши жамиятда радикаллашув, турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар, эктремизм кучларининг кучайишига олиб келиши мумкин.

    Ўзбекистон ва Латвиянинг Афғонистон масаласидаги умумий манфаатлари халқаро ҳамжамият манфаатлари билан ҳамоҳангдир. Бу эса айни пайтда қанчалик ғайритабиий туюлмасин, Афғонистон муваққат ҳукумати позициясига ҳам мос келади. Ушбу ҳукумат мамлакатни террорчилардан тозалаш учун кўплаб чораларни амалга оширмоқда. Улар минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашиш истагини билдирмоқдалар. Биз ушбу саъй-ҳаракатларни рағбатлантиришимиз ва қўллаб-қувватлашимиз лозим. Шу билан бирга, ўз шартларимизга амал қилиниши, зўравонликка йўл қўймаслик, терроризмнинг бартараф этилиши, Афғонистон халқи учун муносиб яшаш шарт-шароитлари яратилишини талаб қилишимиз зарур.

    Гуманитар фалокатнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг муҳим жиҳатларидан бири Ўзбекистон томонидан ташкилий-техник ёрдам кўрсатилаётганидир. Ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси билан чегара ҳудуди инфратузилма имкониятларидан фойдаланган ҳолда Афғонистонга инсонпарварлик юкларини ташкиллаштирилган равишда етказиб бериш учун Термиз шаҳрида кўп функцияли халқаро транспорт хаби аллақачон ташкил этилди. Ушбу марказни таъсис этиш ташаббусимизни қўллаб-қувватлагани учун Латвия томонига миннатдорлик билдирамиз.

    Афғонистон бўйича етарли тажрибага эга бўлган Латвия саъй-ҳаракатларимизни мувофиқлаштириш мақсадида Афғонистон масаласи бўйича Ўзбекистон билан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш истагини билдирди. Чунки Афғонистон билан боғлиқ кўплаб масалаларда ёндашувларимиз муштаракдир.

    Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири

    Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов 8 сентябрь куни Афғонистон масаласи бўйича 20 дан ортиқ ТИВ раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ҳам Афғонистон учун можаролардан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш, жумладан, унинг иқтисодиётини тиклаш, мамлакатни минтақавий интеграцион жараёнларга жалб қилиш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратганди. «Толибон» расмийси 7 октябрь куни Кобулда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ўтказилган музокаралар давомида Ўзбекистон хавфсизлигига Афғонистон ҳеч қандай таҳдид бўлмаслигини айтганди.

    Мавзуга доир: «Афғонистондаги вазият бўйича қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди» — Абдулазиз Комилов

    09.02.2022, 09:15   Изоҳ (0)   15021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев енгил атлетика федерациясига раис этиб сайланди

    09.02.2022, 08:53

    Андижонда 2021 йилда номусга тегиш билан боғлиқ 20 та жиноят содир этилган. Вояга етмаган 7 нафар қиз жабрланган

    09.02.2022, 08:11

    «Айрим раҳбарларнинг маънавиятсиз ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди» — Шуҳрат Абдураҳмонов устозларнинг ота-оналардан узр сўрагани ҳақида

    09.02.2022, 00:47

    Эронда очилган ресторан-қамоқхона, ўққа тутилган машина, боши эгик устозлар. 8 февраль суратлари

    09.02.2022, 00:23

    «Тадбир ижтимоий тармоқларда бошқача талқин қилинмоқда». Марҳамат ҳокимлиги ўқитувчилар ота-оналардан узр сўрагани юзасидан изоҳ берди

    08.02.2022, 23:32

    Андижонда бир йил ичида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони 74 фоизга ортган

    08.02.2022, 23:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.