• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Озодбек Назарбеков: «Эртанги кунимиз бадиий савияси саёз бўлган телесериаллар муҳокамаси билан банд бўлмасин»

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ижтимоий тармоқларда хусусий телеканалларда намойиш этилаётган телесериаллар савияси борасида юзага келган баҳс-мунозарага муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама этилган, хусусий телеканалларда намойиш этилаётган телесериалларга нисбатан кескин норозилик кайфияти кучайди. Таъкидлаш жоизки, бундан икки йилча аввал ҳам сериаллар билан боғлиқ муаммолар юзага келганди. Айни пайтда ҳам бу ҳолат такрорланди. Бундан кўриниб турибдики, соҳа вакиллари келгусида яна шундай кайфиятдаги томошабин билан юзлашмаслик учун бу борада аниқ ва тўғри ёндашувни топиши керак. Йўқса, уларнинг юрт тақдирига дахлдор шахс сифатида биринчи ва иккинчи «Уйғониш даври» янгиланишларини яратган аждодларимизнинг маънавий орзулари давомчилари бўлган учинчи Ренессанс вакилларини муносиб тарбиялаш учун нима қилдик, деган саволга арзирли жавоблари бўлмаслиги мумкин.

    Аслида бу борада мушоҳада юритиш ҳар биримизнинг маънавий бурчимиздир. Айниқса, телевидение ходимларининг олдида «Ойнайи жаҳон орқали эфирга узатаётган ҳар бир телемаҳсулот ёшлар тарбиясига қандай таъсир қилади, бу билан жамиятга қандай нафимиз тегяпти?» деган савол кўндаланг туриши керак.

    Айниқса, ёшлар жамият учун парда ортидаги воқелик, кўп ҳам оммавий муҳокама қилинмайдиган муносабатлар сирли, сеҳрли туюлади, уларни кўришга интилиш кучли бўлади. Чунки мурғак онг-у қалб оқ ва қора моҳиятини тўла англамайди. Мана шундай ожизликдан фойдаланиб, ўз маҳсулотларини ўтказишга ҳаракат қилиш маънавиятсизлик, маданиятсизликка олиб келмайдими? Бу миллатга, халққа, давлатга хиёнатнинг бир кўриниши эмасми?

    Бугун зўровонлик, зинокорлик, ёвузлик «вируси»ни тарқатаётган манбалар жамиятни маънавий мажруҳ қилишга уринаётганини соғлом онг, теран тафаккур эгаси қабул қила олмайди. Бу каби эътиборсизлик, лоқайдликлар сабаб жамиятда инсонлар қадрсизланиб, уларнинг фикри, маънавий эҳтиёжлари иккинчи даражага тушиб қолиши биз танлаган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Тараққиёт стратегиясига қай даражада ҳамоҳанг бўла олади?

    Зотан, бугун тобора янгиланаётган Ўзбекистоннинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган учинчи Ренессанс авлодларини тарбиялашда миллий қадриятларимизга таянмоғимиз шарт. Президентимиз таъкидлаганидек, халқнинг теран маънавиятисиз, ғурурисиз, юксак маданиятисиз буюк давлат қуриб бўлмайди.

    Азиз мутасаддилар!

    Катта тарғибот майдони бўлган ОАВлари орқали халқимиз талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган маҳсулотларни беринг. Токи, эртанги кунимиз бадиий савияси саёз бўлган телесериаллар муҳокамаси билан эмас, ўзбек фарзандларининг оламшумул муваффақиятларини муҳокама қилиш, истиқболимиз учун маънавий сармоя бўладиган лойиҳалар тарғиботи билан банд бўлсин.

    Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири 

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ушбу сериалини танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақирди. Амира Рашидова эса каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдириб, сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини бергани, қолаверса, «ахлоқсиз» деган айбловни қўйишдан олдин кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли эканини билдирганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши эмасман». Амира Рашидова англашилмовчилик учун хижолатлигини айтиб, узр сўради
    • «Сериалларнинг асосий буюртмачиси ўзингиз бўлсангиз». Комил Алламжонов «Севимли»даги сериални мазмунан саёз деб айтган Фирдавс Абдухолиқов ҳақида

    21.01.2022, 11:10   Изоҳ (0)   23826
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган талаба ва икки нафар мактаб ўқувчиси ушланди

    21.01.2022, 10:58

    Эркинжон Турдимов IT-танлов ғолибига берилган эски ноутбук масаласига муносабат билдирди

    21.01.2022, 10:45

    Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун антирекорд — бир суткада 1321 кишида коронавирус аниқланди

    21.01.2022, 10:10

    Ўзбекистондаги боғчалар қандай ҳолатда ёпилиши маълум бўлди

    21.01.2022, 09:42

    «Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши эмасман». Амира Рашидова англашилмовчилик учун хижолатлигини айтиб, узр сўради

    21.01.2022, 09:32

    Шавкат Мирзиёев бош вазирга «Ўзавтосаноат» тизимидаги объектларни хусусийлаштириш бўйича таклиф киритиш топшириғини берди

    21.01.2022, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.