Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 25 январь куни соат 11:00 ларда электр энергияси таъминоти узилгани хабар қилинганди. Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри, Хоразм, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланган.
«Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)