• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Одамлар кўнгли тусаганидек иш тутиши учун уларга мантиқнинг кераги йўқ, баҳона бўлса бас». Асли шифокор-у, бироқ адабиётдан ҳаловат топган инглиз ёзувчиси Сомерсет Моэм ҳақиқатлари

    Инглиз ёзувчиси Сомерсет Моэм ҳаётда кўрган-кечирганларини мураккаб психологик жараёнларга ўраб, оддий ва тушунарли ифодалаб бергани учун ҳам китобхонлар қалбидан жой олган. «Дарё» қарийб юз ёш билан юзлашиб, умри охиригача 25 песа, 21 роман ва 100 дан ортиқ ҳикоя ёзган, асарлари ҳамон қўлма-қўл ўқилаётган адибнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлайди.

    Болаликнинг аччиқ хотиралари

    Сомерсет Моэмнинг болалиги

    Сомерсет Моэмнинг болалиги
    Фото: Getty Images

    Қаҳрамонлардаги ички ғалаёнларни оддий сўзлар билан тасвирлашни уддалаган Сомерсет Моэм 1874 йилнинг 25 январида Париж элчихонасидаги инглиз дипломати оиласида туғилади. Ўша пайтда Франция ҳудудида дунёга келган бола ушбу мамлакат фуқароси ҳисобланиши, келажакда мабодо уруш бўлса, фронтга юборилиши мумкинини инобатга олган ота-она фарзандининг келажаги ҳақида барвақтроқ қайғуради. Шу боис, Моэм дипломатик жиҳатдан Британияга қарашли элчихона ҳудудида дунёга келган.

    Аммо 10 ёшга тўлар-тўлмас ота-онасидан айрилиб, тақдир чалкашликларига кўнишига тўғри келади. Уч акаси бирваракайига Кембрижда юристликка ўқиётгани учун ёлғиз қолган Сомерсетни Англияда яшайдиган амакиси қарамоғига олади.

    Фото: Getty Images

    Тили французчада чиққан болакай инглиз тилини Франциядан кетгачгина ўргана бошлайди. Етимлик «таъм»ини эрта тотган Сомерсет аросатда қолгани, иккинчи тилни тузукроқ ўрганолмагани ортидан дудуқланиб гапиради, нутқдаги бундай бузилиш эса умрининг охиригача давом этади. Французча аксент билан тутилиб-тутилиб сўзлаганига инглиз тенгқурлари масхараси, таҳқирига учраган бола дўст орттира олмагач уюм-уюм китоблар орасига шўнғийди, улардан юпанч топади.

    Фото: Getty Images

    Ўзликни англашга уриниш

    15 ёшида немис тилини ўрганиш баҳонасида амакисидан Германияга кетишга рухсат сўраган бўлажак ёзувчи ўзини ҳар доим иккинчи даражали ёзувчилар қаторига қўйган. Гейделберг университетида адабиёт ва фалсафа йўналишида таълим оларкан, фалсафий маърузалар қатори драматургия ва театрга қизиқиши тобора ортиб, Ибсен, Гёте, Вагнер, Верлен ва Данте ижодидан баҳраманд бўлади. Орадан уч йил ўтиб, 18 ёшида Англияга қайтган Моэм энди аввалги болакайга ўхшамас, жаҳон классик адабиёти, санъати ва мусиқаси билан шуури тўлиб, бутунлай бошқа оламларни кашф этганди.

    Болаликдаги тортинчоқлиги ўтмишда қолиб, ўзига ишончи анча ошган навқирон йигит касб борасида оиласидаги эркаклардан андоза олмасликка қарор қилади ва улардан фарқли ўлароқ юрист бўлишдан воз кечиб, Лондондаги тиббиёт мактабида ўқишини давом эттиради.

    Ўқишни тамомлаб, шифокор бўлиб тузукроқ ишламаган бўлса-да, орттирган тажрибаси «Ламбетлик Лиза» номли илк романини ёзишда асқатади. Ижоди билан яқиндан таниш китобхонлар тиббиёт унинг ёзиш услубига таъсир қилгани, асарларида тиббий атамалар кўпроқ қўлланганига гувоҳ бўлади. Нега докторлик фаолиятини давом эттирмаганини сўраганларга: «Мен одамларнинг ҳаётдан кўз юмиши, оғриқдан бадани қақшаб-титрашини ўз кўзим билан кўрдим. Яна мен умид, қўрқув ва тасаллининг қандай намоён бўлишига гувоҳ бўлдим», дейди, холос. Инсонларнинг жамики дарди – руҳий эврилиши, жисмоний оғриқ ва изтиробларини асарлари қатига сингдираверади.

    Фото: Getty Images

    Руҳан эркинликка интилиш

    Моэмнинг ҳаётида икки аёл бўлган. Аввалига Сю Жонс сифатида машҳур бўлган актриса Этилвина Жоунзга кўнгил беради. 1930 йили ёзилган «Ширин кулча ва пиво» номли романидаги қаҳрамон исми маҳбубасидан илҳомланиб танланганини ҳам яширмайди. Туйғулари соф ва самимийлигига қарамай, Сю унинг оила қуриш ҳақидаги таклифини рад этади.

    Сомерсет Моэм ва Сю Жонс

    Сомерсет Моэм ва Сю Жонс
    Фото: Getty Images

    Иккинчи аёл эса фармасевтика соҳасида кўзга кўринган магнат Ҳенри Уэлкомнинг собиқ рафиқаси Сири Могам эди. Муносабатларни никоҳ билан мустаҳкамлаш ниятида 1917 йили севишганлар турмуш қуради. Тез орада оталик бахтига муяссар бўлган ёзувчи дунёга келган қизига илк китобидаги қаҳрамон каби Элизабет (Лиза) деб исм қўяди.

    Сомерсет Моэм рафиқаси Сири Могам билан

    Сомерсет Моэм рафиқаси Сири Могам билан
    Фото: Getty Images

    Руҳи ҳамиша эркинликка талпинган Сомерсет қизи ва рафиқасини Лондонда қолдириб, Греция, Миср, Испания, Малайзия, Хитой ва бошқа мамлакатларга сафарга отланади. Асарларида ҳаётни, одамларни борича тасвирлашни маъқул билган, бадиий тўқима, сафсаталарни жини суймаган ижодкор янгиликлар, таассуротларга бўлган чанқоғини қондириш учун саёҳатлардан бери келмайди. Шу ва бошқа сабаблар туфайли 1929 йили Сири билан ажрашишни афзал билади.

    Фото: Getty Images

    Мухбир ниқобидаги жосус

    Моэмнинг асарлари билан таниш ўқувчи унинг ёзиш услуби соддалигидан ташқари руҳий тушкунлик бўртиб туришини тезда пайқайди. Адибнинг таржимаи ҳоли билан танишгач, бунга етимлик, болаликдаги изтироблар, Биринчи жаҳон уруши вақтида жосус бўлиб ишлагани, шахсий муносабатлардаги муаммолар, ажрим сабаб бўлганини фаҳмлаш мумкин.

    Умуман, Моэм ўзини бир қанча соҳаларда синаб кўриш, таваккал қилишдан чўчимаган. Орттирган тажрибалари асарларининг хилма-хиллигини таъминлаб, муваффақият қозонишига ҳисса қўшган. Разведка агенти ва ёзувчиликни бирлаштириб, у Кристофер Марло, Даниэль Дефо изидан боради.

    Биринчи жаҳон уруши вақтида санитар қисмда хизмат қилган адиб разведка бўлимига ўтказилгач, Франция, Италия, Россия, Америкадан ташқари, Тинч океани оролларининг жанубий қисмларида хизмат ўтайди. Махфий жосус сифатидаги фаолияти «Эшенден ёки британиялик агент» номли новеллалар тўпламида ҳам аксини топади. Танқидчилар ушбу тўпламни замонавий жосуслик жанридаги романларнинг бошланиши дейди. Режиссёр Алфред Хичкок «Махфий агент», «Сотқин» ва «Сочсиз мексикалик» номли фильмларини суратга олиш учун адибнинг асарларига мурожаат қилган.

    Фото: Getty Images

    Ижод пиллапоясидаги юриш

    Таржимачиликдаги илк уриниши, яъни Ибсеннинг асарларидан ўгирмалари омадсиз якунланади. Бироқ биринчи романи «Ламбетлик Лиза» унга кутилмаган шуҳрат, шараф ва машҳурликни келтиради. Ижодий фаолиятида Филдинг, Достоевский, Диккенс ва Флобер асарларини таҳлил қилиш баробарида даврнинг долзарб тенденцияларини ҳам кўздан қочирмайди.

    «Инсоний эҳтирослар залвори» номли романида ёш йигитча ва у рўбарў бўладиган инсонларнинг руҳий кечинмаларини моҳирона ифодалайди. «Ой ва чақа», «Ширин кулча ва пиво», «Театр» номли романлари ҳам етарлича машҳурликка эришган. «Леди Фредерик» номли биринчи песаси илиқ кутиб олинганидан илҳомланган ёзувчи ХХ асрнинг биринчи ярмидаги инглиз жамиятида кўзга ташланган долзарб масалаларни ўзида жамлаган «Номаълумлик», «Садоқатли хизмати учун» ҳамда «Шеппи» песаларини ёзади.

    Буржуаз жамиятининг мунофиқона одатларини холис тасвирлагани учун машҳурликка эришган адиб 1965 йил 16 декабрда, Франциянинг Ницца шаҳрида вафот этади. Асарларидан «Нотаниш одам Парижда», «Театр» ва «Ой ва чақа» романлари, «Ёмғир» ҳикоялар тўплами ўзбек тилига ҳам таржима қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир: «Бошқалар билан бир хил китоб ўқисанг, ҳаммадек фикрлай бошлайсан». Адабиётдан кўра жазздан илҳомланиб ижод қилган япон ёзувчиси — Ҳаруки Мураками иқрорлари

     

    26.01.2022, 16:48   Изоҳ (0)   65130
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энергия ўғирлиги: бир ойда давлатга қарийб 95 млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:39

    Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробидан ўрин олиши шарт бўлган кийимлар

    Лайфстайл | 2 июн, 18:25

    “Манчестер Сити” ёзда иккита ҳимоячи сотиб олади

    Спорт | 2 июн, 18:11

    Афғонистондаги қурғоқчиликка қарамай, ҳўл мева ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди

    Афгонистон | 2 июн, 18:05

    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

    Реклама | 2 июн, 18:00

    Гайдай ҳам хато қилади: “Кавказ асираси” фильмида режиссёр эътиборидан четда қолган хатолар

    Кино | 2 июн, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.