• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Газланган ичимликларнинг организм учун ҳақиқатан ҳам зарарли эканининг 11 сабаби

    Газланган ширин ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш организмга ўзгариш киритади, қариш жараёнини тезлаштиради, метаболизмни секинлаштиради ва бошқа органлар ҳолатига салбий таъсир қилади. Нима учун газли ичимликлар энг хавфли маҳсулотлардан бири эканлигини қуйида маълум қиламиз.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Газли ичимликлар ҳар бир дўконда сотилади, улар шакар ва озуқавий қиймати нолга тенг бўлган кимёвий моддалар билан тўла эканлиги ҳақида огоҳлантиришдан чарчамайдиган мутахассислар томонидан мунтазам равишда танқид қилинади. Бироқ кўпчилик ҳали ҳам улар олиб келиши мумкин бўлган ҳақиқий зарарни билмайди.

    2014 йилда Action on Sugar томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 330 мл газланган ширин ичимликларнинг 79 фоизи олти ёки ундан ортиқ чой қошиқ шакарни ўз ичига олади. Бу катталар учун ширинликнинг максимал суткалик дозаси. Баъзилар чекловлар қўйиш орқали юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни енгишга ҳаракат қилмоқда. Вақти-вақти билан совуқ ичимликдан завқланиш тақиқланган эмас, лекин бундай маҳсулотларни ортиқча истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Спиртсиз ёки газланган ичимликлар ички органларнинг соғлиғига таъсир қилиши мумкин, шунингдек, эстетик жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келади, тери, тиш ва қоматга таъсир ўтказади.

    Агрессивлик ва депрессиянинг кучайиши

    2020 йилда 11, 13 ва 16 ёшли 5147 бола иштирокида ўтказилган тадқиқот газли ичимлик истеъмоли ва агрессивлик ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади. Унинг муаллифлари газли ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш кўпроқ агрессив хатти-ҳаракатлар, зўравонлик ва депрессив аломатлар билан боғлиқ деган хулосага келишди. Бу нима учун эканлиги номаълум, аммо жавоб газли ичимликлар юқори даражада қайта ишланганлиги ва муаммоли бўлиши мумкин бўлган кўплаб маҳсулотларни, жумладан, асабийлашиш билан боғлиқ бўлган аспартам ва бошқа моддаларни ўз ичига олиши мумкин. Кофеин ҳам хулқ-атвор муаммоларининг манбаи ҳисобланади.

    Эрта қариш

    Газли ичимликларда ишлатиладиган фосфат, шунингдек, бошқа кўплаб қайта ишланган озиқ-овқатлар қариш жараёнини тезлаштириши аниқланган. Бу нафақат терининг потенциал ажинлари, балки сурункали буйрак касаллиги ва юрак-қон томир тизими учун ҳам зарарли.

    Саратон касаллиги хавфининг ортиши

    Газланган ичимликларни истеъмол қилиш ва саратоннинг турлари ўртасидаги боғлиқликни ўрганувчи кўплаб тадқиқотлар ўтказилди. 2019 йилда British Medical Journal томонидан 5-18 ёшгача бўлган 101 257 нафар иштирокчи билан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, шакарли ичимликларни истеъмол қилиш ҳақиқатан ҳам саратон, хусусан, кўкрак саратони хавфи билан боғлиқ. Кунига 100 мл қўшимча шакарли ичимликлар ичиш, бу ҳафтада тахминан икки банкага тенг, натижада тадқиқотчилар саратон хавфини 18 фоизга ошириши мумкин деган хулосага келди.

    Юрак-қон томир касалликлари

    Америкалик олимлар, шунингдек, шакарли ичимликлар ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим даражаси ўртасидаги боғлиқликни ўрганмоқда. 2019 йилда тадқиқотчилар кунига икки порциядан ортиқ юқори калорияли ичимлик ичган одамларда юрак муаммоларидан ўлиш хавфи 31 фоизга юқори деган хулосага келишди. Истеъмол қилинган газли ичимлик миқдори ҳам муҳим рол ўйнаши аниқланди: ҳар куни истеъмол қилинган шакарли ичимликнинг ҳар бир қўшимча қисми юрак-қон томир касалликларидан ўлиш хавфини 10 фоизга ошириш билан боғлиқ.

    Қандли диабет ривожланиш хавфи ортади

    Шакарли ичимликлар иккинчи тоифа диабет ривожланиш эҳтимолини оширади. 2009 йилда Америка Диабет Ассоциацияси кунига бир ёки бир нечта газланган ичимликлар ичиш диабет хавфини 67 фоизга оширганини маълум қилди. Бу рақам, албатта, газли ичимликдан воз кечишга арзийди. Шунингдек, шакарли газланган ичимликларни ҳар куни истеъмол қилиш метаболик синдромнинг нисбий хавфининг 36 фоизга ошишига олиб келди. Бу диабет, юқори қон босими ва семириб кетишнинг комбинацияси бўлиб, бу ўз навбатида юрак-қон томир касалликлари, қон томир касалликлари хавфини оширади.

    Ортиқча вазн

    Бу ғалати туйилиши мумкин, лекин кўпчилик тушунмайдики, газли ичимликлар қоматга, айниқса, бел атрофида катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин. 2015 йилда 749 нафар катталар иштирокида ўтказилган 10 йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни газли ичимлик истеъмол қиладиган одамларда «бел атрофи ўсиши» шакарли ичимликларни истеъмол қилишни тўхтатганларга қараганда деярли тўрт баравар юқори. Тадқиқотчилар газли ичимлик истеъмолининг кўпайиши қорин бўшлиғидаги семиришнинг кучайиши билан боғлиқлигини аниқлади.

    Ҳомиладор аёлларда эрта туғиш хавфи

    Ҳомиладор аёллар газланган ичимликлар ичишдан огоҳлантирилади. 2010 йилда Данияда 60 000 нафар аёл ўртасида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, газланган ва газсиз ширин ичимликлар ичганларда эрта туғиш эҳтимоли кўпроқ. Ҳомиладорлик пайтида кунига камида бир марта газланган сув ичган аёлларда эрта туғиш эҳтимоли ичмаганларга қараганда 38 фоиз кўп.

    Альцгеймер касаллиги хавфининг ортиши

    2020 йилда америкалик олимлар газли ичимликларни кўпроқ истеъмол қилиш деменсия, Альцгеймер касаллиги ва инсультнинг барча шакллари хавфи ортиши билан боғлиқлигини аниқлади. 20 йилдан ортиқ давом этган Framingham Heart Study тадқиқот маркази ҳафтасига бирдан етти порциягача газли ичимлик қабул қилган одамнинг истеъмол қилмайдиганларга қараганда Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимоли деярли икки баравар юқори эканлигини аниқлади.

    Тишларнинг шикастланиши 

    Газли ичимликлар тишларга зарар етказиши мумкин, шунинг учун газланган сувга бўлган иштиёқни чеклаш чиройли табассумни сақлаб қолишнинг калити деб ҳисобланиши мумкин. Тиш шифокори ва оғиз бўшлиғи бўйича мутахассис доктор Рона Эскандернинг сўзларига кўра, шакарсиз чой ёки сувни афзал кўрган маъқул. «Газланган ичимликлар таркибида шакар бўладими ёки йўқми, кислота бўлади, – дейди эксперт. – Улар тишларга зарар етказиши ва кариес, тиш эрозияси кучайишига олиб келиши мумкин». Унинг қўшимча қилишича, газли ичимликлар ичилгандан кейин дарҳол тишларни ювмаслик керак. Чунки кислота тишлар тузилишини юмшатиб, уларни тушиб кетишига мойил қилиб қўяди.

    Жигарнинг шикастланиш хавфи ортади

    Тадқиқотчилар кунига атиги икки шиша шакарли ичимликлар жигар касаллигининг ривожланишига ҳисса қўшишини исботлади. Соғлом жигар ёғдан маҳрум бўлиши керак, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, Буюк Британияда ҳар учинчи беморда оз миқдорда бўлса ҳам у мавжуд ва кўплаб мамлакатларда шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Сут маҳсулотларини истеъмол қилиш тўхтатилса, организмда қандай ўзгариш юз беради?
    • Кунни бир стакан лимонли сув ичишдан бошлашнинг фойдали томонлари
    • Озишга ёрдам берадиган тонгги смузи: Ортиқча вазндан қутилишни истайдиганлар учун оддий усул

    20.01.2022, 14:39   Изоҳ (0)   99149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Агар кунига икки литр ёки ундан ортиқ сув ичилса, организмда қандай ўзгариш юз беради?

    19.01.2022, 17:36

    Қаҳва, узум шарбати ва касалликка қарши курашда ёрдам берадиган бошқа маҳсулотлар

    19.01.2022, 15:36

    Қишда тишлар саломатлиги учун қандай витаминлар керак?

    19.01.2022, 10:26

    18:00 дан кейин овқатланмаслик, кўп сув ичиш, спорт: озиш бўйича энг кенг тарқалган фикрлар чиндан ҳам асослими?

    18.01.2022, 18:35

    Қандай маҳсулотлар мия саломатлиги учун зарарли?

    18.01.2022, 16:44

    Қаришнинг тезлашиши, кўкрак саратони ва қизил гўштни камроқ истеъмол қилиш учун бошқа сабаблар

    18.01.2022, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.