Футбол бўйича Ангия Премьер Лигасининг 24-туридан ўрин олган «Брайтон» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйин 18 январь, сешанба куни ўтказилди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 28-дақиқасида Ҳаким Зиёш ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Адам Уэбстер мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Томас Тухель шогирдлари ушбу дуранг натижадан сўнг очколари сонини 44 тага етказди ва учинчи ўринда бормоқда. «Брайтон» эса 29 очко билан тўққизинчи поғонадан жой олган.

АПЛ

24-тур баҳси

18 январь, сешанба

«Брайтон» — «Челси» 1:1

Гол: 0:1 – 28 Зиёш, 1:1 – 60 Уэбстер.

«Брайтон»: Санчес, Лэмпти (Марч, 76), Велтман, Уэбстер, Берн, Кукурелья, Гросс (Мопе, 62), Мак Аллистер, Модер, Алсате, Уэлбек (Троссард, 62).

«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Рюдигер, Алонсо, Жоржиньо (Ковачич, 80), Канте, Зиёш (Вернер, 81), Маунт, Лукаку (Ҳаверц, 80), Ҳадсон-Одои.

Огоҳлантиришлар: Алонсо (59), Берн (80), Рюдигер (81).