Аёллар рационига қанчалик эътиборли бўлса, шифокор ва ҳатто косметологга ҳам кечроқ мурожаат қилади.

Фото: «Домашний очаг»

Инсон ёши ўтгани сари рационига кўпроқ эътибор қаратиши керак. Соғлом, фаол, тез метаболизмни сақлаш ва камроқ касал бўлиш учун биринчи навбатда, овқатланиш одатларини қайта кўриб чиқиши лозим. 40 ёшдан кейин рациондан бутунлай чиқариб ташланиши керак бўлган бешта энг хавфли маҳсулотлар рўйхати билан танишинг.

Грилда пиширилган гўшт ва парранда гўшти

Воз кечиш керак бўлган яна бир турдаги гўшт – бу панжарада пиширилган гўштдир. Пиширилган ҳарорат қанчалик юқори бўлса, оқсилдаги хавфли кимёвий моддалар миқдори меъда ости бези ва йўғон ичак саратонига олиб келиши мумкин. Ушбу турдаги саратон кўпинча катта ёшдаги одамларда ривожланади ва шунинг учун ўз вақтида соғлом овқатланишга ўтиш жуда муҳим.

Шакар ўрнини босувчи ширинликлар

Камроқ шакар истеъмол қилиш ажойиб ғоя! Аммо шакарли ширинликлар ва сунъий қўшимчалари бўлган ичимликлар билан алмаштирганда эмас. Ушбу маҳсулотлар нафақат метаболизмга зарар етказиши, балки инсулин қаршилиги даражасига таъсир қилиши ва охир-оқибат иккинчи тоифа диабет ривожланиш хавфини ошириши мумкин бўлган ҳақиқий инсулин манбасидир.

Бодом ёки соя сути

Сут маҳсулотларидан воз кечиш 40 ёшдан ошган аёллар учун жуда ёмон фикрдир. Гап шундаки, ёши ўтган сайин кальций камаяди ва менопаузанинг бошланиши билан бу жараён янада тезлашади. Суякларни мустаҳкамлаш ва остеопорознинг олдини олиш учун организм кальцийга муҳтож бўлади. Ҳеч қандай ҳолатда сут ва сут маҳсулотларидан воз кечмаслик керак, агар керак бўлса, қўшимча D витамини ҳам тавсия этилади.

Аччиқ соус

Иссиқ соуслар менопаузани бошдан кечираётган аёллар учун мутлақо мос эмас. Кўпинча, бундай соуслар натрийга бой бўлади, бу суяк саломатлиги учун хавфли ва гипертония ривожланишига олиб келиши мумкин. Агар соусга ўрганиб қолган бўлсангиз, овқатга чили қалампирини қўшиш мумкин: унинг таркибидаги капсаицин моддаси босимни пасайтиришга ёрдам беради, шунингдек метаболизмни тезлаштиради.

Макарон маҳсулотлари

Умуман олганда, тозаланган углеводларга бой бўлган ҳар қандай маҳсулотларни рациондан чиқариш тавсия этилади. Оқ ундан тайёрланган маҳсулотлар, макарон маҳсулотлари, оқ гуруч юқори глисемик маҳсулотлар бўлиб, қондаги қанд миқдорини тезда ошириб, диабет хавфини кўпайтиради.