Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида қизи ва опаси билан кундошини «самосуд» қилган аёлнинг видеоси тарқалган эди. Ҳолат туманнинг «Наврўз» маҳалласи ҳудудидаги йўл четига ўрнатилган кузатув камерасига муҳрланган. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, аёлларга нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Маълум қилинишича, жамоат жойида қонунга хилоф иш қилиб, кундошининг сочларини кесган ва тан жароҳати етказган аёл ҳамда унинг опасига жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида ҳукм ўқилган. Унга кўра, айбланувчиларнинг ҳар иккиси 3 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Жабрланувчи суд ҳукмидан хурсанд экани, бироқ айбланувчилар қилган ишидан пушаймонлиги сабаб суддан уларга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо берилишини сўраётганини билдирган. Таъкидланишича, иккала айбланувчининг ҳам икки ёшли фарзандлари бор.
Бироқ айбдорларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгартиришсиз қолдирилган.
Аввалроқ Хоразмда оилали эркак билан 16 ёшидан яшаб келган қизни «самосуд» қилган аёлларга суд ҳукми ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)