02:41, 26.01.2022 73044

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида электр таъминоти тўлиқ тикланди. Жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам

26 январь, соат 02:30 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг еттита ҳудудида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг 100 фоиз ҳудуди электр билан қамраб олинган.

Қолган 7 та вилоятда эса электр таъминотига уланиш кўрсаткичи қуйидагича:

1. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30 фоиз, Хонобод 100 фоиз, Қўрғонтепа 10 фоиз мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

2. Бухоро вилояти — Қоракўл, Қоровулбозор, Олот ва Пешку туманида 100 фоиз, Бухоро шаҳар ва тумани 100 фоиз, Вобкент тумани 20 фоиз, Ромитан тумани 100 фоиз, Жондор тумани 100 фоиз, Когон тумани 100 фоиз электр таъминоти мавжуд;

3. Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5 фоиз, Ғузор тумани 70 фоиз уланган. Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

4. Наманган вилояти — Барча туман ва шаҳарларда 60 фоиз электр таъминоти мавжуд;

5. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 фоиз, Термиз шаҳри 100 фоиз, Термиз туман 70 фоиз, Ангор тумани 5 фоиз, Музробод тумани 5 фоиз, Жарқўрғон тумани 5 фоиз, Қизириқ тумани 5 фоиз, Шўрчи тумани 10 фоиз, Шеробод тумани 5 фоиз, Олтинсой тумани 70 фоиз электр энергияси мавжуд;

6. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 100 фоиз, Янгиер 100 фоиз, Ширин шаҳри 100 фоиз, Боёвут 60 фоиз, Сайхунобод тумани 20 фоиз, Гулистон тумани 19 фоиз, Мирзаобод тумани 100 фоиз, Ховос тумани 100 фоиз, Оқолтин тумани 100 фоиз, Сардоба тумани 100 фоиз электр энергияси мавжуд;

7. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95 фоиз, Бекобод шаҳар 100 фоиз, Нурафшон шаҳар 40 фоиз, Олмалиқ шаҳар 100 фоиз, Чирчиқ 80 фоиз, Оҳангарон шаҳар 100 фоиз, Бўка тумани 40 фоиз, Бўстонлиқ тумани 80 фоиз, Зангиота тумани 25 фоиз, Қибрай тумани 95 фоиз, Оҳангарон тумани 80 фоиз, Паркент тумани 80 фоиз, Тошкент тумани 80 фоиз, Ўрта Чирчиқ 20 фоиз, Юқори Чирчиқ тумани 60 фоиз, Янгийўл туман 5 фоиз электр таъминотига уланган.

Ўзбекистонда кузатилган электр энергиясининг йирик носозлиги хронологияси

25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ эса тибандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилмоқда.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Кейинроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «вазият шахсан президент назорати остида» эканини маълум қилиб, фуқароларни саросимага тушмасликка чақирди. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергиясида кузатилаётган носозлик бўйича комиссия тузилди. Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси тўлиқ тикланганини хабар қилди. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тикланди. Тошкент ИЭСнинг фаолияти қисман тикланиб, 7 та энергоблокдан 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди.

Энергия танқислиги ортидан Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди.

ССВ Зангиота ковид-марказларидаги электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Бошқа янгиликлар